Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет85/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Биргалик нисбат. 
Биргалик нисбат шакли ўзлик нисбат билан бирга, 
ўз оралиқ грамматик маъносининг ҳаракат бажарувчисининг фаоллиги 
асосида эканлиги билан орттирма ва мажҳул нисбатга зид туради. 
Шунингдек, бу шакл оралиқ грамматик маъноси воқеланиши учун луғавий 
омилдан кўра синтактик омилнинг устуворлиги ҳам унинг ўзига хос 
моҳиятга эга эканлигини кўрсатади. Бунда шакл оралиқ грамматик 
маъноси фарқланиши феълнинг маълум бир маъновий типи билан эмас, 
балки шаклни нутққа олиб кирувчи синтактик қолип билан боғлиқ 
равишда юз беради. Айниқса, бу биргалик нисбатда ёрқинроқ намоён 
бўлади. 


179 
Тадқиқотчилар биргалик нисбат шакли умумий грамматик маъноси 
оралиқ грамматик маъносини турлича белгилайди.
1
Унинг қарашини 
умумлаштирган ва ундан келиб чиққан ҳолда шаклда иккита оралиқ 
грамматик маънони ажратишни маъқул деб биламиз: 
а) «биргалик-ёрдамлашиш» оралиқ грамматик маъноси; 
б) «биргалик-кўплик» оралиқ грамматик маъноси.
Таъкидланганидек, «биргалик-кўплик» оралиқ грамматик маъноси 
учун феълнинг ўтимли ёки ўтимсизлиги аҳамиятсиз.
2
Демак, маълум бўладики, луғавий омилнинг сусайиши, албатта, 
фарқловчи синтактик омилнинг кучайишига олиб келади. Мазкур оралиқ 
грамматик маъно фарқланиши учун 
[Бажарувчи
лар
+ Феъл
б.н
+(Oт
билан
)] 
қуршови зарур бўлиб, бунда қолипнинг (Б
лар
) аъзоси кўплик шаклида
ёки уюшган бўлак сифатида нутқий воқеликка айланади. 
1. Отни хирмон 
яқинидаги каллак урилган тутларга боғлашиб, ўзлари хирмонга пиёда 
боришди.
(М.Исм.)
Лисоний синтактик қолипнинг От
билан
аъзоси шаклнинг ушбу
маъноси учун норелевант унсур бўлиб, унинг юзага чиқиши бажарувчи 
субъектнинг ҳаракати бир-бирига йўналган ҳолдагина аҳамият касб этади. 
Бу оралиқ луғавий маъноси билан биргалик шакли кесимнинг кўплик 
шакли билан маънодошлик касб этади. Киёсланг: 
У
лар хирмонга пиёда боришди. 

Улар хирмонга пиёда бордилар. 
«Фаол ёрдамлашувчи субъект» оралиқ грамматик маъноси учун шакл 
феълнинг, асосан, ўтимли нофлексив ва ўтимли натижали гуруҳини 
танлайди. 1
.Бола дадасига ер ҳайдашди, пахта экишди. 2. Қўшнисига 
чиқиб дераза ромларини бўяшди. 
Оралиқ луғавий маънони воқелантирувчи 
лисоний қуршов 
[Бажарувчи + Феъл
б.н.
+ От
адр.
ж.к.
]
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 
1989, с. 98–100; Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2 томли. 1- том / З.Маъруфов таҳрири остида. –М.: Рус 
тили, 1981, 453–455- б.
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 
1989, с. 101. 


180 
кўринишида 
бўлиб, 
қуршовнинг 

адр.
ж.к.
аъзоси 
асосий 
кенгайтирувчи. Қуршов ёки гап таркибидан ушбу аъзо ва унинг ҳосиласи 
чиқарилса, бу оралиқ грамматик маъно ўрнини «биргалик- кўплик» оралиқ 
грамматик маъноси эгаллайди. Қиёсланг:
Болалар дадасига ер ҳайдашди. 

Болалар ер ҳайдашди. 
Шунингдек, мазкур оралиқ грамматик маъно воқеланиши учун 
фоилнинг ҳам, асосан, бирлик сонда бўлиши муҳим. Агар у кўпликда 
бўлса, кесим ҳам шунга мувофиқ бўлади. 
(-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет