Таснифловчи категория
224
3- §. Сон категорияси
Сон категорияси тадқиқи тарихидан
.
Ўзбек тилида сон
категорияси, унинг шакли, ҳар бир шаклнинг маъновий хусусияти,
бирикиш имконияти, қўлланиши ҳақида А.Ғуломов, А.Ҳожиев,
Ш.Раҳматуллаев,
Ш.Шоабдураҳмонов,
Ё.Тожиев,
С.Усмонов,
Ғ.Зикриллаев, Ш.Шаҳобиддинова каби олимнинг ишини алоҳида қайд
этиш лозим
1
.
Хусусан, анъанавий ўзбек тилшунослиги асосчисидан бири
А.Ғуломовнинг замонавий
ўзбек тилшунослигининг шаклланиш
бўсағасида носинтактик морфологик категорияни тавсифлаш намунаси
сифатида яратилган «Ўзбек тилида кўплик категорияси” асарининг қайта
нашр эттирилиши ва оммалашиши
2
ва А.Ҳожиевнинг «Ўзбек
тилшунослигининг долзарб муаммолари» силсиласидаги саккизинчи
Мақ.аси
3
сон шакли грамматик валентлигининг моҳиятини белгилашни
анча енгиллаштиради.
Дастлаб ўзбек тилида сон категорияси, яъни бир неча (одатда, бирлик
ва кўплик) шаклидан иборат парадигма мавжудми, деган муаммога
муносабат билдириш зарур. Зеро, А.Ғуломов рисоласи, сарлавҳасидан
кўриниб турганидек, сон категориясига эмас, кўплик категориясига
бағишланган ва устоз от, олмош, феълда мавжуд шакл, мазмун ва вазифа
жиҳатидан ўхшашлик ва фарққа эга бўлган кўплик шаклини алоҳида бир
парадигмага – кўплик категориясига бирлаштиради. А.Ҳожиев сон
шаклига бағишланган Мақ.асида ўзбек тилида бирлик сон шакли йўқ,
деган ғояни илгари суради: “Шу боис «бирлик категорияси» бирикмаси
қўлланган тақдирда ҳам у ҳақда (унинг «моҳияти» ҳақида) бирор асосли
гап айтишнинг ўзи мумкин эмас. «Ўзбек тилида бирлик сон шакли кўплик
шаклига зидланишда белгиланади» деган ва шу каби қуруқ гапдан нарига
1
Ғуломов А. Ўзбек тилида кўплик категорияси. –Т., 1944. –56 б.; Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек
тилида форма ясалиши. –Т., 1979. –80 б.; Усмонов С. Ўзбек тилида сўзларнинг грамматик
формалари//Тилшунослик масалалари. –Т., 1964. 42- китоб. –Б. 126–127; Шоабдураҳмонов Ш. ва б.
Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т., 1980; Тожиев Ё. Ўзбек тили морфемикаси. –Т., 1992. -68 б.;
Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маъно талқини хусусида: филол. фанлари номз. ... дисс. автореф. –
Самарқанд, 1993.
2
Айюб Ғуломовнинг илмий мероси. (3- китоб) Морфемикага оид мақолалар. –Т., 2007.
3
Ҳожиев А. Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари(саккизинчи мақола)// ЎТА, 2007. -
№5.
225
ўта олмасликнинг сабаби ҳам шунда. Шундай экан, ўзбек тилида
предметнинг бирдан ортиқлигини (кўплик маъносини) ифодаловчи (
-лар
аффикси билан ясалувчи) махсус шакл мавжудлиги ҳамда унинг моҳияти
ҳақида фикр билдиришнинг ўзи кифоя. Бу билан ҳеч нарса йўқотилмайди.
Аксинча, ҳақиқий ҳолат, мавжуд ҳодиса ўз ифодасини топади.
Айтилгандан маълум бўладики, отнинг ҳеч қандай шакл кўрсаткичига
эга бўлмаган (шаклсиз) ҳолати бирлик сон шакли ҳисоблаб келинаётган
бўлса-да, аммо, ўзбек тилида ҳақиқатан ҳам бирлик маъносига эга бўлган
ва кўплик шаклига зидлик муносабатида бўла оладиган шакли (бирлик сон
шакли) борлиги ўз исботини топгани йўқ. Бизнингча, грамматик бирлик
маъносига (умуман, сон маъносига) эга бўлмаган грамматик шаклсиз
ҳолатдаги сўзни (отни) бирлик сон (бирлик сон шакли) ҳисоблаш учун
асос ҳам, эҳтиёж ҳам йўқ. Бундай қилиш шаклсиз ҳолат имкониятининг
сунъий равишда чекланишига олиб келади, холос. Бунинг ўрнига
грамматик шаклсиз ҳолатнинг мавжудлиги, унинг сабаби ҳамда
имкониятини тўла ёритиш муҳим аҳамият касб этадики, масаланинг ана
шу томонига эътиборни кучайтириш асосий вазифа ҳисобланади”.
Эслатиб ўтиш лозимки, туркий тилларда бирлик сон шаклининг
мавжуд эмаслиги, сон категориясининг бир аъзоли – фақат –лар
қўшимчали шаклдан иборат эканлиги ғояси янги эмас. Ўтган асрнинг 70-
йилларида бу ғояни рус туркийшуноси В.Г. Гузев, Д.М.Насилов,
Г.П.Мельников илгари суришган
1
. Бу муаммо билан боғлиқ равишда
шуни айтиш мумкинки, борлиқда, табиатда, онгда, тафаккурда
зидланишсиз ҳодиса бўлмайди ва бўлолмайди
2
.
Шунинг учун лингвистик
таҳлилда ҳам истаган грамматик шакл бошқа бир – унга зидланган шакл
билан қиёсда олинади ва системавий таҳлилнинг асосини ташкил этади.
Шу асосда айта оламизки, систем тилшуносликнинг, тил систем-структур
таҳлилининг асосий тушунчасидан бири [о] морфема ва [о] кўрсаткичли
1
Гузев В.Г., Насилов Д.М. Словоизменительные категории в тюркских языках и понятие
«грамматическая категория» // Советская тюркология, 1981. -№ 3; Гузев В.Г., Насилов Д.М. К
интерпретации категории числа имен существительных в тюркских языках // Вопросы языкознания,
1975. -№3; Гузев В.Г., Насилов Д.М. Конкретно-предметное значение имени существительного как зона
релевантности категорий числа и определенности/неопределенности // Советская июркология, 1971. -№6.
2
Туленов Ж., Ғафуров З. Фалсафа. –Т., 1997; Хайруллаев М., Ҳақбердиев М. Мантиқ. –Т.,
1993; Ҳегел. Наука логики. –М., 1971. с. 65–66.
226
шакл муаммосидир
1
. Бундай қўшимчасиз ёки А.Ҳожиев таъбирича,
«отнинг ҳеч қандай шакл кўрсаткичига эга бўлмаган (шаклсиз)
ҳолати»нинг системадаги ўрни ва моҳияти ҳақида ўзбек тилшунослигида
70-йиллардаёқ қуйидаги ғоя ва талқин илгари сурилган эди: “Феълнинг
барча формасини иккига – категория ичидаги форманинг ўзаро
оппозициясида маълум аниқ бир белгига эга бўлган белгили формага ва бу
оппозицияда аниқ белгига эга бўлмаган белгисиз (нейтрал) формага
ажратиш мумкин. Биринчи группа (белгили) форманинг қўлланилиш ва
маъно оттенкаси доираси ўзи мансуб бўлган категориянинг белгиси ва ҳар
бир форманинг категория ичидаги оппозициядаги белгиси билан, иккинчи
группа (белгисиз) форманинг қўлланилиш ва маъно оттенкаси доираси эса
фақат ўзи мансуб бўлган категориянинг белгиси билан чекланган бўлади
(чунончи, аниқ нисбат, -(а)р қўшимчали замон формаси, -(и)б
равишдоши). Бошқача айтганда, биринчи группа форманинг қўлланилиш
доираси ва маъно оттенкаси категориядаги формааро муносабат билан
белгиланса, иккинчи группа (белгисиз) форманинг қўлланилиш ва маъно
оттенкаси категорияаро муносабат билан белгиланади ва бу форма шу
категориянинг репрезентанти (умумий намояндаси) ролини ўйнайди.
Шунинг учун маълум категорияга мансуб бўлган форманинг маъноси шу
категориянинг репрезентант формасининг маъноси асосида белгиланади”
2
.
Иқтибосдан кўриниб турибдики, отнинг шаклсиз ҳолати худди мана
шундай – категория доминантаси мавқеига эга. Шунинг учун уни
категория таркибидан чиқариш система моҳиятини уқмасликдан ўзга
нарса эмас. Бу шаклни қандай атама билан аташимиз тамоман бошқа
масала:
бирлик
сон
шакли,
сон
категориясининг
асос/бош/доминанта/илк/таянч шакли каби. Лисоний моҳият эса
Достарыңызбен бөлісу: |