178
англашиб туради. Агар бажарувчи сифатида асос қурилманинг воситасиз
тўлдирувчиси намоён бўлса, бунда «нофаол мажҳул» ва «соф мажҳул»
оралиқ грамматик маъноси фарқланиши учун контекст талаб қилинади.
Масалан, (очилмоқ) феъли
эшик очилди
ва
эшик (бирор киши томонидан)
очилди
бирикувида воқеланса, лисоний қолип унинг бирида «нофаол-
мажҳуллик»,
иккинчисида
«фаол
мажҳуллик»
маъноси
воқеланаётганлигига ишора қилади.
Мажҳул нисбатнинг «шахссизлик» оралиқ грамматик маъносини
ўтимсиз фаол феъл фарқлайди ва воқелантиради: 1.
Бугун стадионга
борилади.
Маълум бўладики, мажҳул нисбатда феълнинг «мажҳуллиги»
фарқли хусусиятга эга бўлиб, «соф мажҳуллик» оралиқ грамматик
маъносида бажарувчи тасаввур қилинади (
қуюқ-суюқ
(кимдир томонидан)
тортилди
) ). «Шахссизлик» оралиқ грамматик маъносида бажарувчини
тиклаш имкони йўқ (
Бугун
(масалан, Салим томонидан)
стадионга
берилади)
. Демак, феъл «шахссизлик» оралиқ грамматик маъносини
воқелантирганда қолип
[Феъл
м.н.
]
тарзида бўлиб, феъл «фоил» кенгайтирувчисига эга бўлиши ва
гапнинг эгаси бўлиши мумкин эмас.
Достарыңызбен бөлісу: