234
ноаниқ шаклнинг аниқ миқдори (
бир китоб).
Бу маънонинг воқеланишида
аниқ миқдор аниқловчиси билан бир қаторда ноаниқ миқдор аниқловчиси
ҳам муҳим ўрин тутади:
(кўп/ анча/ бир қанча китоб)
. Демак, миқдорий
аниқ маъноли сўз бирлик сон шаклининг миқдор жиҳатини
муайянлаштиради ва сифат жиҳатини мавҳумлигича қолдиради. Сифат
аниқловчиси эса унинг миқдор хоссасига аниқлик кирита олмайди.
Бу, ушбу, шу
кўрсатиш олмоши аниқловчи мавқеида келганда ҳам
шакл бирлик оралиқ грамматик маъносини воқелантиради:
Ушбу
ёдгорликка мурожат қилар эканман, менинг мақсадим битта
(
О.Матжон).
Луғавий муайян сифат аниқловчиси билан келганда бирлик сон
шакли чекланган кўплик маъносини ифодалаши мумкин. Тадқиқотчи
Ш.Шаҳобиддинова таъкидлашича, «кўплик «аниқ» ёки «ноаниқ» сифат
билан нутққа киради. Бунга аниқ миқдор ёки ноаниқ миқдор ифодаловчи
сўз муҳим аҳамият касб этади: 1
. Пахта тозалаш машинаси тинмай
ишлар, тўрт киши доим у билан овора эди. 2. Совиб қолган чойдан бир-
икки пиёла ичди.
Бунда кўплик бирлик сон шаклига хосми ёки ундаги
синтактик восита тажаллисими деган савол туғилади. Аниқроги, гапдаги
аниқ (
қўплик тўрт
), иккинчи гапдаги ноаниқ кўплик (
бир-икки
) сўзи
тажаллиси эмасми? Демак, шундай экан, бирлик сон шаклидан кўпликни
қидириш маъқул эмас. Кўплик бўлиб туюлаётган ҳодиса ҳам бирлик сон
шаклии қўлланишида кўзга ташланади:
Гадонинг душмани гадо бўлади.
Бунда “жамлик” оралиқ грамматик маъноси ҳам лексеманинг маъновий
табиати ва матнга боғлиқ равишда намоён бўлади ва луғавий ҳамда
синтактик омилнинг тенг қийматли ҳамкорлиги кузатилади.
Демак, бирлик сон шаклида ноаниқ ва аниқ миқдор умумий
грамматик маъноси турлича воқеланар ва бунда ҳамкор воситанинг роли
турлича экан, бу, аввало, нинг атоқли ва турдош, аниқ ва мавҳум каби
турланишидан, қолаверса, бирикувчи сўзнинг маъновий табиати ва
синтактик ўрнидан келиб чиқади.
Достарыңызбен бөлісу: