Ўқияпман
гапидаги “биринчи шахс”,
“ҳозирги замон”, “тасдиқ”, “аниқлик майли” маъносининг ҳар бири
кесимлик категорияси таркибида ёндош маъно бўлиб, ўзи бевосита
тегишли бўлган категория учун эса нокатегориал маъно.
1
Баҳриддинова Б. М. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг тур категорияси: филол. фан.
номзоди.... дис. –Самарқанд, 2002. –Б. 70–72.
196
Демак, ўзбек тили грамматик категорияси умумий грамматик маъноси
таркибий қисмининг ўзаро муносабати ва табиатига кўра иккига бўлиш
мумкин:
а) умумий грамматик маъноси таркибий қисми ўзаро категориаллик ва
ёндошлик табиатига эга бўлган категория (келишик, сон, нисбат, майл,
замон, бўлишли-бўлишсизлик);
б) умумий грамматик маъноси таркибий қисми ўзаро ёндошлик
табиатига эга бўлган категория (ўзгаловчи, кесимлик).
Грамматик шакл умумий грамматик маъносидаги ёндош маънони
таснифлашда унинг миқдори, қандай сатҳ категориясига мансублигидан
келиб чиқиши лозим бўлади: морфологик ёндош маъно, лексик ёндош
маъно, синтактик ёндош маъно, услубий ёндош маъно.
Категориал маънонинг тури.
Категориал ва ёндош маъно
муносабатидаги яна бир нисбий ҳолатни алоҳида таъкидлаш лозим.
Категориал маъно грамматик шаклда хусусийлашган грамматик
категориянинг зотий моҳияти бўлиб, ёндош маъно қанчалик кучаймасин
ва у қанчалик сусаймасин, барибир категориал моҳиятини тўла-тўкис
йўқотмайди . Масалан,
-лар
шакли сон категориясининг “миқдор” ва
“сифат” категориал маъносининг ўзида айрим ҳолда ўзига хос тарзда
жузъийлаштирилади:
Тилларимга
кўчолмайди
бўғзимдаги
овозим.
(У.Азимов)
Дадамлар келдилар.
Гапнинг биринчисидаги сон
категорияси шаклини олган (тилларимга) сўзшаклида бу шакл маъно
кучайтириш вазифасини бажарган бўлса, иккинчи гапдаги (дадамлар)
сўзшаклида “ҳурмат” маъноси ифодаланган. “Кучайтириш” ва “ҳурмат”
маъноси ушбу ҳолатда
-лар
зотий табиатига мувофиқ бўлмаган
нокатегориал маъно.
-лар
шаклининг категориал маъноси “кўплик
миқдори” бўлиб, бу вазиятда у бевосита зоҳир бўлмаган ва ноль даражага
тушгандек тасаввур уйғотади. Аммо категориал маънонинг ҳатто ушбу
ҳолатда ҳам қандайдир сақланиб қолганлиги ҳақидаги илмий далилни
Ш.Шаҳобиддинова фикридан уқамиз: «Бу ҳодиса (тилларимга) одатда
[-лар] шаклининг маъно кучайтирув ҳолати сифатида изоҳланади. Бундай
хусусий грамматик маънонинг юзага чиқишига [-лар]нинг қандай
хусусияти сабаб бўлади? Маълумки, кўп нарса ҳамиша кўп ёки якка
нарсага нисбатан кучлироқ, аҳамиятлироқ туюлади. Шу сабабли кучли
197
эътибор ва таъкид зарур бўлган ҳолатда нарсанинг миқдорини кўп қилиб
кўрсатишга интилиш кузатилади. Аслида битта бўлган миқдоран кўп
сифатида тасаввур қилинади. Юқоридаги мисолда ҳам шундай ҳолат
кўринади. Яъни тил битта. Бироқ маъно кучайтириш мақсадида у кўпдай
тасаввур қилинмоқда.”
1
Бу фикрни -лар шаклининг “ҳурмат” маъносини ифодалаган ҳолатига
ҳам далил сифатида қўллаш мумкин бўлади.
Грамматик шаклнинг категориал ва ёндош маъносини чегаралашда
грамматик категориянинг маълум бир сўз туркумига ёки гап бўлагига
хослиги юзасидан таснифи муҳим аҳамият касб этади.
Туркийшуносликда грамматик категория тилшунос Ҳ.Неъматов
томонидан туркий тил ёдгорлиги мисолида маълум бир гап бўлагига хос,
яъни гап бўлагини, синтактик қурилмада тобе ёки ҳоким узвни
шакллантирувчи (келишик, эгалик, кесимлик) ҳамда маълум бир
туркумгагина хос (сон, нисбат, функционал шакл) категория ажратилди.
Бу эса жаҳон тилшунослигида грамматик шаклни лексик ва синтактик
шаклга ажратиш ғоясининг ривожлантирилган кўриниши. Ўзбек
тилшунослигида бу ғоя дастлаб унчалик оммавийлик касб этмади. Чунки
ўзбек тилшунослиги бошқа тилшунослик таъсири остида эди. «Ўтган давр
мобайнида ўзбек тили морфологик кўрсаткичининг таснифи яратилди,
аммо хулоса аввалига араб, сўнгра рус тили грамматик меъёрига
асосланган ҳолда бериб келинди. Ўзбек тилида морфологик қўшимчага
нисбатан форма ҳосил қилувчи деб қаралиб, у иккига – сўз ўзгартирувчи
ва шакл ҳосил қилувчига бўлинарди. Сўз ўзгартирувчи сифатида сўзни
бир-бирига боғлаш вазифасини бажарувчи эгалик, келишик ва шахс-сон
қўшимчаси ажратилса, шакл ҳосил қилувчига сўз маъносига бироз таъсир
этадиган, аммо янги маъноли сўз ҳосил қилмайдиган деб таърифланадиган
кўрсаткич киритиларди. Диққат қилинса, бу қўшимчанинг бири синтактик
вазифа билан, иккинчиси луғавий маъно билан боғлиқ.”
2
1
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий
грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди. 2001. –Б. 104.
2
Баҳриддинова Б.М. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг тур категорияси: филол. фан.
номзоди.... дис. –Самарқанд, 2002. –Б. 3.
198
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим тизимида туб
ислоҳот бошланиб, 1999 йил 16 августда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “УЎТ ДТСларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
390- қарори билан 1999–2000 ўқув йилидан бошлаб “она тили” курси
бўйича янги, индуктив мазмунли дастур таълим тизимига жорий этилди.
Дастур асосида яратилган “Она тили” дарслиги аввалги дарсликдан
тубдан фарқ қилиб, таълим мазмунида она (ўзбек) тилининг онтологик
қурилишини акс эттириш ўз ифодасига эга бўлди. Бу эса, аввало, истиқлол
туфайли, қолаверса, Президентимиз И.А.Каримовнинг қўллаб-қувватлаши
билан ўзбек тилининг мумтоз тавсифини бериш, ўзбек тилшунослигини
яратиш имкони вужудга келганлиги билан белгиланади. Янгиланган она
тили дарслигида морфологик шаклни луғавий шакл ҳосил қилувчи,
синтактик шакл ҳосил қилувчи сифатида таснифлашда яққол кўзга
ташланади.
Таълим тизимидаги туб бурилиш тилшунослик фани олдига ҳам
муайян талабни қўйди. Хусусан, ўзбек тилшунослигида илк марта
морфологик шакл янгича тасниф асосида илмий тадқиқ этилди.
Б.Баҳриддинова морфологик шаклнинг янгича таснифини берди .
Олима луғавий шакл ҳосил қилувчи сирасига даги сон, феълдаги нисбат,
бўлишли-бўлишсизлик, ҳаракат тарзи, сифатдаги даража, синтактик шакл
ҳосил қилувчига келишик, эгалик, кесимлик, луғавий синтактик шакл
ҳосил қилувчига ўзгаловчи категорияни киритди: “1. Луғавий шакл ҳосил
қилувчи – лексеманинг луғавий маъносини нутқ талабига мувофиқ
равишда модификациялайди. 2. Синтактик шакл – лексемани муайян гап
бўлиб келишига хослайди ва синтактик алоқага киритиш вазифасини
бажаради. Луғавий синтактик шакл лексеманинг ҳам луғавий маъносига
таъсир қилади, ҳам унинг синтактик вазифасини белгилайди. Луғавий-
синтактик шакл том моҳияти билан луғавий ва синтактик шако оралиқ
учинчи мақомига эга бўлади.”
1
1
Баҳриддинова Б. М. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг тур категорияси: филол. фан.
номзоди... дис. автореф. –Самарқанд, 2002. –Б. 21.
199
Қараш ва таснифдан маълум бўладики, морфологик шаклнинг умумий
грамматик маъносида категориал маъно ё синтактик, ё луғавий ёхуд
луғавий-синтактик табиатга эга бўлади.
1.
Морфологик шакл ҳосил қилувчи категория сон, нисбат, бўлишли-
бўлишсизлик, ҳаракат тарзи, даража категориясининг умумий грамматик
маъносида категориал маъно луғавий асосга эга.
2.
Синтактик шакл ҳосил қилувчи келишик, эгалик, кесимлик
категорияси шаклининг категориал маъноси синтактик табиатга эга.
3.
Луғавий-синтактик
шакл
ҳосил
қилувчи
ўзгаловчи
категориясининг категориал маъноси луғавий–синтактик табиатга эга
бўлади.
Қуйида ҳар грамматик категория шаклининг категориал ва ёндош
маъносини алоҳида–алоҳида кўриб ўтамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |