бизнинг уйимиз, менинг бобом
каби.
Оралиқ грамматик маъно
1
2
аниқланмиш шахс идан ифодаланганда
воқеланади ва бунда оралиқ грамматик маъно тобелик тарзида намоён
бўлади
: менинг одамим, отасининнг ўғли
каби.
Оралиқ грамматик маъно
1
3
аниқланмиш мавҳум билан
ифодаланганда воқеланади ва у «ташилувчи» тарзида юзага чиқади:
яшашнинг завқи, ўқитувчининг бахти, уйнинг тозалиги
каби.
1
Майзель С.С. Изафет в турецком языке. –М., –Л.: Изд-во АН СССР, 1957; Чариев А.
Синтаксическо-семантические признаки родительного падежа узбекском и английском языках. –Т.: Фан,
1990.
166
Оралиқ грамматик маъно
1
4
аниқланмиш миқдор маъноли сўз билан
ифодаланганда намоён бўлиб ажратиш хусусиятига эга бўлади:
одамларнинг кўпи, қизларимизнинг бари, китобларнинг беш-олтитаси
.
Бу каби иккинчи босқич оралиқ грамматик маъноси биринчи
босқич(«мансублик») оралиқ грамматик маъноси учун хусусийлик, муайян
гапдаги хусусий қўлланиш учун эса умумийлик сифатида юзага чиқади.
Масалан,
Сизларнинг суҳбатингиз мароқли
гапида эгалик шаклининг
маъноси қандай? деган саволга юқорида таърифланган умумий грамматик
маънони жавоб сифатида келтириш кенг қамровли ва мавҳум жавобдек
туюлса, «мансублик» оралиқ грамматик маъноси ҳам, «амалга
оширилувчи жараён» деб аталмиш оралиқ грамматик маъно
1
n
ҳам худди
шундай бўлиб, бунда муайян характердаги
сизлар
денотати томонидан
амалга оширилувчи суҳбат хусусий грамматик маъносигина кўз
олдимизда намоён бўлади. Демак, бундай ҳолда қайси умумий грамматик
маъно ёки эгалик категорияси умумий грамматик маъносининг қайси
оралиқ грамматик маъноси воқеланиши мавжуд? тарзидаги савол ўзининг
устувор мантиқийлик даражаси билан ажралиб туради.
Эгалик категорияси умумий грамматик маъносининг яна бир оралиқ
грамматик маъноси унга хос шаклнинг сифатдош таркибида келиши билан
боғлиқ равишда воқеланади. Бу синтактик қуршов
[Исм
қ.к.
+
Сифатдош
э.қ.
]
кўринишида бўлиб, бунда иш-ҳаракатининг бажарувчига муносабати
юзага чиқади. Бундай қурилмада сифатдош субстантив моҳият заррасига
эга бўлади. 1.
Унинг бу ерга келгани номаълумлигича қолди. 2. Шоҳдан
эшитгани бир сари бўлди-ю..
Кўринадики, феъл ўтимсиз бўлганда
(келгани
), колип [И
қ.к.
.
+ Сифатдош
э.қ.
] тарзида бўлса, ўтимли феъл
(
эшитганда
) отлашмаганда, бу
[Исм
қ.к.
+ Феъл - От
э.қ.
]
тарзида бўлади. Бу қолипда воқеланган сифатдош эгалик
қўшимчасини олмайди ва ўз-ўзидан шахсга муносабати ҳам сўнади. Бу эса
мазкур оралиқ грамматик маъно учун [Исм
қ.к.
+ Сифатдош
э.қ.
] қуршовининг
зарурий шарт эканлигидан далолат беради. Бажарувчи шахс-сонига
муносабат оралиқ грамматик маъноси «мансублик» оралиқ грамматик
маъноси билан бир умумийлик тагида бирлашса-да, «мансублик» маъноси
167
ўзига хос тарзда бунда ҳам воқелангандек тасаввур уйғотади. Бироқ
Сиздан эшитганимни сир тутдим
гапидаги сифатдош субстантивликдан
халос этилса(
сиздан эшитган гапим),
бу ерда қарашлилик маъноси
мутлақо юзага чиқмаётганлиги аён бўлади. Демак, шакл бундай
қўлланишда ҳаракатнинг кимга тегишли эканлигига ишора қилади.
Категориянинг учинчи оралиқ грамматик маъноси «нисбий
партитивлик» атамаси билан номланган бўлиб, туркийшунос С.Н.Иванов
уни XVII аср ёзма ёдгорлиги мисолида
1
ҳамда ҳозирги ўзбек тили
материали асосида
2
атрофлича ва батафсил тадқиқ қилган. Бу оралиқ
грамматик маъно мураккаб аниқловчи таркибидаги сифатдошга
тобеланувчи от таркибида келиб, бунда қаратувчини ундан олдин тиклаш
ёки уни шу тарзда бордек тасаввур қилиш мумкин эмас. 1
. Маҳаллага
озори тегмайдиган Тошпўлат....
(О. Мух.). 2
. Мулла Ҳасаннинг бўйи етган
қизи бор экан
. Бундай аниқловчи таркибида келиш сифатга ҳам хос:
сочи
қора қиз, кўзи оч одамлар.
Бу қурилмада сифатдош ҳам, сифат ҳам
уларга атрибутив хусусият беради. У семантик жиҳатдан эгалик
шаклидаги сўз билан боғланади, бу сўз орқали аниқланмиш билан
муносабатга киришади. Эгалик категориясининг бу тарздаги ва
позициядаги воқеланиши унинг фақат туркий тилгагина хос хусусияти.
3
Айниқса, бу оралиқ грамматик маъно сифатдош ва сифат отлашганда
янада яққол кўзга ташланади:
сўзи дурлар, дили оғриганлар
каби. оралиқ
грамматик маъно
[Исм
э.қ.
+
Сифатдош +Исм]
қуршовида нутққа киритилади.
Ҳар учала оралиқ грамматик маъно бир-биридан гоҳ луғавий, гоҳ
синтактик омил фаоллиги асосида фарқланади. «Мансублик» оралиқ
грамматик маъноси «шахс-субъект» оралиқ грамматик маъносидан
луғавий омил асосида фарқланади. Зеро, 1- оралиқ грамматик маъно учун
1
Иванов С.Н. Тюркские атрибутивные конструкции с показателем относительной связи //
Ученые записки Ленингр. ун-та. Серия востоковедческих наук. вып. 11. 1959.
2
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: Изд-во Ленингр. ун-та, 1959;
Иванов С.Н. Родословное древо – тюрок Абул-Гази-Хана. Грамматический очерк. (Имя и глагол.
Грамматичес-кие категории.) –Т.: Фан, 1969.
3
Иванов С.Н. Тюркские атрибутивные конструкции с показателем относительной связи //
Ученые записки Ленингр. ун-та. Серия востоковедческих наук. вып. 11. 1959, с. 110.
168
эгалик аффиксидаги исм туркумига хос лексема бўлиши талаб қилинади,
қуршов эса иккинчи планга сурилади. Чунки 2- оралиқ грамматик маъно
учун воқелантириш воситаси бўлган [Исм
қ.к.
+ Сифатдош
э.қ.
] синтактик
қуршови [Исм
қ.к.
+ Исм
э.қ.
] қолипининг хусусийлашуви бўлиб, қуршовнинг
сифатдош билан ифодаланган аъзоси аслида исмлик моҳиятига эга ва бу
ҳодиса унинг эгалик аффиксини олишини таъминлайди, бироқ
сифатдошнинг исмлик табиати шаклни ўз асл феъллик моҳиятига хос
хусусият касб этган бажарувчининг шахс-сон маъносига эга бўлган ҳолда
воқелантиришга олиб келади. Демак, 1- ва 2- оралиқ грамматик маъно
фарқланиши учун луғавий омил ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу эса
синтактик омилнинг анча заифлашувига олиб келади. 1- ва 3- оралиқ
грамматик маънони фарқлаш учун қуршов ва синтактик позиция етакчи
омил сифатида намоён бўлади. Зеро, ҳар иккала оралиқ грамматик маъно
ҳам эгалик аффикси олган исмнинг луғавий хоссасига бефарқ. Бироқ
мантиқий қаратувчининг эгалик аффиксини олган исмдан кейин
жойлашуви (
тили аччиқ одам)
3- оралиқ грамматик маънонинг
фарқланиши ва воқеланиши учун зарурий шарт. 3- ва 2- оралиқ грамматик
маъно ўзаро луғавий омил асосида фарқланади ва нутққа киритилади.
Зеро, 2- оралиқ грамматик маъно, айтилганидек, эгалик аффиксининг
сифатдош таркибида келиши натижасида юзага чиқади. Бу оралиқ
грамматик маъно воқеланиши учун қуршов ва синтактик позициянинг ҳам
роли луғавий омил билан «бўйлашади». Чунки 2-оралиқ грамматик
маънода аниқловчи вазифасида қаратқич келишигидаги исм келади. 3-
оралиқ грамматик маъно воқеланиши учун қаратқич келишигидаги
исмнинг бўлиши мутлақо талаб этилмайди. Шунингдек, у имплицит
тарзда ҳам мавжуд эмас.
Кўринадики, эгалик категорияси умумий грамматик маъноси оралиқ
грамматик маъносини фарқлаш ва воқелантиришда луғавий ва синтактик
омил мувофиқлиги даражаси турлича. Ундан айримида лугавий омил
устуворлик қилса, баъзисида синтактик омил муҳим роль ўйнайди. Демак,
шакл оралиқ грамматик маъносини ажратувчи омил ва уни
воқелантирувчи омил фарқланиши лозим. Айрим категория умумий
грамматик маъносини воқелантиришда баъзан бу омил тенг келса,
баъзисида у тескари нисбатда бўлиши мумкин.
169
Достарыңызбен бөлісу: |