Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет135/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   303
-гина (-кина, -қина)
қўшимчаси отга қўшилиб ҳис-ҳаяжон 
ифодалашда ҳам иштирок этади, лекин шунда ҳам кичрайтириш-эркалаш 
оттенкаси мавжуд бўлади. Сўзловчи отга
-гина (-кина, -қина)
қўшимчасини қўшиб, кичрайтириш-эркалаш маъносига ўзининг салбий 
ёки ижобий муносабатини билдиради: 1. 
Ишва бирла ўйнатиб кўз, танда 
жоним ўйнатур,
Тортар ком-кўз етмагандек бағрила 
ханжаргина 
(В.Саъдулла). 2. 
Мен ўғлингнинг отини эҳтиёт шартидан Ёдгор қўйдим. 
Сендан қоладиган 
туёққина
(Ғ.Ғулом). 
Мазкур мисолда 
-гина (-кина, -қина)
қўшимчаси эркалаш 
маъносидан ташқари, ҳис-ҳаяжон англашга ҳам хизмат қилган. Шундай 
турли маъно бу қўшимчадан сўнг эгалик қўшимчаси қўшилганда янада 
сезиларлироқ бўлади. Эгалик қўшимчаси ҳис-ҳаяжонни аниқ кўринишига 
хизмат қилади. Мисол: 1. 
Дўстгинам,
хаёлан қучаман сени, Хазон 
даврасида кутаман сени
А.Орип.). 2. 
Худоё 
умргинангиз
узун бўлсин, 
бола-чақаларингиз орзусини кўринг
(П.Турсун). 3. 
Оҳ, 
онагинанг
 ўргилсин, 
болам, сен энди саллотга кетаётибсан...
(Ғ.Ғулом). 4. 
Бироқ кета олмайди 
дилгинаси
доғмидир, Чунки қай бир бешафқат қўлларга у боғлидир. 
(О.Матжон). 
От ва отлашган сўзга қўшилиб, асосан эркалаш ва кичрайтириш-
эркалаш маъносини ҳосил қилувчи 
-гина (-кина, -қина) 
қўшимчасини 
отлашган сифат 
(каттагина, чиройлигина, тинчгина, озғингина),
равиш 
(озгина, секингина, тезгина, оҳистагина
), олмош 
(сенгина, ўзигина, 
шугина, ўшандагина), 
сон
(биттагина, уч мартагина, иккинчисигина, 
биттачагина
), равишдош 
(ийманибгина, қизғанибгина, шошмайгина, 
кўрмайгина)
га қўшилиб, кучайтириш, чеклаш, чегаралаш, айириб 
кўрсатиш каби маънони берувчи 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет