184
қўяди. Қиёсланг:
мен
севган
қиз – мен у йиллари
севган
қиз.
Демак,
синтактик кенгайиш «ҳолат» маъносини кучсизлантиради, бунинг
ҳисобига ҳаракат маъносини кучайтиради. Бу эса лисоний бирликлар
умумий маъносини хусусийлаштириш, оралиқ маъносини фарқлашда
сатҳлараро муносабатнинг нақадар аҳамиятли эканлигига ишора қилувчи
муҳим далил.
185
2- БЎЛИМ
ГРАММАТИК КАТЕГОРИЯ ВА ГРАММАТИК МАЪНО
1-§. Грамматик маъно ва унинг таркиби
Грамматик шаклнинг умумий грамматик маъноси ва унинг
таркибий қисми. Категориал ва нокатегориал маъно.
Тил ҳодисасини
назарий ўрганиш босқичи морфологик ҳодисанинг чексиз нутқий маъноси
замиридаги лисоний жиҳатини – умумий грамматик маъносини тиклашни
кун тартибига қўйди. Чунки “ўзбек тилшунослигида грамматик маъно,
унинг табиати, моҳияти, умумий ва хусусий маъно муаммоси яқин
вақтгача махсус қўйилмаган эди.”
1
Грамматик
шакл умумий грамматик
маъноси муаммосига жаҳон тилшунослигида 30-, туркийшуносликда 60-
йилдан бошлаб С.Н.Иванов, В.Г.Гузев, Ҳ.Ғ.Неъматов, А.Нурмонов,
Ғ.Н.Зикриллаев тадқиқотида алоҳида эътибор қаратилди.
2
Замонавий
ўзбек тилшунослигида эса Ш. Шаҳобиддинова, Б.Менглиев,
Б.Баҳриддинова, О.Шукуров тадқиқотида бу масала атрофлича
текширилди ва ўзбек тили барча морфологик категорияси лисон–нутқ
бўлинишида теран тадқиқ этилди.
3
ҳамда “умумий грамматик маъно тил
1
Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно талқини ҳақида: филол. фан. номз.... дис. автореф. –
Самарқанд, 1993. –Б. 3.
2
Гузев В.Г., Насилов Д.М. Слово-изменительные категории в
тюрских языках и понятие
«грамматическая категория» // Советская тюркология. 1981. --№3. –С.23–35; Зикриллаев Ғ.Н. Феълнинг
шахс, сон, ҳурмат категорияси системаси. –Т.: Фан, 1990; Иванов С.Н. Категория залога в причастии
узбекского языка. В книге «Исследования по истории культуры народов Востока»// Сборник в чесь
академика И.А. Орбели. –М.: Л., 1960. С. 123–134; Неъматов Ҳ.Ғ. Тажалли тасаввуф билиш назарияси ва
тилшуносликда синтаксисни ўрганиш масалалари // Ўзбек тили ва адабиёти, –1993. –-№2. –Б. 27–30;
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси.
Морфология. –Т.:
Янги аср авлоди, 2001.
3
Баҳриддинова Б.М. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг тур категорияси: Филол. фан.
номзоди.... дис. –Самарқанд, 2002; Менглиев Б. Р. Лисоний тизим яхлитлигида сатҳлараро
муносабатлар: филол. фан. док.... дис. –Т., 2002. Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш.,
Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди. 2001;
Шаҳобиддинова Ш. Умумийлик ва хусусийлик диалектикаси ҳамда унинг ўзбек тили морфологиясида
акс этиши: Филол. фан. док... дис. автореф. –Т., 2001; Шукуров О. Ҳаракат тарзи шакли парадигмаси:
филол. фан. номз... дис. –Самарқанд, 2005. –126 б.
186
бирлигининг минглаб турли хил матнда юзага чиқадиган ва бевосита
кузатишда берилган хусусий (нутқий) грамматик маъносининг умумий
йиғиндиси бўлмай, хусусий грамматик маъно негизида ётган, унга
нисбатан диалектик умумийлик вазифасини ўтайдиган маъно”
1
сифатида
қайд этилди. Бу борада амалга оширилган ишни умумлаштирган ҳолда
ўзбек тили морфологик категорияси умумий грамматик маъносини (1-)
жадвалда қуйидагича бериш мумкин:
2
1-жадвал
ка
те
го
ри
я
Категориянинг маъновий
хусусияти
Категориянинг синтактик
имконияти
Достарыңызбен бөлісу: