231
Мисолдан маълум бўладки, бирлик сон шакли ўрни билан, матн ва
қуршовга боғлиқ равишда кўплик маъносини ҳам ифодалаши мумкин.
Бироқ бу маъно бирлик сон шаклининг мустақил ҳолда ифодаланадиган
маъносидан фарқли равишда бирикувчи сўз ёрдамидагина юзага чиқади.
Демак, бирлик сон шаклининг баъзи маъносини синтактик омил (сўзнинг
эркин бирикуви) юзага чиқаради.
Бирлик ифодалаш
. Бирлик сон шаклининг «бирлик» маъноси унинг
типик ифодаланувчиси эмас. Биринчидан, бу
маъно мазкур шакл
имкониятидан бири. Иккинчидан, у
бу маънони ифодалаш учун баъзан
битта, якка, ягона, ёлғиз, танҳо
каби сўз, айрим олмошнинг кўмагига ҳам
эҳтиёж сезади. Мисол: 1. -
Ҳа, мен уни
битта
ошга туширганман
.
(Т.Малик.) 2.
Бир вақтлар невараси Мўмин мирзонинг ўлдирилишига сабаб
бўлган Хадичабегим, эҳтимол, келажакда Бадиуззамон мирзони ҳам йўқ
қилиш ва ўғлини якка
подшоҳга
айлантириш мақсадида.
(П.Қодиров) 3.
У
кейинги кунларнинг, шубҳасиз, ягона
қаҳрамонига
айланди.
(Н.Эшонқул)
4.
Бундан бир ярим йил аввал Хонзода бегим ёлғиз
ўғилчаси
билан Балхдан
Қундузга келаётганида унинг юрагини титратган номаълум хавф-
хатарлар гўё манна шу оғир чекиниш пайтини кутиб ётган эди
.
(П.Қодиров) 5.
Ҳозир уйда Отабек бўлмагани учунми, нимадан бўлса ҳам,
ҳар нечук Зайнаб ўз уйида куймаланишиб ётар ва меҳмонларни Ўзбек
ойимнинг танҳо
Достарыңызбен бөлісу: