Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет81/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-
ча
) шакли киши 
исмига қўшилганда, умумий грамматик маъно воқеланиши учун луғавий 
омил устувор характер касб этади ва «кичрайтириш-камситиш» оралиқ 
грамматик маъноси воқеланади. 1
. Қилган ишингни биласанми, Ҳасанча, - 
дейди Ўктам унинг юрагини синамоқчи бўлиб. 2. «Каримча», «Карим 
читтак» энди Мирзакаримбойга айланган эди
. (Ойб.)
Маълум бўладики, 
-ча
луғавий шакли умумий грамматик маъноси
учта оралиқ грамматик маъно - «соф кичрайтириш», «кичрайтириш-
эркалаш», «кичрайтириш-камситиш» маъноси орқали нутққа чиқади. 
«Соф кичрайтириш» оралиқ грамматик маъносининг фарқланиши ва 
воқеланиши учун луғавий омил устувор аҳамият касб этади. Чунки бу 
маъно, асосан, нарса-буюм ида юзага чиқади. «Кичрайтириш-эркалаш» 
оралиқ грамматик маъноси воқеланиши учун айрим ҳолда ((ўғил), (қиз) 
каби сўзда) луғавий омил устуворлик қилса, кўп ҳолда луғавий, синтактик 
ва услубий омилнинг кучли ҳамкорлиги кузатилади. «Кичрайтириш-
камситиш» оралиқ грамматик маъноси, асосан, шахс и билан, айниқса, 
киши исми билан қўлланганда юзага чиқади. Бунда ҳам шакл, асосан, 
услубий мақсадда қўлланганлиги туфайли синтактик омил – аниқловчи 
мавқеидаги бирликнинг ҳамда гап таркибидаги бошқа услубий воситанинг 
роли катта бўлади. 
Нисбат шакли.
Нисбат шакли умумий грамматик маъно ва оралиқ 
грамматик маъноси бир неча назарий манбада тикланган ва фарқланган.
1
Бироқ нисбат шакли орасида аниқ нисбат мураккаб табиати билан ўзига 
хос ўрин тутади. Аниқроғи, у бошқа шакл каби ҳаракатнинг 
бажарувчи(субъекти)сига муносабат билдирар экан, бунда субъект 
феълнинг луғавий маъноси, грамматик шакли таъсирида турли 
хусусиятини намоён қилади. Бу эса унинг умумий грамматик маъносини 
бошқа шакл умумий грамматик маъносидан фарқли даражада тиклашга 
1
Иванов С.Н. Тюркские атрибутивные конструкции с показателем относительной связи // 
Ученые записки Ленингр. ун-та. Серия востоковедческих наук. вып. 11. 1959; Нигматов Х.Г. 
Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 1989; Шоабдураҳмонов Ш., 
Асқарова М., Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. –Т.: Ўқитувчи, 1980.


171 
имкон бермайди.
1
Зеро, у ўзида барча бошқа нисбат шакли хоссасини 
мужассамлаштирган бўлиб, нутқдаги гоҳ у, гоҳ бу маънодан бирортасини 
ҳам бош нисбатгагина хос қилиб қўйиш ярамайди. Шунингдек, аниқ 
нисбатнинг бу хоссаси тилнинг ички қонуниятига зид эмас, албатта. 
Айтилганидек, тилшунос Ҳ.Неъматов бу ва бу каби бошқа категория бош 
шаклининг ўзига хос табиати ҳақида фикр юритар экан, шундай ёзади: 
«феълнинг барча шаклини иккига – категория ичидаги шаклнинг ўзаро 
зиддиятида аниқ бир белгига эга бўлган белгили шакл ва бу зиддиятда 
аниқ белгига эга бўлмаган белгисиз (нейтрал) шаклга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳ белгили шаклнинг қўлланилиши ва маъно оттенкаси 
доираси ўзи мансуб бўлган категориянинг белгиси ва ҳар бир шаклнинг 
категория ичидаги оппозициядаги белгиси билан чекланган бўлади. 
Иккинчи гуруҳ белгисиз шаклининг қўлланилиши ва маъно оттенкаси 
доираси эса фақат ўзи мансуб бўлган категориянинг белгиси билан 
чекланган бўлади(масалан, аниқ нисбат, -ар қўшимчали замон шакли, -
(и)б равишдоши). Яъни биринчи гуруҳ шаклнинг қўлланилиш доираси ва 
маъно оттенкаси категория ичидаги муносабати билан белгиланса, 
иккинчи гуруҳ шаклнинг қўлланилиш доираси ва маъно оттенкаси 
категорияаро муносабат билан белгиланади ва бу шакл шу категориянинг 
репрезентанти ролини ўйнайди. Шунинг учун маълум категорияга мансуб 
бўлган шаклнинг маъноси шу категориянинг репрезентант шакли маъноси 
билан белгиланади».
2
Демак, аниқ нисбатда нисбат шаклидан ё у, ё бу 
шаклга хос бўлган фаол субъект (ўтимли ва ўтимсиз нофаол феъда) аниқ 
ёки ноаниқ субъект феълнинг кесимлик шаклига боғлиқ равишда 
қўзғатувчи субъект буйруқ майлидаги феъл ёки ҳамкор субъект кўплик 
сондаги феълидаги каби маънони ифодалаши тасодифий ҳол эмас. Аниқ 
нисбатнинг бошқа нисбат шаклидан фарқи шундаки, у барча нисбат шакли 
маъносини ифодалай олади, бироқ бошқа бирорта шакл унинг битта 
маъносини ифодалай олади, холос. Демак, аниқ нисбатда нисбат 
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 
1989; Ломтев Т.П. Принципы построения формулы предложения // Филологические науки. 1965. -№ 5;
Неъматов Ҳ., Бобокалонов Р., Раупова Л. Ўзбек тилида номустақил кесимлик шакли // Ўзбек тили ва 
адабиёти, 2000. -№ 1; Севортян Э.В. Этимологический словарь тюркских языков. –М.: Наука, 1974. 
2
Неъматов Ҳ. Феъл, унинг форма ва категорияси // Ўзбек тили ва адабиёти, 1972. -№ 1. -Б. 43. 


172 
категорияси умумий грамматик маъноси нисбатан(мутлақ эмас) тўлиқроқ 
намоён бўлади. 
Тадқиқотчилар шакл умумий грамматик маъносининг воқеланиши ва 
оралиқ грамматик маъносининг фарқланишида феъл луғавий маъновий 
типининг муҳим роль ўйнашини алоҳида уқтиришади. Шу боисдан ушбу 
ўринда жаҳон тилшунослиги, туркийшунослик ва ўзбек тилшунослигида 
ажратилган феъл луғавий маъновий типининг мавжуд манбадаги 
талқинига зарурат тақозосига кўра қисман тўхталиш лозим. Зеро, бундан 
сўнг феълнинг мана шу гуруҳланишига таянилади. Талқиннинг 
барчасини умумлаштирган ҳолда феълни маъновий синтактик хоссасига 
кўра қуйидагича гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ: 
феъл 
ўтимли ўтимсиз 
рефлексив фаол 
норефлексив нофаол 
натижали
натижасиз
Маълумки, ўтимли-ўтимсизлик туркий тилда, хусусан, ўзбек тилида 
луғавий характерга эга. Тадқиқотчилар унинг дастлаб синтактик табиатга 
эга бўлганлигини, кейинги даврда луғавий хусусият касб этганлигини 
таъкидлашади.
1
Ўтимли рефлексив феъл воситали адресат тўлдирувчисига 
эга бўлмаган, бажарувчисига қайтувчи ҳаракатни ифодалайдиган феълдир: 
кий, е, ич, бил, эшит, кўр
каби. Бунда феъл кенгайтирувчиси билан 
қуйидаги лисоний синтактик қолипда юзага чиқади: 
[Бажарувчи + Феъл + От 
т.к.

Ўтимли норефлексив феъл ҳам воситали, ҳам жўналиш келишигидаги 
адресат воситасиз тўлдирувчисига эга бўлган феълдир: 
ол, бер, эк, қил
1
Баскаков Н.А. Каракалпакский язык. Т.II. Ч.I. –М.: Изд-во АН СССР, 1952, с. 333; Севортян 
Э.В. Об историческом положении категорий переходности и непереходности в тюркских языках // 
Вопросы языкознания. 1958. -№ 2; Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных 
памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 1989, –с. 18; Дмитриев Н.К. Грамматика башкирского языка. –М. –Л.: 
Изд-во АН СССР, 1948, с. 180. 


173 
каби. Бу феълни муҳим хоссаси билан воқелантирувчи кенгайган лисоний 
синтактик қолипни қуйидагича бериш мумкин:
[Бажарувчи+ Феъл + От
т.к.
+ От
ж.к.
адресат
]
Ўтимли натижали феъл 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет