350
ўзбек тилидаги морфологик шакл, асосан, синтетик табиатли. Бироқ
сўзнинг аналитик (
Карим учун, қалам билан
) ва синтетик-аналитик (
уйга
томон, қишлоққа қадар
) шакли ҳам мавжуд. Ҳаракат тарзи шакли ҳам,
айтилганидек, сўзнинг синтетик (
боролмайман,
юбор
авер
), синтетик-
аналитик (
ўқий бошлади, кўриб чиқди
) ҳамда аналитик (
сотди-қўйди,
кетди-қолди
) морфологик шаклини ҳосил қилади.
Аналитик кўринишдаги ҳаракат тарзи шаклида ёрдамчи сўзга хос ҳам
шаклий, ҳам маъновий жиҳатдан ўз лексемалик табиатини сақлашнинг
кучлилиги эмас, балки уни етакчи феълга боғлаётган равишдош
кўрсаткичини сиқиб чиқариб, етакчи феъл
билан маъновий зичлашишга
ҳамда етакчи феълнинг кесимлик кўрсаткичи билан шаклланиши
натижасида шаклий мустақиллигини сақлашга интилишидан иборат
шаклий-маъновий зиддият кўзга ташланади. Шу кунгача фанда ва
таълимда бу ҳодисага нисбатан истеъмолда бўлган
кўмакчи феълли сўз
қўшилмаси
атамаси ўрнида таълимда
ҳаракат тарзи шакли
истилоҳи
қўллана бошлаган бўлса-да, бироқ иккала атаманинг фарқли моҳияти ва
ўзаро муносабати ҳақида бирорта ҳам фикр билдирилмади.
Кўмакчи феъл
атамаси икки жиҳати билан ҳодиса моҳиятига унчалик
яқин эмас. Биринчидан, маълумки, ўзбек ва, қолаверса, дунё
тилшунослигида лисоний ҳодиса, одатда, ифодаланмишнинг маъноси
асосида (кам ҳолда вазифасига кўра) номланади: замон, нисбат, кишилик,
майл каби. Шунга кўра, кўмакчи феъл етакчи феълдан англашилган иш-
ҳаракатнинг тарзини ифодалаганлиги боис ҳам
ҳаракат тарзи шакли
атамасини қўллаш анъанага мувофиқ келади: кесимлик шакли, нисбат
шакли каби.
Шундай экан, кўмакчи феъл атамасида унинг шакллик,
аниқроғи, луғавий шакллик моҳияти унчалик акс этмайди. Шунингдек, бу
вазифадаги айрим феълнинг қўшимчалашиб бораётганлиги (
ёт, ёз, бер, ол:
бораётган, ўқийвер, келаёзди, кўролмайди
каби) ҳам янги атаманинг
олдингисига нисбатан қулайликка эгалигини кўрсатади. Иккинчидан,
ҳаракат тарзи шакли фақат кўмакчи феълдангина иборат эмас,
балки
равишдош шакли+кўмакчи феъл
кўринишидаги мураккаб қурилишга эга
бўлиб, синтетик-аналитик шакл. Кўмакчи феъл равишдошнинг тегишли
шакли билангина бирикиб нутққа чиқади. Демак, тарз равишдош шакли ва
кўмакчи феъл яхлитлиги орқали ифодаланар экан, анъанавий
кўмакчи
351
феъл
атамаси аталмишнинг бир парчасинигина ифодалайди.
Кўмакчи феъл
истилоҳи қўлланганда мураккаб шаклнинг
бир қисми эътибордан соқит
қилинган бўлади. Ана шу икки асос ҳаракат тарзи шакли атамасини
қўллашда ҳодисанинг асл моҳиятини нисбатан тўлиқроқ акс эттиришини
кўрсатади. Шунингдек, анъанадаги етакчи феъл+кўмакчи феъл бирикуви
учун қўлланган нисбатан мураккаб
кўмакчи феълли сўз қўшилмаси
ўрнида
ҳаракат тарзи шакли
атамасини қўллаш нутқий тежамкорликни
таъминлайди. Қолаверса,
кўмакчи феълли сўз қўшилмаси
истилоҳи
таркибидаги
сўз қўшилмаси
узви сўз бирикмасига оппозицияда бўлган
сўз
қўшилмаси
(сўзнинг тенг боғланиши)га нисбатан қўлланганлиги боис ҳам
айрим чалкашликни келтириб чиқаради. Бироқ бутун (ҳаракат тарзи
шакли)нинг таркибий қисми ҳақида сўз кетганда
кўмакчи феъл, равишдош
шакли
истилоҳидан воз кечиб бўлмаслигини таъкидлаш лозим бўлади.
Ҳаракат тарзи шакли ҳисобланган
кулиб юборди, топиб олди
каби
мисолда биринчи сўз мустақил лексик маънога, иккинчи сўз эса
номустақил, грамматик маъно моҳиятига эга бўлган сўз. Агар у юқорида
зикр этилган (
китоб ва дафтар, ўқувчи ва ўқитувчи
) эркин сўз
қўшилмасига қиёсланса,
кўмакчи феълли сўз қўшилмаси
ўрнига
ҳаракат
тарзи шакли
атамаси мувофиқлиги кўзга ташланади.
29 кўмакчи феълнинг
-а/-й
ҳамда -
(и)б
равишдоши билан бирика олиш
имкониятини ҳисобга олсак, ўзбек тилида нутқимизни, айниқса, сўзлашув
нутқини гўзаллаштирувчи 50 га яқин ҳаракат тарзи шакли намоён бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: