174
Ўзлик нисбати.
Бу нисбатнинг бир нечта оралиқ грамматик маъноси
фарқланади
ва
шу
асосда
умумий
хоссаси
тавсифланади.
Тадқиқотчиларнинг қарашларидан келиб чиққан ҳолда, нисбат шаклининг
икки оралиқ грамматик маъносини фарқлашни маъқул деб биламиз:
а) «соф ўзлик» оралиқ грамматик маъноси;
б) «адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъноси.
Шаклнинг «соф ўзлик» оралиқ грамматик маъноси унинг умумий
грамматик маъносини «ўзини-ўзи» типида хусусийлаштиради. умумий
грамматик маъно «адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъно сида «ўзини-
ўзига» тарзида намоён бўлади. Биринчи оралиқ грамматик маънода
воситасиз объект, иккинчи оралиқ грамматик маънода у
билан бирга
адресатли объект мантиқан уқилади. Демак, ўзлик нисбат шакли «соф
ўзлик оралиқ грамматик маъносини воқелантирадиган феъл (
қаши, юв,
беза, ўйла, ос, ил, ифлосла, ёз, бур, оч, ёп, яшир, бошла, пара, чўз, ташла,
ёр) а
ниқ нисбатда икки кенгайтирувчили бўлиб, у субъект ва воситасиз
объектдир: Бу қуршовни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
[Бажарувчи+ Феъл + Oт
т.к
]
«Адресатли ўзлик» оралиқ грамматик маъноси аниқ нисбатда уч
кенгайтирувчили феълдан (
сўзла, мақта, такрорла, яхшила, тила, сот)
бўлиб, унинг қуршови қуйидаги шаклга эга бўлади:
[Бажарувчи + Феъл + От
т.к.
+ От
ж.к.
]
Демак, ўзлик нисбат шакли оралиқ грамматик маъноси фарқланиши
феълнинг маълум бир луғавий-маъновий типи билан белгиланмаган.
Бунда унинг бирикувчанлик имконияти
- семантик-синтактик омил
етакчилик қилади.
Достарыңызбен бөлісу: