Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет139/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   303
Мирзакаримбой
-илоннинг ёғини 
ялаган одам, ҳамма бойлар каби айёр, муғамбир, пухта-пишиқ
(Ойбек). 2. 
Тўғонбек
 ҳам қаддини ростлаб, енгиллашиб олди-да, эрта билан келишга 
ижозат сўраб, дўсти билан бирга қўзғалди
(Ойбек). 3. 
Ҳамроқул
 наридан-
бери дов-дастгоҳини йиғиштириб жўнади
(А.Қаҳ.). 
Омонтой
 
матросчасига гурс-гурс юриб чиқиб кетди
(С.Аҳмад).
Эркалаш маъноси ўз асосида 
-бой, -бек, -қул, -той
қўшимчаси 
бўлмаган атоқли отга шу қўшимчани қўшиб ишлатганда содир бўлади. 
Бундай ҳодиса бадиий бадиий асардаги персонаж тилида ва оғзаки 
сўзлашув услубида учрайди. Масалан, «Қутлуғ қон» романининг бош 
қаҳрамони-Йўлчи. Аммо ёзувчи Унсин персонажи тилидан уни бир-икки 
ўринда Йўлчибой ака деб атйди, бу билан эркалаш, ҳурматлаш маъно 
қиррасини ҳосил қилади: 
Йўлчибой
 акам соғмилар
? (Ойбек). 
Сўзлашув нутқида аслида 
Лазиз, Бахтиёр, Азим
исмли кишини 
Лазизбек, Бахтиёрбой, Азимтой
шаклида 
-бой, -бек, -той
қўшиб 
қўллашда ҳам эркалаш маъноси ифодаланади.
Бадиий асарда, айниқса фельетон жанридаги асарда образ ёки 
персонаж характерига мослаб топилган номга 
-бой, -бек, -қул, -той
қўшимчаси қўшилади, бунда эркалаш маъноси эмас, балки кинояли 
салбий муносабатни билдирувчи баҳо қирраси ҳосил қилинади: 
Олғирбой, 
Кейинбой, Тўймасбек, Ғайратқул, Ёмонтой, Сўқирбек
каби. Мисол: 
Кейинбой
қани, қаёққа ғойиб бўлди?
(«Шарқ юлдузи»). 
Сатимқул
шу 
сўзни айтди-ю, отнинг бошини буриб жўнаб қолди
(Ч.Айтматов).
Демак, 
-бой, -бек, -қул, -той
қўшимчаси асосан кишининг атоқли 
отига қўшилиб ва айрим ҳолда эркалаш маъно қиррасига эга бўлади. 
-той
киши отидан бошқа сўзга ҳам қўшила олади: кенжатой, 
кичкинтой, эркатой ва кичрайтириш-эркалаш маъносини англатади, лекин 
ёқимтой сўзидаги 
-той
сўз ясовчи қўшимча сифатида намоён бўлади. 
Аёллик жинсини билдирувчи сўзга қўшилиб, эркалаш маъносини 
ифодаловчи шакл: 


260 
1. 
-хон
қўшимчаси. Бу қўшимча ҳозирги ҳозирги ўзбек тилида аёллик 
жинсини билдирувчи атоқли отга қўшилиб эркалаш, эркаклик жинсидаги 
атоқли от ва бошқа сўзга қўшилиб ҳурматлаш маъносини билдириш учун 
ҳизмат қилади. Қиёс қилайлик: 
Назира – Назирахон, Ойша – Ойшахон, 
Мунис – Мунисхон, Соҳиба – Соҳибахон; Лазиз – Лазизхон, Ботир – 
Ботирхон, Ҳасан – Ҳасанхон, Ўткир – Ўткирхон
каби. Масалан: 1. 
Шеърим 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет