Ўзбекистон республикаси


Луғавий маъно ва луғавий шакл



Pdf көрінісі
бет72/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Луғавий маъно ва луғавий шакл. 
Қуйида морфологик омилнинг 
луғавий маънога таъсири масаласини айрим луғавий шакл мисолида ҳам 
муайянлаштиришга ҳаракат қилинади. 
Кичрайтириш-эркалаш шакли. 
От туркумида луғавий маънога 
таъсир қилувчи грамматик восита сифатида кичрайтириш ва эркалаш 
кўрсаткичи ҳам ажратилади. 
-ча, -чоқ (-чак)
қўшимчаси ўзбек анъанавий 
тилшунослигида нинг кичрайтириш-эркалаш шакли сифатида атрофлича 
ва батафсил тавсифланган.
2
Кичрайтириш шакли от лексемага нутқ жараёнида қўшилиб, унинг 
луғавий ва грамматик маъносига турли томондан ва турли даражада 
таъсир қилади. Маълумки, 
-ча
шакли шахсдан бошқа денотат ифодаловчи 
бўлган (нарса-предмет ва ҳайвон номи)га қўшилганда «соф кичрайтириш» 
маъносини намоён қилади.
3
1. 
Ҳовузча лабига бориб, сувда қизиқ 
манзарани кўрди. Тикилиб қараса, ,тўрт энлик-тўрт энлик келадиган сап-
сариқ балиқчалар.
(Ҳ.Наз.). 2.
Оппоқ капалакчалар еру кўкни тўлдириб 
тўзиб 
кетган, 
кумуш 
қанотчасини 
оҳиста 
силкитиб 
чарх 
уришади.(Ҳ.Наз.). 
Кичрайтириш шакли га қўшилар экан, аввало, унинг 
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. – Т.: Фан, 
1989, с. 17–18; Неъматов Ҳ., Ғуломов А., Қодиров М., Абдураимова М. Она тили. 6-синф учун дарслик. –
Т.: Ўқитувчи, 2000, 144–149- б. 
2
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. –Т.: 
Ўқитувчи, 1980, 242–243- б. 
3
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. –Т.: 
Ўқитувчи, 1980, 242- б. 


153 
луғавий маъносига муайянлик киритади. Масалан, 
ҳовуз, балиқ, капалак, 
қанот 
сўзида «катталик» белгиси ҳам, «кичиклик» белгиси ҳам мавжуд 
бўлиб, сўз маъноси бу жиҳатдан нейтрал. У ҳам «катта», ҳам «кичик» 
семасини воқелантириш қувватига эга. Шу боисдан турли катталикни 
(катта, ўрта,кичик каби) билдирувчи сўз билан шу жиҳатдан эркин 
бирикаверади. Кичрайтириш шакли 
-ча
эса сўзни шакллантирар экан, 
унинг семантикасидаги ушбу мавҳум нуқтани ойдинлаштириб юборади. 
Бу қўшимчани олган семемада «катта» семаси сўнади. Семантикада юз 
берган ўзгариш лексеманинг синтактик қобилиятини ҳам ўзгартиради. Бу 
ҳақда юқорида айтилди. Лексеманинг бирикувчанлик (валентлик) 
имкониятини чекловчи шакл қаторида турадиган 
-ча
бирликни «кичик»ка 
зид бўлган маънони ифодаловчи сўз билан бирикиш имкониятидан 
маҳрум қилади. Дейлик, 
китобча
 
сўзшакли
ўрта, катта, улкан
каби 
лексема билан бирикиш имкониятига эга эмас. 
-ча
кичрайтириш шакли 
соф «кичрайтириш» маъноси билан лексеманинг норелевант аташ 
семасига таъсир қилади, унга муайянлик киритади. Шакл шахс оти 
лексемасига бирикканда, кичрайтириш, ҳурмат, эркалаш ёхуд камситиш 
маъносини ифодалайди.
1
Бу жараёнда унинг лексема луғавий маъносига 
кўрсатадиган таъсири масаласи ҳақида анъанавий тадқиқот ва дарсликда 
йўл-йўлакай бўлса-да, маълумот баён қилинган. -
ча 
шакли бу маънони 
ифодалар экан, бунда у лексеманинг ҳам аташ, ҳам ифода семасига таъсир 
қилади. 1.
Уни эсли- ҳушли йигитча деб ўйлайман. (
Ҳ.Наз.) 2. 
Қизчани 
хафа қилиб қўйманг тағин
. (Ҳ.Наз.) 3.
Сал ўзингизни босиб олинг, 
йигитча.
(Ҳ.Наз.) 1-, 2- мисолда, лексеманинг аташ семаси билан 
биргаликда, ифода семемасида ҳам мўътадил ҳолдаги «ҳурмат» семаси 
муайянлашган ва дахлдор сема қаторига кириш даражасида кучайган. 3-
мисолда эса, «кичрайтириш» билан биргаликда, «камситиш» маъноси 
лексема ифода семасини модификация қилган. 
-
ча
кичрайтириш аффикси 
билан ясалган «кичрайтириш» маъноси янгиланган моҳият касб этиши, сўз 
янги сўзга айланиши мумкин. Бунда «кичрайтириш» маъноси 
1
Шаҳобиддинова Ш. Босқичли мавҳумлаштириш умумий грамматик маънони очиш усули
сифатида // Ўзбек тили ва адабиёти, 1995. -№ 3; Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида: 
филол. фанлари номз. ... дисс. автореф. –Самарқанд, 1994. 


154 
йўқолади(
шолча, боғча
).
1
Келтирилган бу далил илгари сурилаётган фикр 
учун таянч вазифасини ўтовчи, шаклнинг луғавий маънога таъсирини, 
унинг луғавий шакллик хоссасини намоён қилувчи муҳим омил.
-чоқ(-чак)
аффикси
-ча
шаклининг айрим сўз учун хосланган 
кичрайтириш ва эркалаш маъноси қоришган кўриниши бўлиб, у кўпроқ 
ифода семасига таъсир кўрсатади, уни муайянлаштиради. Лексеманинг 
синтактик имкониятига таъсир қилиш қобилияти унда 
-ча 
аффиксига 
нисбатан устунлиги билан характерланади. 1.
 Бир кун кўрмаганига саман 
йўрға уйда қолган тойчоғини эслатяпти.
(М.Маҳм.) 2.
 Ўйинчи ёш қиз каби 
тароватли, келинчак каби кўркам, ёр каби дилдор эди
(М. Исм.)
Отнинг эркалаш шакли сифатида қайд қилинувчи 
-жон, -хон, -ой, -лоқ
аффикси луғавий маънога таъсир қилиш қобилиятига кўра ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, 
-жон, -хон
аффикси ҳам аташ, ҳам ифода семасига 
таъсир кўрсатса, 
-ой, -(а)лоқ
шакли лексеманинг, асосан, ифода семасига 
таъсир қилади.
 1. Акажоним, дўппим қоқиб, силар эди бошимни
. 2.
 Опахон, 
сиздан бир гап сўрасам.
3. 
Ҳурматойнинг бригадаси илғор ва 
тажаббускор чиқди
. 4. 
Ҳа, эсимда, бўталоқ бирам кўҳликкина, кўзлари 
катта
эди. 
Мазкур восита билан шаклланган сўзда шахсий муносабат 
маъноси мўътадил бўлади. Шакл эса бу маънони реаллаштиради. Шу 
билан бирга,


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет