357
қолиши мумкин, айримида эса ифода ёки вазифа семаси барқарор бўлади.
Шунингдек, ҳаракат тарзи шаклининг
мустақил феъл лексема билан
бирика олиши фақат унинг грамматик маъноси билангина эмас, етакчи
феълнинг мазмун силсиласи билан ҳам белгиланади. Чунки унинг ўзаро
мувофиқлиги шаклнинг нутққа киритилишига асос бўлади.
Тилшунос А.Ҳожиев
тур
кўмакчи феълининг -
(и)б
равишдоши билан
бирикканда ифодалайдиган беш маъносини ва -
а/й
равишдоши билан
бирикканда ифодаланадиган уч маъносини фарқлайди ва таҳлил давомида
тур
кўмакчи феъли -
(и)б
равишдоши билан бирикканда «етакчи феълдаги
ҳаракатнинг маълум белгили вақт ичида, бирор ҳаракат ёки ҳодиса амалга
ошгунча бажарилиши – «вақтинча» деган маънони билдиради», – деб
таъкидлайди
1
. Таҳлил учун
Сиз ўқишга кетганингизда, дарахтларга ўзим
қараб тураман
мисоли берилади. Мазкур гапда «вақтинча» маъноси
-
б+тур
ҳаракат тарзи шаклига тегишлига ўхшаса-да,
Сиз ўқишга
кетганингизда
парчаси нутқдан соқит қилинса, гапнинг иккинчи қисмида
«давомийлик» маъноси «вақтинча» маъносидан узилган ҳолатда юзага
чиқади. Бу каби синтактик омилнинг лексемага таъсирини белгилашда
лисоний сатҳда соф ва тажалли жиҳатни фарқлаш муҳим аҳамият касб
этади. Кузатиш давомида юқорида келтирилган мисол
Дарахтларга мен қараб тураман.
Одатда дарахтга мен қараб тураман.
Дарахтларга мен ҳар куни қараб тураман
тарзида ўзгартирилса ҳам,
ундаги «давомлилик» маъноси «вақтинча» маъносидан холи равишда
юзага чиқаётганлигига амин бўлиш мумкин.
Тур
мустақил лексемаси семемаси ҳаракатли ёки ҳаракатсиз ҳолатга
кўра ҳам фарқланар экан, ёрдамчи
лексема вазифасида келган
тур
воситали ҳаракат тарзи шакли биргина семема асосида - «бирор маконда,
нарсада бўлмоқ» семаси таъсирида шаклланади. Масалан,
Сиддиқжон
Достарыңызбен бөлісу: