Ўзбекистон республикаси


Сон категорияси шакли. Бирлик сон шакли



Pdf көрінісі
бет110/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Сон категорияси шакли. Бирлик сон шакли
. Ноль кўрсаткичга эга 
бўлган бирлик сон шакли бир кўплаб хусусий грамматик маънони 
ифодалашга хизмат қилади: «бирлик», «кўплик», «жамлик», «боғлиқлик 
ёки 
ўхшашликка 
асосланган 
кўплик». 
Бу 
тилшунос 
Ш.Шаҳобиддинованинг номзодлик диссертацияси батафсил тадқиқ 
қилинган. 
Жамлик ифодалаш
. Ноль шакл турдош отга қўшилиб 
белгилинмаган 
сони 
билдираверади. 
Шу 
билан 
биргаликда 
ифодаланаётган нарса-предметни турга бўлмайди, бир бутун сифатида 
кўрсатади. Ўзбек тилида бирлик ва кўплик сон шаклига оппозицияда 
бўлган қандайдир жуфтлик ёки жамлик ифодаловчи грамматик восита йўқ. 
Шу боисдан тилда мавжуд икки шакл нутқ вазияти ва қуршовдан келиб 
чиққан ҳолда бу маънони ифодалаб кетаверади. Бироқ шаклнинг маъно 
тафовути сақланиб қолаверади. Бошқача айтганда, кўплик сон шакли 
жамлик ифодалаганда бу жамликнинг бўлинувчанлик хоссасига эгалиги, 
ноль шаклнинг эса маънони яхлитлик кўрсатиши сақланиб қолаверади. 
1
Гузев В.Г.Насилов Д.М. Конкретно-предметное значение имени сушествительного как зона 
релевантности категорий числа и определенности-неопределенности // Советская тюркология, 1971, -№ 
5. –C. 98.
2
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий 
грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –Б. 101. 


229 
Қуйидаги мисолни кузатамиз: 
Бугунги ўқувчи кечаги ўқувчидан мустақил 
фикрининг устунлиги билан ажралиб туради. (Газетадан)

Мулланинг 
айтганини қил, қилганини қилма. (Мақ.) 
. Гапдаги 
ўқувчи, мулла
сўзи 
бирлик сон шаклида бўлса-да, матн мазмунидан унинг якка ўқувчи 
эмаслиги, яъни ўқувчи жамини англатаётганлиги, бироқ бу жамлик 
бўлинувчанликдан холи, яхлит эканлиги яққол кўриниб турибди. Бирлик 
сон шакли бўлинмас жамлик маъносини воқелантириши учун синтактик 
қуршов, матн талаб қилинади. Тадқиқотда матннинг сон категориясига 
таъсирини нокатегориал ҳодиса сифатида баҳолашади. Бироқ бунда сон 
грамматик маънони ифодалаш ва грамматик воқелантиришга ҳамкорлик 
қилиш тушунчаси фарқланиши лозим. Ҳар қандай грамматик ёки лексик 
маънонинг воқеланишида бошқа сатҳ ёки ҳодисанинг кўмаклашуви 
тилнинг лисоний тизими яхлитлиги мисолида тилшуносликда ҳал 
этилган.
1
Жамлик маъноси бирлик сон шаклининг субстаниясида мавжуд 
бўлиб, у фақат буни воқелантиришида мустақил ҳаракат қила олмайди.
2


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет