Ўзбекистон республикаси


ўзига  ташлаган эди. (А.Қод.). 6.  Ушбу  ёдгорликка



Pdf көрінісі
бет113/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

ўзига 
ташлаган эди.
(А.Қод.). 6. 
Ушбу 
ёдгорликка
 
мурожаат қилар эканман, менинг мақсадим битта
…(О.Матжон).
Бирлик сон шаклининг «бирлик» маъноси «ноаниқлиқ» маъноси 
билан биргаликда ҳам воқеланиши мумкин. Бунда 
бир
сўзининг аҳамияти 
катта. Бир сўзи билан қўлланган бирлик сондаги отнинг «бирлик» ёки
«ноаниқ бирлик» ифодалаши ҳам тил сатҳининг ўзаро ҳамкорлигига
таянади. Қуйидаги мисолга мурожаат қилайлик: 1. 
Бойсун орқали 
Ҳисорнинг Қоратоғига чекиниб келган Бобур етти минг Аскар ва уқруғи 
билан сайҳон бир 
ўтлоқда 
тунамоқда эди. (П.Қодиров)
. 2. 
Қишлоқда бир 
бўз бола
бор эди
. (Т.Мурод). 3. 
Ҳали бир 
ўрин
совимай туриб, иккинчи 
тўшакни етим қолдирмоқни қасд қилган Кесакполвон бу ерга нима учун 
келганини ҳам унутган эди
. 4. 
Ойбек домла билан учрашувларимни, ҳамда 
кечирган ҳаяжонларимни қоғозга туширсам бир 
рисола
 бўлар.
(А.Орип.). 
Бу уй Терсотада қурилган биринчи уйлардан эди ва Райим полвоннинг 


232 
отаси Шукур оқсоқол бир 
аср
муқаддам туғилажак фарзандларига кенг 
уй ва йилдан-йилга кўпайиб бораётган йилқиларга отхона солиш 
мақсадида Терсота сойининг офтобрўясида қишлоқнинг биринчи 
пойдеворини қурдирди.
(Н.Эшонқул). Эътибор қилинса, бир сўзи урғусиз 
талаффуз қилинганда, бошқача айтганда бир сўзи ва у бирикиб келаётган 
сўз бир умумий урғуга эга бўлса, «бирлик ноаниқлик» маъноси уқилади. 
Гапдаги 
бир ўтлоқда, бир бўз бола
бирикувида шундай ҳол кузатилади. 
Бир ўрин, бир рисола, бир аср бирикувида эса бир ва у бирикувчи сўзнинг 
ҳар бири алоҳида-алоҳида урғу билан талаффуз қилинади ва «ноаниқлик» 
маъноси воқеланмайди. Демак, бирлик сон шаклининг «бирлик 
ноаниқлик» маъносини воқелантирувчи восита - фонетик ҳодиса. Бу 
фонетика ва грамматиканинг ўзаро алоқадорлиги ва нутқда яхлитликда, 
ҳамкорликда воқеланишига далил. 
Таъкидланганидек, сон категориясига мансуб бирлик сон шакли 
умумий грамматик маъноси сифатида «бўлинмас аниқ-ноаниқ миқдор» 
тикланган. Бу шаклга хос субстанциал моҳиятнинг воқеланиши ҳам уни 
тиклашдаги каби қатор қийинчиликни келтириб чиқаради. Даставвал, 
шаклнинг моддий кўрсаткичдан холилиги масалани мураккаблаштирувчи 
сабаб бўлса, иккинчидан, унда бирлик ва кўплик миқдорий моҳияти билан 
қоришган ҳолда яшайдиган ноаниқлик-аниқлик сифатий моҳият 
тажаллиси унинг ўзига хос хоссасини тиниқ идрок қилиш имконини 
чеклайди. 
Тадқиқотчилар шаклнинг бир нечта оралиқ маъносини фарқлайди. 
Хусусан, Ҳ.Неъматов бирлик сон шаклининг бевосита миқдор билан 
боғланган ёки боғланмаган 8 та маъно турини ажратади
1
. Ш. 
Шаҳобиддинова шакл умумий грамматик маъносини 3 та оралиқ 
грамматик маъно асосида тиклайди.
2
Шакл умумий грамматик маъноси нутқда воқеланар экан, у бевосита 
ўз «борлиғи»ни ўзи намоён қила олмайди. Бунда нутққа чиқаётган ва 
қуршов ҳосил қилаётган лексеманинг роли беҳад улкан. Меъёрий қуршов 
1
Нигматов Х. Указ. Соч. –С.45.
2
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида
: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф.
–Самарқанд, 1994. – Б. 16. 


233 
шаклга намоён бўлувчи хоссани бермайди, аксинча, шакл бу хоссага эга 
бўлганлиги боис, ушбу қулай қуршовда уни намоён қилади. 
Бирлик сон шакли оралиқ грамматик маъносини фарқлашда 
синтактик омил лексик омилга нисбатан устуворлик касб этади. Аниқроғи, 
бунда бирлик сон шакли билан нутққа кириб, отга аниқловчи сифатида 
иштирок этадиган сўз муҳим аҳамият касб этади. Айрим оралиқ грамматик 
маънонинг баъзи хоссаси сўзшаклга асос бўлаётган лексеманинг табиати 
билан белгиланади. 
Бирлик сон шаклли от нутққа ҳеч қандай аниқловчисиз кирар экан, 
бунда унинг «тур» маъноси юзага чиқади. Бошқача айтганда, бирлик сон 
шакли лексема атаётган денотатни тур сифатида бошқа турдан фарқлаш 
вазифасини ўтайди:
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет