Ўзбекистон республикаси


-§. Морфология лисоний тизим яхлитлигида



Pdf көрінісі
бет70/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

4-§.
Морфология лисоний тизим яхлитлигида
Луғавий маъно ва морфология
. Лексема луғавий маъносини нутққа 
олиб чиқиш, воқелантириш ва фарқлашда морфологик шакл ўзига хос 
аҳамиятга эга. Лекин луғавий маънони шакллантириш ва воқелантиришда 
морфологиянинг роли луғавий маънонинг кўринишини фарқлаш билан 
чегараланмайди. Морфологиянинг луғавий маънони шакллантиришдаги 


150 
ҳал қилувчи аҳамияти ўзбек тилида таснифловчи катьегория – луғавий 
шаклнинг мавжудлигида намоён бўлади. Борлиқдаги ҳар бир манба каби 
сўз (лексема) ҳам серқирра ҳодиса бўлиб, у фонетик, семантик, 
морфологик ва синтактик қобилиятининг мажмуаси сифатида воқеланади. 
Лекин бу томон лексемада механик бирликда эмас, диалектик-асимметрик 
мутаносибликда туради. Шунинг учун бу тўрт томондан биридаги энг 
кичик фарқ ҳам, албатта, қолган уч томонда тафовут бўлишини талаб 
этавермайди. Тилдаги семантик, морфологик ва синтактик томоннинг 
нисбий мустақиллиги ва бутунлиги тил тараққиётидаги асосий омил. 
Тилда шакл ва мазмун (жумладан, функция ва вазифа) томони қандай 
асимметрик дуализмда қаралган бўлса,
1
семантика, морфология ва 
синтаксис ҳам ўзаро шундай диалектик мутаносибликда туради. Шу 
боисдан сўз туркумини ажратаётганда ҳам семантик, морфологик ва 
синтактик омил нисбий мустақилликда қаралмоғи лозим
2
ва шу асосда 
сўзнинг семантик, морфологик ва синтактик томонини ажратиш мумкин.
3
Мана шу жараёнда семантик ва синтактик омилнинг морфологик омил 
билан кесишиш, бирлашиш нуқтаси ҳосил бўлади. Маълумки, барча 
мустақил сўз синтактик нуқтаи назардан бир хил хусусиятга эга бўлиб, 
гапда унинг бирор бўлаги мавқеида келиш умумий синтактик қобилиятига 
эга. Бугунги кунда ўзбек тилшунослигида «феъл кесим, эга ва тўлдирувчи 
вазифасида келади» каби туркий тил тизимига мутлақ ёт бўлган хулосадан 
воз кечилган. Мустақил лексеманинг барчаси гапда бирор бўлак 
вазифасида кела олиш қобилияти билан бирлашади ва бу жиҳатдан у 
дифференциал белгига эга эмас. Мустақил лексемада синтактик белги 
фарқловчи эмас, балки бирлаштирувчи омил бўлиб, унинг ёрдамчи 
лексема билан ўзаро муносабатида бу фарқловчи омил сифатида намоён 
бўлади. Мустақил сўз тўпламини грамматик умумий маъно жиҳатдан 
фарқлаш жараёнида, луғавий маъно билан бир қаторда, морфологик омил 
1
Карцевский С. Об асимметричном дуализме лингвистического знака / Звегинцев В.А. 
История языкознания ХIХ–ХХ веке в очерках и извлегениях. Ч.II. – М., 1965.
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников ХI–ХII вв. –Т.: Фан, 
1989; Мадраҳимов И. Сўзнинг серқирралиги ва уни тасниф қилиш асоси: филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Т., 1994. 
3
Мадраҳимов И. Сўзнинг серқирралиги ва уни тасниф қилиш асоси: филол. фанлари номз. ... 
дисс. автореф.–Т., 1994.


151 
ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Маълумки, мустақил сўз гуруҳи 
маъно қобилияти жиҳатидан дастлаб учта катта гуруҳга ажралади: 
1


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет