Морфологик ҳамроҳ маъно. Морфологик ҳамроҳ маъно орасида
яна фарқловчи чизиқ ўтказиш мумкин. грамматик шаклдаги айрим ҳамроҳ
маъно морфологик категория доирасида бўлса, айрими грамматик шакл
мансуб грамматик категорияга хос бўлади. Бу маъно грамматик шакл
умумий грамматик маъносига мансуб бўлса-да, лекин у буни ифодалашга
хосланмаган бўлади, нутқ вазиятидан келиб чиқиб, баъзан бу масъулиятни
ўз зиммасига олиши мумкин. Қиёсланг: 1.
Ақллари борми? – укасига истеҳзоли кулди Салим. 2. У кишининг фикрлари бизга маъқул Биринчи
гапда
ақллари сўзшаклидаги
-лар и эгалик шакли “кесатиш” маъноси ҳам
(аслида
ақлинг ), шунингдек, шаклдан II шахс, бирлик маъноси ҳам
англашилмоқда. Кесатиш, умуман, эгалик категорияси умумий грамматик
маъносига дахлдор эмас. Лекин “II шахс бирлик” маъноси категориянинг
-(и)нг шаклига хос категориал маъно бўлиб,
-лар и шакли бу маънони
ифодалаш учун хосланганлик ва унга вақтинча “ёпишган” тажалли
ҳисобланади. Унинг бундай хусусиятга эгалиги ушбу “ноқулай”
ифодаловчи билан нутққа чиқиши учун зарур нутқий шароит, боғлиқ
қуршов талаб қилаётганлиги билан ҳам белгиланади. Зеро, гапдан “укасига
истеҳзоли кулди Салим” муаллиф гапи олиб ташланса,
-лар и шаклидан
англашилаётган ушбу ҳамроҳ маъно уқилмай қолади. Сон категорияси
кўплик шакли
-лар учун “бирлик”, нисбат категорияси аниқ нисбат шакли
учун “ўзлик”, майл категорияси буйруқ-истак майли
-син шакли учун
“шарт” ва ҳоказо маънодан саналади. Сон категорияси О шакли орқали
ифодаланадиган “биргалик” (нисбат умумий грамматик маъносига хос)
ўзгаловчи категориясидаги тарз-тус (ҳаракат тарзи), тасдиқ-инкор
(кесимлик категорияси), замон (замон категорияси), замондаги истак, шарт
210
маъноси умуман бошқа морфологик категорияга хос ҳамроҳ маъно
ҳисобланади.