203
ака, Аҳмад амаки, Ҳайдар ота, ҳурматли меҳмон, муҳтарам устоз) усуллар
қўлланишини айтади.
Модал маъно эгалик шаклининг айрими учун ёндош маъно. Масалан,
“ҳурмат” модал маъноли II шахс кўплик шакли учун “сенсираш” доимий
ёндош маъно. Лекин III шахс кўплик, I шахс кўплик шакли учун “ҳурмат”
ифодалаш мунтазам эмас.
Модал маъно эгалик категориясининг айрим шакли учун ёндош маъно
бўлиб, ўзининг асос грамматик категориясига эга эмас. Бироқ, ўзбек
тилида “ҳурмат” функционал-семантик майдони борлигини рад этиб
бўлмайди.
Демак, асоси муайян бир грамматик категория ёки маълум бир
сатҳгагина хос бўлмаган ёндош маънони қоришиқ асосли ёндош маъно
сифатида баҳолаш мумкин.
Ҳамроҳ маъно.
Нутқ лисонга нисбатан беҳад бойлиги, ранг–
баранглиги ва ўта зиддиятлилиги билан характерланади. Ҳар бир нутқий
сўзшаклда грамматик шаклнинг умумий грамматик маъноси билан
биргаликда у бирикаётган сўз, ҳамроҳ шакл, бирикма ҳосил қилаётган
бирлик ҳамда эркин бирикув қолипи, гап қурилиши, сўзловчининг ўз
фикрига муносабати, нутқ услуби ва вазияти каби қатор омил қоришиб,
чирмашиб шундай бир мураккабликни вужудга келтирадики, бир қарашда
шаклдаги зотий ва тажаллий жиҳатни, қайси ҳодисанинг қандай моҳиятга
тегишли эканини аниқлаш мушкул бўлиб қолади. Тилга система сифатида
ёндашиб, лисоний ва нутқий жиҳатни изчил фарқлаётган тилшунослар
нутқнинг беҳад мураккаблиги, лисоннинг эса ўта соддалигини алоҳида
уқтиради. Фикримизни “Ўзбек тилининг структур синтаксиси”
қўлланмасидан олинган далил билан қиёслаймиз. Маълумки, қаратқич
келишиги ва эгалик шакли билан ҳосил қилинган сўз бирикмаси –
қаратувчили бирикмада турли хил муносабат англашилади. Қиёсланг:
2-жадвал
Достарыңызбен бөлісу: