Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет80/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

(-ча) 
кичрайтириш 
шакли

Бу 
луғавий 
шакл 
умумий 
«кичрайтириш» маъносига эга бўлиб, у сўзнинг луғавий маъносига таъсир 
қилиши билан ўзи ҳам луғавий ва синтактик омил таъсирида умумий 
грамматик 
маъносини 
турли 
кўриниш 
орқали 
воқелантиради. 
Фарқланувчи маъно турининг намоён бўлиши «сўзнинг лексик маъноси ва 
бошқа фактор таъсирида келиб чиқадиган оттенка» эканлиги мавжуд 
манбада ҳам қайд этилади.
1
-ча
шакли нарса ига қўшилганда, ўз умумий 
грамматик маъносининг «соф кичрайтириш» оралиқ грамматик маъносини 
намоён қилади. 
1. Ҳовузча лабига бориб, сувда қизиқ манзарани кўрди. 
Тикилиб қараса, тўрт энлик-тўрт энлик келадиган сап-сариқ 
балиқчалар
.(Ҳ.Наз.) 
Шўрва тайёр бўлиб, сопол косаларга сузилаётганда, 
Гулнор папкадаккина чамадонча кўтарган бир аёлни бошлаб кирди

(Ҳ.Наз.) Жонсиз нарса ида «соф кичрайтириш» оралиқ грамматик маъноси 
ҳар хил субъектив муносабатдан холи бўлади. Бироқ 
-ча
шакли ҳайвон ёки 
парранда ини нутққа киритар экан, бунда у синтактик ёки бошқа бирор 
контекстуал омил асосида эркалаш оттенкасига ҳам эга бўлиши мумкин. 1.
 
Тинмай ўйнар шўх қизчалар тоза ҳавода.
Гапда сўзловчининг эркалаш 
муносабати матндан ва (
шўх
) сўзидан англашилган ва натижада «эркалаш» 
маъно компоненти мавжуд оралиқ грамматик маъно фарқланган.
Шакл (ўғил), (қиз) сўзи билан қўлланганда «кичрайтириш», 
«эркалаш» оралиқ грамматик маъносини воқелантиради. 1 
Саҳнага 
қизчалар - гулчалар чиқишди. 2. Менинг уч яшар ўгилчам бор. 
Шунингдек, 
бу оралиқ грамматик маъно воқеланишида ва фарқланишида синтактик ва 
контекстуал омил ҳам луғавий омилга ҳамкорлик қилади. 
1. Бу қобил, 
эсли-ҳушли йигитча ким бўлди
? Англашиладики, айрим сўзда ((ўғил), 
(қиз)) (
-ча
) шакли оралиқ грамматик маъноси фарқланиши учун луғавий 
омил етарли бўлса, кўплаб сўзда ((йигит), (домла), (бола)) аниқловчи 
мақомидаги бирликнинг - синтактик, услубий омилнинг роли кучлироқ 
сезилади. Зеро, синтактик омил таъсирисиз «кичрайтириш» умумий 
грамматик маъноси «кичрайтириш-эркалаш» оралиқ грамматик 
маъносига мутлақо зид равишда «кичрайтириш-камситиш» оралиқ 
грамматик маъноси юзага чиқиши мумкин. 
1. Сал ўзингизни босиб олинг, 
1
Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М., Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. - Т.: 
Ўқитувчи, 1980, 243- б.


170 
йигитча .Ҳ.Наз.) 2. Миниб олди! Елкангдан тушириб кўр-чи, Бўғаман,- 
дейди. Бу отинча ҳам ўша тоифадан.(С.Аҳм).
(


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет