348
сифатида ҳаракат номи шаклини бериш одат тусига айланди. Воҳоланки,
XX асргача араб лингвистик анъанаси изидан
борган туркийшуносликда
феълнинг бош (луғавий – луғатда бериладиган) шакли сифатида аниқ
нисбат, хабар майли, аниқ ўтган замон, учинчи шахс,
бирлик сон шакли
қабул қилинган эди. Шунинг учун М.Қошғарий(XI аср)дан бошлаб, Фатҳ
Али Кожарий даври(XIX аср)гача луғатда феъл
ўқиди, ёзди
,
келди
шаклида берилар эди. Феълнинг бош шакли сифатида луғатда ҳаракат
номи шаклини бериш Европа тилшунослигидан кўчирмачилик бўлса,
ўқиди, ёзди
каби юқорида келтирилган шаклда бериш эса флектив
табиатли араб тилшунослигига эргашиш. Туркий тилнинг агглютинатив
табиатидан келиб чиқиладиган бўлса, феълнинг бош шакли сифатида туб
феъл, яъни феълнинг ўзак қисми(
ёз, кел, е, де, қўрқ),
ясама феълнинг негиз
қисми
(ишла, яша, сарғай, бирик, ялтира
) берилиши лозим. Жумладан, рус
туркийшунослигининг етакчи вакили В.В.Радлов ўзининг машҳур “Опыть
словаря тюркских наречий
”
луғатида шу йўлдан борган эди. Туб феълнинг
ўзак, ясама феълнинг негиз қисми моддий жиҳатдан буйруқ майли,
иккинчи шахс, бирлик сон шаклининг қўшимчасиз кўринишига мос
келади. Феълнинг бош луғавий шаклини танлашда, туркий тил табиатидан
келиб чиқиладиган бўлса, буйруқ майли, иккинчи шахс, бирлик сон
шаклини қўшимчасиз кўринишини қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Бу
талабга феъл тури тизимидан феълнинг кесимлик шакли – соф феъл тўла
жавоб беради. Шу сабабли кесимлик шаклининг тизимнинг бошида
туриши ҳар жиҳатдан маъқул.
Сифатдошни бу тизимнинг бошида қўйишда ҳам маълум бир асос
мавжуд. Чунки туркий тилда қадимдан ҳозиргача сифатдош ҳаракат номи
ва равишдошдан узилмаган. Э.Севортян
1
, Ғ.Абдураҳмонов
2
, Ш.Шукуров
3
ва бошқа сифатдош ҳамда ҳаракат номининг
тарихан бир-биридан
ажралмаслигини диахроник нуқтаи назардан асослаб берган эди.
Сифатдошнинг равишдош билан алоқаси эса жўналиш, ўрин, чиқиш
елишиги шакли, макон ва замон кўмакчиси билан келган кўриниши
1
Севортян Э.В. Аффиксы глаголообразования в
азербайджанском языке. –М.: Наука, 1982.
2
Абдураҳманов Г. Исследования по старотюркскому синтаксису ( XI век). –М.: Наука, 1967.
3
Шукуров Ш.Ш. Ўзбек тилида феъл майллари тараққиёти. –Т.: Фан, 1980.
349
моҳиятан равишдош эканлиги тадқиқотда изоҳланган
1
. Бундан ташқари,
сифатдошнинг феъл майл/замон шакли билан алоқаси туркийшуносликда
кенг ўрганилган. Поляк тилшуноси В.В.Котвич томонидан «феълнинг
барча тусланмаган шакли тарихан сифатдошдан келиб чиққан» деган фикр
ҳам билдирилган эди
2
. Н.А.Баскаков бу фикрнинг туркий тилга ҳам хос
эканлигини
эътироф этди
3
. Шу сабабга кўра, сифатдош феъл шакли
тизимида биринчи ўринга қўйилган.
Равишдош шаклини бу сиранинг бошида қўйишда ҳам маълум бир
асос бор. Равишдош феълнинг кесим шаклига маъно ва вазифа жиҳатидан
жуда яқин туради. Туркий тилда от ва сифат анча ривожланган бўлиб,
«гибрид» сўз сифатида баҳоланувчи сифатдош ва ҳаракат номи феълдан
анча узоқлашса, равиш унчалик ривожланмаганлиги сабабли, равишдошда
«гибрид»лик унча сезилмайди, яъни феъллик маъно ва вазифаси унчалик
қоронғулаштирилмайди. Феъллигини
анча сақлаб қоладиган шакл
сифатида равишдош тизим бошига қўйилган.
Айтилгандан келиб чиқиб, феълнинг ўзгаловчи категорияси
элементини қуйидаги тартибда жойлаштириш маъқул деб топилди:
Равишдош
Сифатдош
Ҳаракат номи.
Бу тартиб тизимда феъллик маъно ва вазифасининг камайиши, яъни
шаклнинг луғавий маънога таъсирининг кучайиши ва синтактик
қобилиятнинг кучсизланиб бориши даражасини кўрсатиб беради.
Достарыңызбен бөлісу: