Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет91/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

”Дўконда сувлар бор”
гапида 
–лар
шакли миқдор ҳам, 
сифатий белги (бўлинувчанлик, тур хил) ҳам ифодаламоқда. Бироқ бунда 
сифатий белги (
ҳар хил сув бор
) устуворлик касб этиб, миқдор белгиси 
кучсизланганлиги сезилиб туради. Маълум бўладики, грамматик шакл 
умумий грамматик маъно таркибий қисмидан бири категория умумий 
грамматик маъносининг моҳиятини жузъийлаштириш бўлса, бошқаси 
унга ёндош, моҳият таркибига мансуб бўлмаган, бироқ у билан диалектик 
яхлитлик касб этган маъно. Шунинг учун грамматик шакл умумий 
грамматик маъноси таҳлилида соф категориал (грамматик шакл мансуб 
категория моҳиятига мансуб) ва унга ёндош ҳодиса фарқланиши лозим. 
Айрим тадқиқотда шаклнинг категориал моҳиятига ёндош ҳодисани 
нокатегориал маъно сифатида баҳолаш ҳоли учрайди.
2
Бунда ҳодисага бир 
ёқлама муносабат кўзга ташланади. Чунки нокатегориал маъно сифатида 
қаралган ҳодиса, айнан шу ҳодиса учун нокатегориал бўлса-да, уни мутлақ 
нокатегориал деб баҳолаб бўлмайди. Масалан, замон шакли умумий 
грамматик маъноси таркибида умумий грамматик маънонинг категориал
“мағзи” билан биргаликда, унга турли хил майл маъноси йўлдошлик 
қилади. Бу маъно замон маъносини ифодаловчи шакл учун нокатегориал 
бўлса-да, майл ифодаловчиси учун категориал, яъни майл шакли умумий 
грамматик маъносининг категориал “мағзи”ни ташкил этади. Шу боисдан, 
умумий грамматик маъно таркибидаги “нокатегориал” маънони “ёндош 
маъно” атамаси билан бериш ҳақиқатни маълум даражада ёрқинроқ 
ифодалайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “категориал маъно” ва 
“ёндош маъно” атамаси ҳам биз томондан шартли равишда қўлланади. 
Чунки бир томондан ёндош бўлган маъно бошқа томондан категориал, бир 
1
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: 
Фан,1989. –С. 158.
2
Шаҳобиддинова Ш. Умумийлик ва хусусийлик диалектикаси ҳамда унинг ўзбек тили 
морфологиясида акс этиши: филол. фан. док... дис. автореф. –Т., 2001. –Б. 5. 


192 
томондан категориал ҳисобланувчи моҳият бошқа умумий грамматик 
маъно таркибида ёндошлик касб этади. Шунинг учун умумий грамматик 
маъно таркибий қисмидан у ёки бу унсурни категориал ёки ёндош деб 
аташ мутлақо шартли бўлиб, бу грамматик шакл умумий грамматик 
маъносининг иккиланган табиатга эгалигига ишора қилади. 
Грамматик категорияда категориал ва ёндош маъно сифатий ва 
миқдорий ўзига хосликка ҳам эга. Маълумки, грамматик категория 
таснифида ҳам формал-функционал таҳлил усулининг “лисоний 
бирликнинг серқирралиги” омилига таянилади.
Ш.Шаҳобиддинова ушбу асосда грамматик категория шаклининг 
маъновий таркибига кўра таснифини берар экан, уни содда ва мураккаб 
типга ажратади. Тадқиқотчи содда категория деганда “формаси ўзи мансуб 
бўлган маълум бир категория маъносини ва унга ҳамроҳ бўлган ёндош 
маънони ифодалашга хизмат қилиб, бутун моҳияти билан битта 
категорияга мансуб бўлган” категорияни тан олади ва бу қаторга сон, 
қиёслаш, келишик, нисбат, субъектив муносабат категориясини киритади. 
Буни у шундай изоҳлайди: “Соддаликни бу ўринда диалектик тушунмоқ 
лозим. Соддалик бу категорияни ички диалектик қарама-қаршиликдан 
озод этмайди. Аммо бу қарама–қарши томон ўзаро бир-бирини тақозо 
этади, бир-биридан келиб чиқади. Масалан, сон категориясининг маъноси 
миқдорий ва сифатий белгининг маълум йиғиндисидан иборат. Бу икки 
маънони бир-биридан ажратиш имкони йўқ. Шунингдек, фақат сифатий, 
фақат миқдорий маъно ифодаловчи бошқа мустақил категория ҳам мавжуд 
эмас.”
1
Бундан маълум бўладики, олима грамматик шаклдаги “нокатегориал” 
маъно сифатида бошқа грамматик категорияга хос маънонигина ажратади 
ва ёндош маъно бундай мансубликка эга бўлмаса, уни “нокатегориал 
маъно” сифатида қарамайди. Масалан, келишик категорияси “сўз 
бирикмасидаги олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаши”, нисбат 
1
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси 
талқинида. I қисм. –Андижон, 1994. – Б. 23.


193 
категориясининг 
“феъл 
англатган 
бажарувчининг 
тавсифини 
ифодалаши.”
1
Мураккаб категория сифатида эса бир шаклда турли грамматик 
категорияга 
мансуб 
категория 
тушунилади. 
Масалан, 
«Эгалик 
категориясида уч хил маъно мужассамланган: 
1.
Лисоний ва нолисоний эгалик муносабатини ифодалаш (эгалик 
категорияси учун нокатегориал маъно). 
2.
Шахс маъноси (эгалик категорияси учун нокатегориал маъно). 
3.
Сон маъноси (эгалик категорияси учун нокатегориал маъно)»
дейилади ва улар сирасига эгалик, ўзгаловчи, кесимлик категорияси
киритилади.” 
2
Демак, олиманинг категориал ва нокатегориал маънони фарқлашида 
ва маъновий таркибига кўра таснифлашида изчиллик мавжуд эмас. Бу 
қуйидагида кўзга ташланади: 
биринчидан, нокатегориал маъно аслида бошқа грамматик 
категорияга мансуб бўлса, ажратилади; 
иккинчидан, агар грамматик шакл “нокатегориал маъно”га эга бўлса, 
у мансуб грамматик категория мураккаб грамматик категория сифатида 
қаралади; 
учинчидан, моҳиятини кўрсатишда грамматик категориянинг зотий 
таснифидан келиб чиқилмайди. 
Биз “нокатегориал маъно” қатъиятига ёндош маънонинг барчаси 
қайсидир категорияга мансублигини таъкидлаймиз. Фақат ёндош маъно 
морфологик эмас, бошқа, дейлик лексик, синтактик категорияга мансуб 
бўлади. Фақат категорияни умумийлик сифатида, тор–сатҳий эмас, балки 
кенг–лисоний моҳиятли мавжудлик сифатида қабул қилиш лозим. Чунки 
“категориал бўлмаган маъно мавжуд эмас.”
3
Иккинчидан, грамматик категориянинг содда- мураккаблигини 
умумий грамматик маъно табиатидан келиб чиқиб белгиламоқ лозим. уни 
1
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси 
талқинида. I қисм. –Андижон, 1994. – Б. 23.
2
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси 
талқинида. I қисм. –Андижон, 1994. – Б. 21.
3
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Фан, 
1989. – С. 158. 


194 
“нокатегориал” маъно хос грамматик категория мавжудлиги асосида 
қидириш бир ҳодисани бошқа ҳодиса асосида белгилашдан ўзга нарса 
эмас. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, грамматик категория ҳамиша 
серқирра ва унинг умумий грамматик маъноси ҳам мураккаб тузилишга 
эга. Фақат ўзига хос маънодангина ташкил топган категория умумий 
грамматик маъноси мавжуд эмас. Категорияда ёндош маъно борлигининг 
ўзиёқ уни соф, содда категория дейишга йўл қўймайди. Демак, бутун 
моҳият эътибори билан фақат битта категорияга мансуб категория шакли 
йўқ экан, грамматик категориянинг содда-мураккаблигини бу йўл билан 
белгилаш лисоний ҳолатни объектив баҳолашга тўсиқ бўлади ва унда 
содда категориянинг ўзи бўлмайди. 
Бошқа категорияга нисбатан кесимлик категориясини мураккаб 
категория сифатида қараш мумкин. Чунки у бошқа категориядан фарқли 
ўлароқ унинг ташкил этувчиси мустақил грамматик категориядир: шахс-
сон, замон, майл, тасдиқ–инкор. Бу категория ўзида нисбий қарама-
қаршиликни мужассамлаштиради. Яъни бу категориянинг ҳар бири
кесимлик категориясига нисбатан шакл, кесимликдан ташқарида алоҳида 
категория. Бошқа категорияда эса бундай ҳолат кузатилмайди. 
Бу категория мураккаблигининг яна бир жиҳати шундаки, содда 
категорияда грамматик категория ва грамматик шакл орасида умумийлик 
– хусусийлик диалектикаси ҳукмрон бўлса, кесимлик категорияси ва уни 
ташкил этувчиси орасида бутун–бўлак муносабати мавжуд. Бутун – бўлак 
муносабати эса мантиқан мураккабликнинг асоси. 
Хўш, кесимлик категорияси мураккаб категория экан, бу категория 
умумий грамматик маъноси таркиби қандай ва унда категориал ҳамда 
ёндош ҳодиса қандай белгиланади? Бу саволга жавоб бериш учун фикрни 
аёнроқ бўлган лексик асосда далиллашга ҳаракат қиламиз. 
Маълумки, полисемантик лексема семемаси икки хил муносабатда 
бўлади: 
а) асос – аниқ ҳосилавийлик; 
б) асос – ноаниқ ҳосилавийлик. 


195 
[
қанот
] лексемасининг “қушнинг икки ёнидаги учиш аъзоси” 
семемаси бош, асос семема бўлиб, “самолётнинг икки ёнидаги учиш 
мосламаси” семемаси асос семемадан чиққан ҳосила семема. 
[
олма
] лексемасидаги “дарахт” ва “мева” тушунчасини атайдиган 
икки семемадан қайси бири асос ва қайсиси ҳосила эканлигини 
аниқлашнинг имкони йўқ. Шу боисдан бундай семема ёндош семема 
сифатида қаралади. 
Ўзгаловчи категорияси умумий грамматик маъноси таркибидаги 
“феълни бошқа сўзга боғлаш ва унга равишлик, сифатлик ва отлик 
хусусиятини бериш”, кесимлик категорияси умумий грамматик маъноси 
таркибидаги шахс-сон, замон, майл ва тасдиқ/инкор категорияси тенг 
қийматли моҳиятга эга бўлиб, категорияда унинг бирортасига устуворлик 
бериш мумкин эмас. Чунки ўзгаловчи категория морфологик категория 
сирасида ҳам таснифловчи, ҳам синтактик категория оралиғида “оралиқ 
учинчи” 
мақомига 
эгалиги 
унда 
икки 
хил 
моҳиятнинг 
мужассамлашганлиги билан белгиланади.
1
Бунда умумий грамматик 
маънонинг таркибий қисм(“феълни кейинги сўзга боғлаш” ва “феълга 
равишлик/сифатлик/отлик белгисини бериш”)ининг бири иккинчиси учун, 
иккинчиси биринчиси учун ёндош, шу билан биргаликда, ўз-ўзига 
категориал маъно ҳисобланади. 
Кесимлик мураккаб категория бўлганлигининг ўзи ҳам ундан 
бирортасига асосийлик мақоми беришга йўл қўймайди ва унинг ҳар бири 
гап марказини шакллантириш умумий грамматик маъносининг турли 
қиррасини ўзида сақлайди. Шу боисдан, мураккаб категориядаги ҳар бир 
категория ёндош категория, ҳар бир умумий грамматик маъно парчаси 
ёндош маъно сифатида баҳоланиши лозим. Бу маъно бир вақтнинг ўзида 
категориал маъно ҳам. Масалан,


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет