5
КИРИШ (докторлик (DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон
адабиётшунослигида
фольклордан
фойдаланиш
бадиий
адабиёт
тараққиётининг, жумладан, ҳар бир халқ адабиётининг турли даврларида
турлича кечгани талқин ва таҳлил қилинмоқда. Зеро, жаҳон ёзма адабиёти
фольклордан жанр, сюжет ўзлаштирган, вазн, банд ва қофия кабиларни
қўллашни, ҳажвни, аввало, фольклордан ўрганган бўлса-да, барчасини ўз
қонуниятлари
асосида синтезлаштирган, ижодий ривожлантиргандир.
Бинобарин, бу жараённи босқичма-босқич, айниқса, фольклорнинг ёзма
шеъриятга
таъсири
нуқтаи
назаридан
изчил
тадқиқ
этиш
адабиётшуносликнинг асосий вазифаларидан бўлиб, оғзаки поэтик ижоддан
озиқланган, янада нафислашган, бойиган, халқчил шеъриятни ёшлар тарбияси
йўлида сафарбар этиш маънавий-ахлоқий камолотимиз учун зарурлиги
мавзунинг аҳамиятини белгилайди.
Дунё адабиётшунослигида фольклор ва ёзма адабиёт, жумладан, шеърият
муносабатларини турлича йўналишларда мунтазам равишда қиёсий-услубий
нуқтаи назардан тадқиқ этиш барча даврларда бирдай долзарб илмий-назарий
аҳамият касб этади. Хусусан, мифологияга хосликнинг фольклорга, фольклор
орқали ёзма адабиётга кўчишини даврлар ва ижодкорлар мисолида ўрганиш
адабиётнинг ҳам, адабиётшуносликнинг ҳам имкониятларини кенгайтиради.
Зеро, оғзаки ҳамда ёзма адабиёт айрича эстетик тизим ҳисобланиб, уларнинг
бир-бирига муносабати давомийлик касб этар экан, мифологиянинг фольклор
орқали ёзма шеъриятга таъсирини муайян
бир давр шеърияти мисолида
ўрганиш ҳам давр тақозосидир.
Истиқлол шарофати билан барча соҳалар қаторида адабиётшунослик ҳам
тобора такомил топа бориб, фольклорнинг ёзма адабиётга таъсирини турлича
йўналишларда таҳлил ва талқин қилиш янада кенг тус олди. Бунинг
адабиётимиз тараққиётидаги ўрни бениҳоя муҳим бўлиб, бадиий адабиёт
равнақи, унинг мутолааси ёшлар маънавий камолотини, эзгулик боқийлигини
таъминлайди, албатта. Зеро, “...Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга
эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги
йўқ”
1
. Бадиий асарларни саралаб бериш ҳамда адабиётнинг, айниқса, ёшлар
маънавий камолотидаги беқиёс ўрнини белгилаш адабиётшуносликнинг
доимий ва асосий вазифаларидан ҳисобланар экан, замонавий ўзбек
поэзиясининг ўзига хослигини белгилашда, ижодкорларнинг бадиий
маҳоратини баҳолашда, уларнинг фольклордан фойдаланиш санъатини таҳлил
қилишда, давр ва шоир услубига фольклорнинг таъсири масаласини ёритишда,
адабий алла, адабий ёр-ёр, адабий топишмоқ, шеърий латифаларнинг
бадииятини, оғзаки ва ёзма шеъриятда мавжуд
бир хил образларнинг айрича
ва ўхшаш жиҳатларини ёритишда алоҳида аҳамият касб этиши диссертация
мавзусининг долзарблигидан ҳам далолат беради.
1
Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент:
“Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – Б. 114.
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-
4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон
“Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-
2789-сон “Фанлар
академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил
этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сон “Китоб
маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича
комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги, 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-
3652-сон
“Ўзбекистон
Ёзувчилар
уюшмаси
фаолиятини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур
фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада
хизмат қилади.
Достарыңызбен бөлісу: