Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет98/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-ган 
шакли
-ди
шакли каби кесим вазифасида келган 
ҳолда 
кеча, ўтган йили
каби сўзни
-ган
кенгайтирувчиси сифатида қабул 
қилади. Бироқ,
-ди 
шакли феъл кесим 
ҳозир
сўзини ҳол сифатида қабул 
қилгани ҳолда,
-ган 
шаклли феъл бундай хусусиятга эга эмас. Қиёсланг: 
1.
Ҳозир келди /ўқиди / ёзди.
2.
Ҳозир келган /ўқиган / ёзган.
Кўринадики, иккинчи бирикув ғайримеъёрий. Бу эса
-ган
шаклининг 
яқин ўтган замон маъносини ифодалай олмаслигига боғлиқ бўлиб, бунга 
кўра мазкур шакл нотўлиқ зиддиятда туради ва бунда зиддият белгиси 
“узоқ ўтган замонни ифодалаган” бўлади. 
1
Иванов С.Н. Очерки по синтаксису узбекского языка. –Л.: ЛГУ, 1959. –C.42.
2
Менглиев Б. Р. Лисоний тизим яхлитлигида сатҳлараро муносабатлар: филол. фан. док.... дис. 
–Т., 2002. –Б. 200. 


207 
Узоқ ўтган замон 
+ О
-ган -ди 
Зиддиятда 
 - ди 
шакли мўътадил белгили аъзо саналади. Бунда эса 
-
ган 
шакли “ўтган замон” умумий грамматик маъносини “узоқ ўтган 
замон” тарзида хусусийлаштириши келиб чиқади ва бу маъно категориал,
яъни замон умумий грамматик маъноси тажаллиси. Шунингдек, адабиётда 
-(и)б
аффиксли равишдошни шахс-сон билан туслаш орқали ҳам:
а) ўзгадан эшитиб билганлик; 
б) кейин хабардор бўлганлик 
маъноси ифодаланиши таъкидланади
1
ва бунга “1)
Эшитишимга 
қараганда, Қўчқор қайтиб келмабди. 2) Тош елкасига тушибди.”
мисоли келтирилади.
 
Биринчи гапдаги “
эшитишимга қараганда
қисми 
олиб ташланса, ҳар иккала гапдан ҳам “ҳаракатнинг бажарилгандан кейин 
хабардор бўлганлик” маъноси уқилади. Демак, мазкур шаклга хос биринчи 
маънодаги “ўзгадан эшитиб билганлик” бўлакчаси боғланаётган
эшитишимга қараганда 
сўзшакли таъсирида вужудга келган замон 
умумий грамматик маъносига хос бўлмаган нокатегориал маъно ўзга (яъни 
синтактик) ҳодиса тажаллиси. Маълум бўладики, нутқий парчадаги зотий 
ва тажаллий жиҳатни ажратиш тамойили асосида иш юритиш грамматик 
шаклдаги категориал ва нокатегориал маънони фарқлаш, нутқдаги 
қоришиқ тажалли таъсирида туғиладиган алдамчи тасаввурдан узилиш 
имконини беради. Демак, грамматик шакл ўзи умумий грамматик 
маъносига мансуб категориал ва ёндош маънодан ташқари икки хил 
тажаллини нутқда воқелантиради: 1) бирга қўлланаётган бирликнинг
таъсирида ҳосил бўлаётган маъно; 2) ўзига хос бўлмаган, аммо бирга 
қўлланаётган йўлдош бирликнинг таъсирида ҳам вужудга келмаган маъно. 
Биз бу маънони
ҳамроҳ маъно
атамаси билан номлашни маъқул кўрдик. 
Тилшуносликда ҳамроҳ маъно атамаси қўлланган бўлиб, у кўп ҳолда 
грамматик категориянинг “нокатегориал” маъноси атамасига муқобил 
равишда ишлатилган.
2
Ҳамроҳ маъно, аввало, нутқий тажалли бўлиб, 
1
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. –Т.: Ўқитувчи, 1980. –Б. 254.
2
Нурмонов А. Гап ҳақида синтактик назариялар. –Т.: Фан, 1982. –Б. 146. 


208 
эмпирик ёндашувда у ўзига хос бўлмаган шаклга хос қилиб қўйилган. Шу 
боисдан, бу босқичда грамматик шаклнинг маъноси беҳад “кўпайтириб” 
юборилган. Бир қарашда маълум бир шаклга хос туюлган, аслида бошқа 
моҳиятга мансуб бўлган бундай нутқий тажалли грамматик иллюзия 
(алдаш)ни вужудга келтиради. Демак, грамматик шаклда икки хил ўзга 
ҳодиса тажаллиси фарқланади: а) лисоний тажалли маъно; б) нутқий 
тажалли маъно. 
Лисоний тажалли маъно грамматик шакл умумий грамматик 
маъносидаги ёндош маъно бўлиб, у категориал маъно билан диалектик 
яхлитлик касб этади. Бу тажаллисиз грамматик шакл умумий грамматик 
маъносидаги категориал маънони воқелантира олмайди. нутқий тажалли 
сифатидаги ҳамроҳ маъно эса грамматик шакл умумий грамматик 
маъносига дахлдор бўлмай, соф нутқий ҳодиса. Ҳамроҳ маъно категориал
маъно билан диалектик боғланмаган ва унинг нутққа чиқиши умумий 
грамматик маъно томонидан белгиланмаган. У юзага чиқиши ҳам, 
чиқмаслиги ҳам мумкин.
Ёндош ва ҳамроҳ маъно муносабатини қуйидагича бериш мумкин: 
лисоний – нутқий 
барқарор – ўткинчи 
Умумий грамматик маънога дахлдор – умумий грамматик 
маънога дахлсиз 
ижтимоий – индивидуал 
Бир шакл учун ёндош бўлган маъно турли бошқа ҳодиса учун ҳамроҳ, 
бир шакл учун ҳамроҳ бўлган маъно бошқаси учун ёндош маъно сифатида 
юзага чиқиши мумкин. Масалан, “ҳурмат” маъноси II шахс кўплик эгалик 
шакли учун, «сенсираш» маъноси эса II шахс бирлик шакли учун ёндош 
маъно бўлса, “ҳурмат” маъноси сон категориясининг
-лар
шакли, эгалик 
категориясининг III шахс кўплик шакли учун ҳамроҳ маъно ҳисобланади. 
Ёндош маъно нисбатан ҳамроҳ маъно, нутқий тажалли бўлганлиги 
туфайли, беҳад ранг-баранглик ва зиддиятлилик билан ажралиб туради.
Ҳамроҳ маъно ҳам ёндош маъно каби ўз илдизи ва асосига кўра 
фарқланади. Чунки у ҳам, айтилганидек, грамматик шакл учун ўзга 
ҳодиса тажаллиси. Ўзга ҳодиса эса, маълумки, шакл умумий грамматик 
маъносига хос бўлган ҳар қандай лисоний, қолаверса, нолисоний 


209 
мавжудлик. Ҳамроҳ маънони, ёндош маънода бўлгани каби, морфологик, 
луғавий, синтактик, услубий ҳамда қоришиқ асосли турга ажратишни 
маъқул кўрдик. Биз грамматик шаклдаги нутқий тажалли маъно икки хил 
бўлиб, биринчиси грамматик шаклда ифодаланаётгандек туюлувчи, аслида 
ёндош бирликка хос маънони грамматик иллюзия санаб, уни тадқиқ 
манбаимиздан четда қолдирганимизни, таҳлилга фақат иккинчи тур, яъни 
биз текшираётган грамматик шакл маълум бир нутқ шароити ва 
вазиятидагина ифодалашни ўз зиммасига олган маънони топганимизни 
яна бир бор таъкидлашни ўринли деб биламиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет