1
2
3
К
ел
иш
ик
Маъновий аниқлик/ноаниқлиқ,
сифат ва предмет, манба, сабаб,
мақсад, пайт, ўрин, восита,
чегара ва ҳ.к.
Тобе сўзни ҳоким сўзга боғлаш.
Э
га
ли
к
Эгалик, шахс – сон, тегишлилик
ва ҳ.к.
Кейинги сўзшаклнинг ол-динги
сўзшаклга
муносабатини
ифодалаш.
Со
н
Миқдор,
миқдорий
аниқлик/ноаниқлик,
сифатий
бўлинувчанлик/бўлинмаслик ва
ҳ.к.
Сўзшаклга
янги
валентлик
бериш
1
Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фан. номз.... дис. автореф. –
Самарқанд, 1993. Б. 21
2
Менглиев Б.Р. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари.:
филол. фан. номз... дисс. –Бухоро, 1995. -Б.70–71.
187
Д
ар
аж
а
Белгининг
нисбийлигини
ифодалаш
Микроматн таркибий қисмини
боғлаш, синтактик қурилма
маъносини
ўзида
му-
жассамлаштириш.
Н
ис
ба
т
Ҳаракатнинг
объектга
муносабатини,
ўтимли/
ўтимсизлигини,
медиал
/номедиаллигини ифо-далаш.
Феъл
валентлигини
ўзгартириш, унинг фоилига
муносабатини ифодалаш.
Ў
зг
ал
ов
чи
Феълга сифатлик, равишлик ва
отлик хусусиятини бериш.
Феълни
от/феълга,
феълни
феълга боғлаш, феълга от
вазифасини бериш.
М
ай
л
–
за
м
он
Сўзловчининг
ҳаракат-га
ва
ҳаракатнинг нутқ моментига
муносаба-тини ифодалаш.
Гап кесимини шакл-лантириш,
сўзшаклга
янги
валентлик
бериш, микротекст таркибий
қисмини боғлаш.
Ш
ах
с
–
со
н
Ҳаракат бажарувчисининг шахси
ва
сонини,
аниқлик/
ноаниқлигини ифодалаш.
Гапнинг
эга
ва
кесими
алоқасини таъминлаш.
Кўринадики, морфологик категорияни ҳар бирининг умумий
грамматик маъноси ўзига хос, серқирра ва бўлинувчан бўлиб, бу
бўлинувчанлик ва серқирралик грамматик шакл умумий грамматик
маъносининг мураккаб табиатлилигини кўрсатади. грамматик шакл
умумий грамматик маъносининг серқирралиги ва камида икки қирралиги
у ички ва ташқи муносабатининг ҳам мураккаблигига боғлиқ бўлади.
Грамматик шакл умумий грамматик маъноси серқирралиги улар
табиатининг қарама-қаршиликли, зиддиятли эканлигини кўрсатади.
Нарсанинг моҳиятини англаш эса ана шу “зиддиятли, ўзаро инкор этувчи,
қарама-қарши тенденцияни очиш (тан олиш)ни тақозо этади.”
1
Лисоний ҳодиса серқирра экан, у камида икки парадигмага мансуб
бўлади. Тил ҳодисасига формал-функционал ёндашувнинг асосий
1
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.:ЛГУ, 1959. –С. 24.
188
тамойилидан бири ҳам, ҳар бир лисоний бирликнинг камида икки
парадигмага мансублиги.
1
“Лисоний бирликнинг бир неча, камида икки
парадигмада иштирок эта олиши диалектика ва тасаввуфда нарсанинг
(истаган тадқиқ манбаининг) серқирралиги билан боғлиқ. Маълумки,
диалектикада нарсанинг, яъни лисоний бирликнинг серқирралиги деганда,
шу нарсанинг ўзига ўхшаш ҳамда ноўхшаш, алоқадор ва алоқасиз чексиз
нарса билан ранг-баранг муносабатга кириша олиши ва шулар асосида
зиддиятли хусусиятга, томонга эга эканлиги тушунилади”.
2
Лисоний бирликнинг серқирралиги унинг бир парадигмага кириши
бошқа парадигматик белгининг кучсизланишини келтириб чиқариши
билан боғлиқ. Бошқача айтганда, “лисоний бирлик бир неча парадигмага
кирар экан, ҳар бир парадигмага фақат бир қирраси билан киради, бошқа
қирраси эса шаклни бошқа парадигмага олиб киради.”
3
Умумий грамматик
маъно, демак, ҳам у, ҳам бу парадигмага кира олади, уни бир парадигма
билан чеклаб бўлмайди. Шу билан биргаликда, бир вақтнинг ўзида бир
парадигмага мансуб бўлади. Грамматик шакл умумий грамматик
маъносининг ”бир шаклнинг иккинчи шаклга муносабати, яъни бир қатор
зиддият асосида келтириб чиқариш уни беҳад жўнлаштириш бўлади,
ҳолбуки, парадигматик шакл(грамматик категория)нинг муносабати ранг–
баранг.”
4
Чунки шаклнинг бевосита муносабати асосида унинг моҳияти эмас,
балки қандайдир алоҳида қирраси очилади.
Грамматик шакл ўзи мансуб грамматик категория умумий грамматик
маъносини жузъийлаштириш ва қай даражада жузъийлаштириши билан
умумий грамматик маънога муносабатини билдиради. Маълумки,
грамматик категория грамматик шаклнинг оддий арифметик йиғиндисига
тенг эмас ва улар орасида, одатда, тур-жинс муносабати мавжуд бўлади.
1
Қурбонова М., Сайфуллаева Р., Боқиева Г., Менглиев Б. Ўзбек тилининг структурал
синтаксиси. –Т., 2004. –Б. 8.
2
Қурбонова М., Сайфуллаева Р., Боқиева Г., Менглиев Б. Ўзбек тилининг структурал
синтаксиси. –Т., 2004. –Б. 8.
3
Қурбонова М. М. Ҳозирги замон ўзбек тили. (Содда гап синтаксиси учун материаллар). –Т.,
2002. –Б.10.
4
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан,
1989. –С.4.
189
Бошқача айтганда, грамматик шакл грамматик категория умумий
грамматик маъносини лисоний сатҳда ўзича жузъийлаштиради ҳамда
нутқий шароитга мос равишда турли кўринишда муайянлаштиради. Агар
категория умумий грамматик маъноси билан унинг алоҳида шакли нисбий
умумий грамматик маъноси орасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ҳар бир
ҳолат алоҳида тавсифланиши лозим.
1
Грамматик шакл грамматик категория умумий грамматик маъносини
турлича «парчалайди” ва бу “парча”га ўзига хос ҳиссасини қўшади.
масалан, ўзгаловчи категорияси “феълни ҳоким сўзга боғлаш” умумий
грамматик маъносига эга бўлиб, тадқиқотчилар унинг ҳар бир шакли
(равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) бу умумий грамматик маънони
ўзига хусусийлаштиришини (равишдошда феълни феълга боғлаш,
сифатдошда феълни отга боғлаш, ҳаракат номида феълга от вазифасини
бериш) ва унга нимадир “қўшиш” (равишдош феълга равишлик
хусусиятини бериш, сифатдош феълга сифатлик хусусиятини бериш,
ҳаракат номида феълни статиклаштириш)ни таъкидлашади. Бу шаклнинг
кўриниши эса умумий грамматик маънодан “узоқлашиб”, ундан ўзига
хослик янада кучаяди. Бу, масалан, равишдош шаклида қуйидагича:
“ -гач – бошқа бир ҳаракатнинг бошланиш чегарасини кўрсатиш;
–
гунча – бошқа бир ҳаракатнинг тугалланиши чегарасини
кўрсатиш;
–
ганда – бошқа бир ҳаракатнинг содир бўлиш фонини ифодалаш;
–
(и)б – ҳолат, пайт;
–
а/й – давомлилик ва такрорийлик;
–
гани – мақсад.
Бу шаклнинг барчасида равишдошга хос умумий белги – “феълни
феълга боғлаш” сақланган, бироқ ҳар бири ўзича бошқа маънони ҳам
ифодалайди. “Барча равишдошда равишдошнинг умумий маъноси
мавжуд феълни феълга боғлайди. Лекин бу умумий грамматик маъно
биринчи–олтинчи формада парчаланмайди, бўлинмайди ва биринчи–
иккинчи–учинчи қатордаги шаклнинг ўзаро зидланиш категория умумий
грамматик маъноси кўриниши асосида эмас, балки пайт, замон, давомли–
1
Менглиев Б.Р. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари.:
филол. фан. номз... дисс. –Бухоро, 1995. –Б.64.
190
давомсизлик, сабаб–мақсад каби ушбу категория умумий грамматик
маъноси (феълни–феълга боғлаш)га хос бўлмаган маъно асосида
тузилади.”
1
Равишдошлик нуқтаи назаридан бу шаклнинг барчаси бир хил
маънога эга. Бу шакл орасидаги зидланиш равишдошлик (феълни феълга
боғлаш) эмас, замон, тарз, сабаб, мақсад маъноси асосида. Шунинг учун у
равишдошнинг турли замон ва тарз шакли эмас, замон ва тарз
категориясининг равишдошдаги кўриниш сифатида қаралиши лозим.
Демак, маълум бўладики, грамматик шаклда бу шакл мансуб категорияга
хос ва бошқа категорияга хос маъно ҳам мавжуд бўлади.
Хўш, бу мавжудлик шунчаки грамматик иллюзиями ёки унинг
асосида қандайдир лисоний қонуният ётадими?
Лисоний бирлик серқирра экан, у асосий белгиловчи хоссаси билан
биргаликда унга ёндош иккинчи даражали хоссага ҳам эга бўладики, бу
иккала жиҳат диалектик бутунликни ташкил этади.
“Грамматик шаклда категориал (моҳият) маъно билан биргаликда
қатор йўлдош маъно ҳам мавжуд бўладики, бу улар моҳиятининг камида
икки қатор зиддиятда очилишини кўрсатади.”
2
Масалан, “сон категорияси
умумий грамматик маъноси аталмишининг миқдорий ва сифатий
тавсифини беришдан иборат. Бу умумий категориал маъно [0] шаклда
миқдорий аниқлик–ноаниқлик, сифатий бўлинмасликни, [-лар] шаклида
“миқдорий ноаниқ кўплик ва сифатий бўлинувчан ҳамда бўлинмасликни
ифодалаш” каби ихтисослашган кўринишга эга.”
3
Категориянинг номидан
маълумки, у миқдор ифодалашга ихтисослашган морфологик ҳақиқат.
Шунингдек, умумий грамматик маънодаги “ноаниқ”, “аниқ”, “сифат”,
“бўлинувчан”, “бўлинмас” каби унсур бевосита унинг марказидаги
(моҳияти ҳисобланадиган) “миқдор” унсурига бевосита дахлдор эмас.
Бироқ, “бевосита дахлдор эмаслик” унинг моҳиятидан айричалик
мустақиллик хоссаси мавжудлигини кўрсатмайди. Чунки, дейлик, [-лар]
шакли миқдорни (яъни кўпликни) ифода экан, у бир пайтнинг ўзида ўз-
1
Шаҳобиддинова Ш. Умумийлик ва хусусийлик диалектикаси ҳамда унинг ўзбек тили
морфологиясида акс этиши: филол. фан. док... дис. автореф. –Т., 2001.
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.:
Фан,1989. –С. 5.
3
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси
талқинида. I қисм. –Андижон, 1994. –Б. 21.
191
ўзидан юқорида зикр этилган “сифатий бўлинувчанлик–бўлинмаслик”,
“ноаниқ” белгисини ҳам ифодалаб юборади. Демак, шаклда миқдор
белгиси ҳар доим сифат белгиси билан бақамти яшайди, диалектик
боғланишда туради. Чунки, “маънодан бирининг кучайиши бошқасининг
сусайишига, бошқасининг кучайиши биринчисининг сусайишига олиб
келади.
1
Масалан,
Достарыңызбен бөлісу: |