416
маъносига ҳар доим замон категорияси маъноси ёндош маъно сифатида
яшайди.
МК ифодалаётган муносабат турли характерда бўлиши мумкин.
Шунинг учун унинг қуйидаги тури ажратилади:
а)
хабар майли
;
б)
шарт майли
;
в)
буйруқ-истак майли;
г)
мақсад майли
.
Хабар майли
ҳаракат/ҳолат ёки ҳодисани
унинг бажарилиш вақти
билан ифодалайди. Бу майлда бажарилиш ҳақида хабар мавжуд. Шунинг
учун бу майлдаги феъл, албатта, бирор замон шаклида бўлади:
келди,
келяпти, келади
.
Хабар майли бирор кўрсаткичга эга эмас. У феълнинг замон
кўрсаткичи орқали юзага чиқади. Хабар майли ва замон маъноси йиғиқ
ифодаланишга эга.
Шарт майли
–cа, -cа эди, -ганда эди, -ган экан
шакли орқали ҳосил
қилинади:
борсам,
борсанг,
борса,
борсангиз,
борсаларингиз,
борсангизлар, борсалар; борганда эди
ва ҳ. Мисол:
Мана бу канал
битса
,
янги ер
очилса
, пахта ҳам кўпаяди
. (А.Қ.)
Эртоев бир нимани
сезмаса
,
бунчалик талвасага тушмас эди.
(О.Ёқуб.)
Бизнинг бундай улуғ кунга
эришганимизни отамиз ҳам
кўрганда
, қандай қувонар эди.
(Ибохон.)
Мен
ҳам доим қишлоқда
Достарыңызбен бөлісу: