Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет68/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

биринчидан, ёшларнинг физика фанига қизиқишларини кучайтиришга 
етарли эътибор берилмаяпти, таълим дастурлари ўқувчиларда мустақил, креатив 
фикрлашни шакллантиришга ва ривожлантиришга қаратилмаган, таълим 
сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар замон талабларига 
жавоб бермайди; 
иккинчидан, таълим жараёнини ташкил этишда умумий ўрта ва олий 
таълим дастурларининг узвийлиги таъминланмаган; 
учинчидан, педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини 
ошириш мақсадида уларни хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда 
таълим олиши ҳамда стажировкадан ўтиши учун қулай шароитлар яратилмаган, 
хорижлик етакчи мутахассис, олим ва ўқитувчиларни дарс жараёнига жалб этиш 
даражаси пастлигича қолмоқда; 
тўртинчидан, физика фани бўйича замонавий дарсликларни яратиш 
яхши йўлга қўйилмаган, ўқув адабиётларининг мазмуни фан ва техника 
тараққиётининг бугунги даражасини етарли қамраб олмаган, масалалар тўплами, 
практикум, лаборатория ишларини бажариш бўйича қўлланмалар, мультимедиа 
дастурларини яратишга эътибор қаратилмаган; 
бешинчидан, физика таълими ва тадқиқотлари инфратузилмасининг 
моддий-техник базаси эскирганлиги, физика фани бўйича ўқув ва илмий 
лабораториялар замонавий жиҳозлар билан таъминланмаганлиги кадрлар 
тайёрлаш сифатига ва тадқиқотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда; 
олтинчидан, физика ихтисосликлари бўйича илмий ва илмий-педагогик 
кадрларни тайёрлаш салмоғининг камлиги бу соҳадаги илмий салоҳиятнинг 
пастлигига сабаб бўлмоқда; 


216 
еттинчидан, илмий тадқиқотлар ва инновақиялар кўлами етарли 
даражада натижадорликка йўналтирилмаган, олиб борилаётган илмий-тадқиқот 
ишларининг ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларига қаратилмаганлиги 
натижасида соҳада инновақион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш 
кўрсаткичлари талабга жавоб бермайди. 
Физика фани бўйича таълим сифатини тубдан ошириш, юқори малакали 
педагог ва илмий ходимларни тайёрлаш, таълим муассасаларини замонавий 
лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, илмий 
ташкилотларнинг салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини самарали 
ташкил этиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот 
ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган 
вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида: 
2021 — 2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш 
ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш 
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ тасдиқлаш. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қуйидагилар Комплекс дастурнинг 
асосий мақсад ва вазифалари этиб белгилаш зарур: 
 умумтаълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини 
ошириш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини такомиллаштириш; 
 физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги 
мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш тизимини ривожлантириш; 
 таълим жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан 
ахборот-коммуникақия технологияларини кенг жорий қилиш; 
 педагог кадрлар ва ўқувчиларнинг физика фанини билиш даражасини 
баҳолаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг маҳаллий ва халқаро фан 
олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши ҳамда совринли ўринлар 
эгаллашини таъминлаш; 


217 
 олий таълим муассасаларида физика фанларини ўқитишнинг 
интегратив принқипларини жорий этиш, янги ва таълим бозорида талаб юқори 
бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш орқали 
ёшларнинг физика таълими билан қамраб олиш даражасини ошириш; 
 физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан 
узвий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларидаги муаммолар 
ечимига қаратилган илмий ишлар кўламини кенгайтириш; 
 илмий тадқиқотларнинг ва инновақия ишларининг натижадорлиги ва 
амалий аҳамиятини ошириш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет