290
билан ифодаланган шахс томонидан бажарилган ва унинг ўзига ўтган
ҳаракатни билдириши”, биргалик даражадаги феъл “ҳаракатнинг бир неча
субъект томонидан бажарилиши”ни, орттирма даражадаги феъл
ҳаракатнинг ўтимлилашиши, восита билан бажарилиши” каби маънони
билдиришини таъкидлайди. А.Ғуломов уқтиришича, “феълнинг даража
категорияси эга билан кесим орасидаги алоқанинг характерини,
шунингдек, объектга муносабатини ифодалайди (объект қатнашганда), бу
синтактик хусусият билан боғлиқ. ... Даража категорияси феълдан феъл
ясайдиган аффикс орқали ҳосил қилинади.”
1
Шу асосда нисбат (даража)
шаклининг грамматик ва синтактик хусусияти қатор тилшунос томонидан
тадқиқ этилди. Тилшунос Ж.Мухторов ўзбек тилидаги феъл даражасининг
айрим масаласини
2
, Т.Хўжаев орттирма нисбат ва ўтимли-ўтимсизлик
масаласини ўрганган бўлса, С.Султонсаидова даражанинг ўтимли-
ўтимсизликка муносабатини Абдулла Қаҳ.нинг “Синчалак” қиссасидан
олинган мисол асосида тадқиқ қилди.
3
Тилшунос Қ.Холиқов ахборотида
даража
атамаси ўрнида
нисбат
термини қўлланади.
4
Бунда олим ҳаракат
феълида нисбат категориясининг воқеланиш хусусияти ҳақида сўз
юритади.
Айрим тилшунос нисбат категориясининг баъзи шаклини алоҳида
тадқиқ қилди. Масалан, Э.Фозилов ўзлик, Э.Фозилов ва Т.Хўжаев
орттирма нисбатни текширишди.
5
А.Ҳожиевнинг “Феъл” асарида нисбат
категорияси бўйича анъанавий тавсифий иш умумлаштирилиб, айрим ҳал
қилинмаган жиҳати тадқиқ қилинди ва у “Ўзбек тили грамматикаси” дан
1
Ғуломов А. Кўрсатилган асар. –Б. 57.
2
Мухторов А. Ўзбек тилида феъл даражалари. –
Ученые записки УзГУ, Самарканд, 1956;
Турсунов У., Мухторов А. Ўзбек тилида феъл даражалари тўғрисида – ЎзГУ асарлари, Янги серия, 66-
сон, Филология факультети, Ўзбек тилшунослиги кафедраси, –Самарқанд, 1956.
3
Султонсаидова С. Феълда даража ва ўтимли-ўтимсизлик категорияси (А.Қаҳ.нинг
“Синчалак” повести асосида) – “Ўзбек тилшунослиги масалалари”, Тошкент университетининг илмий
асарлари, 443- чиқиши. –Т., 1973.
4
Холиқов Қ. Ҳаракат феълининг нисбат формалари – Материалы ХХШ научной конференции
профессорско-преподавательского состава СамГУ по итогам выполнения научно-исследовательских
работ за 1965 год. Серия филологичесчких наук (19–22 апреля 1966), Самарканд, 1966.
5
Фозилов Э. Ўзбек тилида феълнинг ўзлик даражаси / Ўзбекистонда ижтимоий фанлар, 1960, -
№ 5; Фозилов Э. Ўзбек тилида феълнинг орттирма даражаси / Ўзбек тили ва адабиёти масалалари, 1961, -
№ 1; Хўжаев Т. Ўтимли феъл ва орттирма нисбат ҳақида / Ўзбек
тили грамматик қурилиши ва
диалектологияси масалалари. –Т.: Фан, 1966.
291
ҳам ўрин олди.
1
Тилшунос М.Миртожиевнинг Мақ.асида ҳам ўтимли-
ўтимсизлик ва нисбатнинг айрим масаласига доир анъанавий тадқиқ усули
ҳақидаги фикри баён этилди.
2
Ўзбек тилидаги нисбат категориясини ўзига хос тадқиқи тилшунос
М.Аъламова ишида кўзга ташланади. Олиманинг монографиясида
тилшуносликнинг мураккаб масаласидан бўлган нисбат категорияси ўзбек
тилшунослигида илк марта нутқдаги барча кўриниши билан ягона
тартибот асосида яхлит система сифатида ўрганилди. Унинг феълга хос
ўтимли-ўтимсизлик билан ўзаро муносабатига
доир муаммо хусусида
фикр билдирилди. Ҳар бир нисбат шаклининг семантик-синтактик жиҳати
валентлик назарияси асосида текширилди. Айниқса, нисбат шакли билан
тузилувчи содда гап тарзидаги қурилма ва ундаги нисбат ўзгариши билан
боғлиқ ҳолат кўрсатилди.
3
Тилшунос субъект, объект ва предикатнинг
ўзаро муайян муносабатини
нисбат
термини билан, бу муносабатнинг
нутқий вазиятда намоён бўлиш босқичи
даража
термини билан аталган.
“Нисбат категориясининг грамматик маъноси тўрт даражада турлича
намоён бўлади.
Шунга қараб, нисбат тартиботини шундай кўрсатиш
мумкин: I даража грамматик маъно бош нисбатдан иборат. II даража бош
нисбатдан ясалувчи ўзлик, биргалик, орттирма (каузатив) ва мажҳуллик
нисбатидан; III даража ундан ясалувчи орттирма (каузатив) ва мажҳуллик
нисбатидан ҳамда IV даража фақат мажҳуллик нисбатидан иборат.”
4
Ҳозирги ўзбек тилидаги нисбат категориясининг субстанциал тадқиқи
тилшунос Ш.Шаҳобиддинова томонидан амалга оширилди. Олима нисбат
категориясининг умумий грамматик маъносини диалектик умумийлик-
хусусийлик категорияси асосида текширди. Нисбат ва диатеза ҳодисаси
муносабатининг фалсафий асосини баён қилди.
5
1
Ҳожиев А. Феъл. –Т.: Фан, 1973; Ўзбек тили грамматикаси. 2 томлик. 1- том. –Т.: Фан, 1975.
2
Миртожиев М. Ўтимсизлик ва ўзлик нисбати // Ўзбек тили ва адабиёти, 1983, -№ 2. –Б. 34–
36; Миртожиев М. Мажҳул нисбат масаласи // Ўзбек тили ва адабиёти, 1985, -№ 2. –Б. 35–37.
3
Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси: монография. –Т.: Фан, 1992.
4
Аъламова М. Кўрсатилган асар. –Б. 136.
5
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий
грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –Б. 101.