Ўзбекистон республикаси


қизили пишди,Гулнинг  оқидан



Pdf көрінісі
бет250/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

қизили
пишди,Гулнинг 
оқидан
 
терди каби
). 
Семантик-морфологик-синтактик белги бирлиги асосида таснифлаш 
тарафдори бунда ё омонимия, ё субстантизация (отлашиш) ҳодисасини 
кўради. Чунки бу сўзда белги ҳам, предметлик ҳам муштарак. 


438 
Сўзнинг баён этилган семантик хусусияти, яъни белгилик ва 
предметлик маъносининг бирлиги шуни кўрсатадики, сўзнинг эгалик, 
келишик аффикси ҳамда маълум бир синтактик вазифа билан тўғридан-
тўғри алоқаси йўқ. Бошқача айтганда, эгалик, келишик ва, қолаверса, 
кесимлик аффикси, шунингдек, гапда маълум бир синтактик вазифа 
бажариш бирор сўз туркуми учун хусусийлашмаган. Тўғри, айрим сўз 
фақат предметни билдириб, белги ифодаламайди (масалан, атоқли от), 
баъзиси эса предметга ишора қилмасдан, фақат белги, миқдор (масалан, 
кўп, оз, бир, икки
) ифодалаши мумкин. Бу юқоридаги фикрга монелик қила 
олмайди. Чунки у жуда оз миқдорда бўлиб, “предметлик ва белгилик 
муштараклиги майдони”нинг чеккасидан ўрин олади. Чегарадан ўрин 
эгалловчи бундай сўз таснифда, албатта, қийинчилик туғдиради.Шу 
боисдан уни сунъий равишда у ёки бу туркумга киритиб юборилади. 
Ҳолбуки, бундай бирликнинг ўрни ажратилаётган сўз туркумининг 
сарҳадида. Шу боисдан Л.В.Шчерба шундай ёзади: “Фақат гуруҳ 
марказидаги бирлик аниқ. Сўз туркуми чегарасидаги оралиқ бирлик эса 
ҳамиша у ёқ-бу ёққа тебраниб туради. Бироқ ана шу ноаниқ, хира ва 
тебраниб турувчи ҳолат тилшуноснинг диққатини кўпроқ ўзига жалб 
этмоғи лозим.” 
Агар сўзда семантик, морфологик ва синтактик белги бутунликни 
ташкил этмас экан, бунда у тасниф асоси бўлиб хизмат қила олмайди. 
Зеро, зиддиятсиз бўлиш фақат бир асосда амалга оширилади. Шунинг 
учун айрим манбада, дарслик ва қўлланмада муаллифлар сўзни уч белги 
бирлиги асосида тасниф қилишиб, асосан, ундан бирига етакчи, асосий 
мезон сифатида таянишади, шунингдек бир таснифнинг ўзида тасниф 
асосини бир неча марта алмаштиришади. Дейлик, ўзбек тилидаги сўз 
таснифида морфологик белги етакчилик қилади. Шу боисдан тақлид 
мустақил сўзнинг барча белгисига эга бўлса-да, морфологик ўзгармас сўз 
бўлганлиги учун номустақил сўз сирасига киритиб юборилган. Ёки гап 
бўлаги синтактик белги асосида тасниф этилади, бироқ қўшма гап 
бўлинишида тасниф синтактик белги асосида бошланиб, семантик белги 
билан якунланади. 


439 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайд қилинган уч мезондан 
ҳаммаси ҳам сўз гуруҳини белгилашда бир хил мавқега эга эмас, албатта. 
Бу, аввало, сўзнинг синтактик вазифасида яққол кўзга ташланади. Чунки 
бирор бир синтактик вазифани бажариш имконияти барча мустақил сўз 
туркумида мавжуд. Бу вазифа сўз туркумини фарқлаш учун эмас, аксинча 
уни тенглаштириш учун хизмат қилади. Синтактик вазифа нуқтаи 
назаридан мустақил ва ёрдамчи сўз ажралади, холос. Аммо бунда ҳам 
ёрдамчи сўз вазифасида қўлланадиган от ёки феъл ҳақида гап кетганда
чалкашлик вужудга келади. Номустақил сўзнинг ички таснифида унинг 
синтактик вазифасини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, 
муайян синтактик муносабатни ифодалаш унинг моҳиятини, категориал 
маъносини ташкил этади. 
Морфологик таснифда сўзнинг икки муҳим жиҳати эътиборга 
олинади: сўзнинг шакл ясалишига потенциал қобилияти (1) ва муайян 
грамматик категориал маъно ифодаланишининг маълум бир сўз гуруҳи 
билан боғлиқлиги (2). Биринчи жиҳатга кўра, морфологик ўзгарувчи сўз ва 
морфологик ўзгармас сўз фарқланса, иккинчи жиҳатга кўра, сўзнинг 
морфологик гуруҳи (сўз туркуми) ажратилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет