200
маъносига мансуб “феълни феълга боғлаш” зотий моҳиятини феълга “иш
ҳаракат тарзини ифодалаш” маъносини бериш билан бирга воқелантирган.
“Ҳаракат тарзи” маъно бўлакчаси феъл ҳаракат тарзи категориясининг
ўзгаловчи категорияси шаклида юзага чиқаётган категориал маъно билан
яхлитлик касб этган. 2- гапдаги
шоша-пиша
сўзшаклида ҳам “тарз”
морфологик ёндош маъноси воқеланган. 3- гапдаги
кирди
сўзшаклида
“замон” умумий грамматик маъноси билан бирга ижро майли кўриниши
ҳам юзага чиққан. Ёки, аксинча, майл категорияси умумий грамматик
маъноси воқеланиши “ўтган замон” ёндош маъноси воқеланишини тақозо
этган. Маълумки, “ўтган замон давом феъли” умумий грамматик маъно
парчаси “
-ётган эди”
шаклида омихталашиб, “давом” маъно бўлакчаси
“замон” умумий грамматик маъноси кўриниши учун ёндош маъно. Бунда
энди замон ва майл категориясидаги каби муносабат кузатилади. Чунки
“тарз” ёндош маъноси ҳаракат тарзи категориясидагина категориаллик
касб этади. Бундай морфологик ёндош маънога ўзгаловчи категориясидаги
модаллик, хусусан, унинг ҳаракат номи шаклидаги бўлишли/бўлишсизлик,
сифатдош ва ҳаракат номидаги замон, кесимликдаги барча ёндош маънони
жамликдаги шахс-сон каби ёндош маънони киритиш мумкин. Шу ўринда
бир ҳодисани алоҳида таъкидлаш лозим.
Маълум бир морфологик шакл
ўзи мансуб категория умумий грамматик маъносининг муайян парчасини,
кўринишини воқелантиришга хосланган бўлади. Масалан, биргалик
нисбат шакли нисбат категорияси умумий грамматик маъносини “иш–
ҳаракат бажарувчисининг биргалиги” тарзида хусусийлаштиради. Бироқ,
шу билан биргаликда, ўзида аниқ нисбат учун хосланган “бажарувчи
аниқлиги” маъносини ҳам юзага чиқаради. Бошқача айтганда, “биргалик”
”аниқлик” билан яхлитлик касб этади. Бироқ “биргалик” ҳамиша бу
шаклда “аниқлик”ка нисбатан устувор ва “биргалик” асосий категориал ва
“аниқлик” ёндош категориал маъно сифатида юзага чиқади. Демак, бир
категориянинг турли шакли категория умумий грамматик маъносини ўзига
хос тарзда жузъийлаштиришга ихтисослашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида
бошқа шакл учун хос маънони ҳам ифодалаши мумкин. Буни шартли
равишда асосий категориал маъно ва ёндош категориал маъно дейиш
мумкин.