Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет100/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
Лексик ҳамроҳ маъно. 
Лексик ҳамроҳ маънонинг илдизини лексик 
сатҳдан қидириш лозим. Лексик ҳамроҳ маънони маълум бир муайян 
лексик семемасининг грамматик маъно сифатида жузъийлашуви сифатида 
қараш маъқул эмас. У маълум бир лексик гуруҳга, сўз туркуми умумий 
маъносига хос нутқий тажалли ҳисобланади. Сон категориясининг
-лар
кўплик шакли айрим ҳолда предметнинг ноаниқ кўплигини ифодалаш 
билан биргаликда унинг хилма–хиллиги, турли–туманлиги маъносини ҳам 
ифодалайди. Масалан: 1. 
Ота–она, ошна–оғайниларни соғиниб, юрак-
бағримиз қон эзилиб юраверайлик. 
(Ж.Абдуллахонов).
2. – Ҳаммаси
бўлади, – деди у ўзига, – боғлар ҳам, гуллар ҳам, тўй –томошалар ҳам. 
(Ж.Абдуллахонов)
“Бу ерда
ошна –оғайнилар 
– “кўп ва ҳар хил” ошна-
оғайни, 
тўй-у – томошалар 
– “кўп ва ҳар хил” тўй–томоша. Ўзбек тилида 
бу маъно ҳар хил бирликдан 
турли, турли-туман, хилма-хил, ранг-баранг, 
турфа 
каби лексик бирликдан иборат луғавий-маъновий гуруҳнинг 
умумий архисемаси. Шу боисдан,
-лар
кўплик шаклидаги мазкур ҳамроҳ 
маънони лексик моҳиятнинг сон категорияси воқеланишидаги тажаллиси 
дейишга асос етарли. 
Қоришиқ асосли ҳамроҳ маъно.
Қоришиқ асосли ҳамроҳ 
маънонинг илдизини бир сатҳдан қидириб бўлмайди. Масалан, сон–
категориясидаги аниқлик, шахс, тахмин, ҳурмат, нисбат шаклидаги 
ўхшатиш, майл категориясидаги истак каби маъно бир сатҳгагина мансуб 
асосга эга бўлмасдан, уни барча сатҳда ўз бирлиги мавжуд функционал-
семантик майдондан излаш лозим бўлади.
Келишик категорияси шаклидаги сабаб, мақсад, қиёс, белги, тенглик, 
сон категорияси шаклига хос жуфтлик, қуршов, нисбат шаклидаги галма-
гал бажариш, ўрин-жой алмаштириш маъноси ана шу маъно сирасига 
мансуб. 
Умумий омилнинг таъсири натижасида шаклда “кучайтирув” (-лар 
кўплик сон шакли) “кесатиқ” (эгалик категорияси I, II, III шахс кўплик 
шакл) майл категориясидаги турли хил услубий маъно вужудга келади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет