346
Мазкур шаклли ҳаракат номи тўла-тўкис
турланиш хусусиятига эга
бўлиб, унда равишдош ва сифатдошдаги каби боғланиш ёки тобеланишни
кузатмаймиз. Нутқда расмийлашганда ҳам бу шакл от лексемасига хос
унсур билан қўшничилик(синтагматик) муносабатида бўлади:
1.Қўрқаман
деб й и ғ л а ш и м г а қарамай мени ёлғиз қолдирди
(Ў.Ҳош.). 2.
Шундоқ
отанг фалаж бўлиб ётса-ю, трактор ҳ а й д а ш г а бало борми
(Ў.Ҳош.)..
3.
Кичкиналигимда тол баргак т а қ и ш н и яхши кўрардим
(Ў.Ҳош.).
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳаракат
номи шакли сифатида
ажратилаётган
-(и)ш
кўрсаткичи феълни нутқда воқелантириш жараёнида
асос феълдаги “ҳаракат
/
ҳолат” белгисини сўндириб, унинг ўрнини
“предметлик” белгиси билан тўлдиради. Айрим ўринда сўз луғавий
маъносига таъсир анча жиддий тус олиб, ҳаракат номи сўзшакл ҳолида от
лексемага хос белгини намоён қилади, отга кўчади. Ҳозирги кунда ясама
от сифатида саналадиган
уруш, қурилиш, огоҳлантириш, кириш, турланиш
каби ҳосила тарихан ҳаракат ном шакли. Академик грамматикада от
ясовчи санаб ўтилар экан, -
моқ(-мак), -(и)ш, -(у)в
шакли ҳам бу сирага
киритилиб, “..ҳозирги ўзбек тилида асосан ҳаракат
номи формасини
ясайди” дейилади.
1
Ҳаракат номи шакли сирасини кўриб ўтиб хулоса қила
оламизки, ҳозирги ўзбек адабий тилида меъёрий ҳаракат номи шакли
сифатида, асосан,
-(и)ш
шаклли ҳосиланигина кўрсатиш мумкин. Ҳаракат
номи шакли ўзида феълнинг таснифловчи нисбат, қисман бўлишсизлик
маъно ва шаклини сақлай олади:
ўқитишнинг самарадорлигини ошириш,
озода кийиниш, кўринмасликка ҳаракат қилиш
каби
.
Шаклнинг сўз аташ семасига таъсири ўзгаловчи категориясининг
бошқа шаклига қараганда кучли бўлиб, бу таъсир вазифа семасини ҳам
ўзгартиради. Исталган ҳаракат номи шакли нутқда “расмийлашар” экан, от
лексемага хос унсур билан қўшничилик муносабатида бўлади, эркин
турланади, номлаш, мавҳумлашиш маъноси
кучаяди ва гапда отга хос
вазифа – эга, тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи вазифасида келади: 1.
Одам
эсдан о ғ и ш и ҳеч гап эмас экан
(Ў.Ҳош.). 2.
Илтижоли т е р м у л и ш и н
и қара
(Ў.Ҳош.). 3. К
ечалари ёстиқ қучоқлаб ё т и ш жонига
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас. муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.:
Фан, 1972. –Б. 255.
347
теккандир
(Ў.Ҳош.). 4.
Уйдаги сирни кўчага о л и б ч и қ и ш н и н г нима
кераги бор
(Ў.Ҳош.).
Ҳаракат номи шакининг барчаси битта умумий маъно – “феълни
”предметлаштирган“ ҳолатда нутққа олиб кириш” – остида бирлашиб,
нутқий қуршов таъсирида отлик белгисини намоён қилган ҳолда иштирок
этади. ҳар бир шакл ўзига хос хусусий
грамматик маъно асосида
фарқланмаганлиги боис ҳаракат номи шаклини ҳам алоҳида парадигма
сифатида баҳолашга асос йўқ.
Достарыңызбен бөлісу: