230
хосланган. Бироқ сон туркумига мансуб сўз, одатда, кўплик маъносини
аниқ ифодалайди. Бирлик сон шакли матнда сон туркумига мансуб
тегишли лексема билан мувофиқлашар экан, ундаги кўплик
муайянлашади. Айрим мисол келтирамиз: 1.
Йўлга тушди икки чол, Тўйга
бориш қарз бешак.
(А.Орип.).
2.Пахта тозалаш машинаси тинмай ишлар,
тўрт киши доим у билан ишлар эди
.(Шарқ юлдузи).Матндаги
чол
ва
киши
сўзи бирлик сон шаклида бўлиб, матн ва ундаги аниқ миқдор ифодаловчи
сон лексема ёрдамида кўплик ва аниқлик маъноси англашилган. Биринчи
гапда
чол
сўзи
икки
сўзисиз бирлик маъносини ифодалайверар эди. Бироқ
аниқ миқдорни лескема унга кўплик маъносини берган ва бирлик сон
шакли «бирлик» маъносидан маҳрум бўлган. Бу юзага келган «кўплик»
маъносининг аниқлик оттенкаси билан янада кучайтирилган. Бир қарашда
бунда бирлик шакли борлигига шубҳа бўлиши ҳам мумкин. Бироқ нутқда
ҳар қандай отнинг ҳар доим сон категориясининг бирор шаклида бўлиши
илмий асосланган. Демак,
икки чол
бирикувидаги от бирлик сонда бўлса-
да, ундаги «бирлик» маъноси сўнган. Аммо шакл маъносиз бўлиши
мумкин эмас. Кўринадики, бирлик сон шакли
икки
сўзи ёрдамида ўз-
ўзидан «аниқ кўплик» маъносига эга бўли қолган.
Киши
сўзининг бирлик
сон шаклида аниқ миқдор билдирувчи сўзсиз қўлланиши кам учрайдиган
ҳодиса. Лекин мазкур гапда у
тўрт
сўзи билан бирга келиб, аниқ кўплик
маъносини билдирувчи бирлик сондаги от сифатида юзага чиққан.
Келтирилган мисол бирлик сон шаклининг аниқ кўплик маъносини
ифодалашга етарли асос бўлади.
Миқдорий ноаниқ кўплик ифодалаши ҳам бирлик сон шаклининг
ўзига хос хусусияти, матн ва қуршов ҳамда лисоннинг нутқда яхлит
воқеланиши, сатҳнинг ўзаро ҳамкорлиги хусусиятидан келиб чиқади.
Миқдорий ноаниқ кўплик ифодалаш бирлик сондаги отнинг ноаниқ
миқдор ифодаловчи сўз билан бирикувида намоён бўлади. Мисол:
1.
Беш-
олти
Достарыңызбен бөлісу: