227
Табиийки, бундай мазмун – моҳият «кўплик сон» зидлигида «бирлик сон»
атамаси билан ифодаланиши лозим. Бу
ерда сон парадигмаси аъзоси
таркиби масаласига тўхталишнинг сабаби шундаки, бу
муаммо бошқа
грамматик категория таҳлилида ҳам қалқиб чиқади ва унда категориал
доминанта гоҳ «шаклсиз ҳолатда (келишик, нисбат каби категорияда), гоҳ
махсус шаклли ҳолатда келади (замон, сифатдош, равишдош, ҳаракат
номи ва бошқа парадигмада). Доминанта юқоридаги иқтибосда
кўрсатилган семантик функционал қобилиятга эга бўлган ҳолда тизимда
ўзига хос мутлақ қийматга ҳам эга бўлиши мумкин. Чунончи, келишик
тизимида категориал доминанта бош келишик шундай мутлақ функцияга –
эга вазифасида келиш, эгани шакллантириш хусусиятига эга. Морфологик
грамматик категорияда доминанта билан қуршов аъзоси орасидаги бундай
муносабат эҳтимол лексик тизимнинг умумий қонуниятидан бири бўлса
керак. Чунки шундай муносабатни лексик микросистемада ҳам
Р.Сафарова, З.Юнусова, Л.Неъматова тасвирлаганидек кўриш мумкин.
1
Чунончи, “қўй”
гипонимик уясида доминанта
қўй
лексемаси, “товуқ”
гипонимик уясида
товуқ
доминантаси доминант маъно ва функция билан
бирга хусусий «урғочи» қийматига, «юлдуз» гипонимик уясида эса
«юлдуз» лексемаси «собит» қийматига эга.
Достарыңызбен бөлісу: