Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет106/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

кулган 
бола, айтар гап, кулиб гапирмоқ, ўқигач билмоқ
бирикувида сифатдош 
шакли феълни отга тобелантириб боғлаяпти ва шу билан бирга феълдаги 
ҳаракат семасини кучсизлантириб, белги маъноси билан нутққа олиб 
киряпти. Худди шунингдек, равишдош шакли ҳам феълни ўзидан кейинги 
феълга тобелантириб боғлаб, ҳаракат семасини кучсизлантирган ҳолда 
ҳолат, пайт, сабаб маъноси билан нутққа воқелантиряпти.
Равишдош, сифатдош, ҳаракат номи шакли тизимини кузатиш шуни 
кўрсатдики, мазкур шаклдаги луғавий ва синтактик имконият бирдек 
мутаносибликда эмас. Шаклнинг луғавий маънога таъсири кучайиши 
билан унда синтактик қобилият (турлаш) кучсизланиб боради. Равишдош 
шаклида феълни феълга тобелантириш имкони кучли, бироқ аташ 
семасига таъсир нисбатан кучсиз. Сифатдош ҳар икки жиҳатнинг бирлиги 
билан «оралиқ учинчи» мақомига эга бўлади. Ҳаракат номи шаклида аташ 
семасига таъсир анча жиддий, айрим ўринда у от ясалиши сифатида 
қаралади, аммо феълни бошқа сўз билан алоқага киритиш имконияти 
тамоман сўниб боради.
Семантика, хусусан, сўз семантикаси бўйича қўлга 
киритилган ютуқ бевосита яхлит система сифатида амал қилувчи тилнинг 
узвий қисми бўлган морфологик шакл талқини бўйича ҳам муайян 
вазифани адо этишни зарур қилиб қўймоқда. Луғавий шакл ҳосил қилувчи 
сифатида талқин этилган ўзгаловчи категорияси шакли, юқорида 
таъкидланганидек, ўзига хос мураккаб табиатга эга бўлиб, унинг серқирра 
моҳияти луғавий шаклга ҳам, синтактик шаклга ҳам берилган таърифни 
гўё чигаллаштириб юборади. Чунки у ҳар икки сирага хос бўлган 
хусусиятни ўзида сақлайди ва шу хусусияти билан бу икки қарама-қарши 
сатҳ орасида туташиш – узлуксизлик мавжуд эканини исботлайди. 
Туркий тилнинг миллий табиатидан келиб чиққан ҳолда, ўзбек тили 
грамматик шаклини учга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ: 
1. Луғавий шакл ҳосил қилувчи – сўзнинг луғавий маъносини нутқ 
талабига мувофиқ равишда модификациялайдиган, сўзнинг аташ 
маъносига муаййянлаштириш, торайтириш, аниқлаштириш даражасида 
таъсир этадиган қўшимча тури. даги кичрайтириш, сон, шахсий муносабат 
шакли; феълнинг нисбат, бўлишсизлик, ҳарактанинг кучли, кучсиз 


222 
даражасини кўрсатувчи синтетик ҳаракат тарзи шакли; соннинг маъно 
турини ҳосил қилувчи, сифатнинг даража шаклини ясовчи бу гуруҳни 
ташкил этади. Луғавий шакл ҳосил қилувчи сўз туркумининг 
таснифловчи, яъни бир сўз туркумини бошқа сўз туркумидан ажратиб 
турувчи грамматик категория ҳисобланиб, унинг ишлатилиши ўзи мансуб 
туркум билан чегараланади: кичрайтириш отга, даража сифатга, нисбат 
феълга, дона, чама, тартиб сонга ва ҳ. 
2. Синтактик шакл ҳосил қилувчи – лексеманинг муайян гап бўлаги 
бўлиб келишга хослайдиган ва синтактик алоқага киритиш вазифасини 
бажарадиган шакл. Келишик, эгалик, кесимлик шакли бу гуруҳни ташкил 
этади. Бу шаклнинг қўлланилиши бир туркум билан чегараланмайди, 
сўзнинг таснифий белгисига кирмайди. Қандай сўзга қўшилишига кўра 
синтактик шаклни иккига ажратиш мумкин: 
1.Феълнинг муносабат шакли: замон, шахс-сон, майл шакли
1

2.Исмнинг муносабат шакли: эгалик, келишик, исмни кесимга 
хословчи шакл
2

Кесим вазифасида келган ҳар қандай сўз кесимлик шаклини (замон, 
шахс-сон, майл, боғлама вазифасидаги синтактик бирлик), эга, 
тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи вазифасида келувчи ҳар қандай сўз 
эгалик, келишик шаклини қабул қилиши мумкин. Мазкур шакл том 
моҳияти билан синтактик табиатга эга бўлиб, эгалик ва келишик шакли сўз 
бирикмасини, кесимлик гап маркази – кесимни шакллантириш учун 
хизмат қилади.
3. Луғавий-синтактик шакл ҳосил қилувчи – лексеманинг ҳам луғавий 
маъносига таъсир қилади, ҳам унинг синтактик вазифасини белгилайди. 
Сифатдош, равишдош, ҳаракат номи шакли иккиёқлама табиати билан бу 
гуруҳдан ўрин эгаллайди ва оралиқ учинчи мақомига эга бўлади. Чунки 
мазкур шакл феълни феъл ёки отга тобелантириш билан бирга сўз луғавий 
маъносига ҳам сезиларли таъсир этади. Аниқроғи, унда луғавий шаклга 
хос белги ҳам, синтактик шаклга хос белги ҳам моҳиятни белгилаш 
1
Н.Маҳмудов, А.Нурмонов, А.Собиров ва б. Она тили. 6- синф учун дарслик. –Т.: 2005., 73–
90- б. 
2
Н.Маҳмудов, А.Нурмонов, А.Собиров ва б. Она тили. 7- синф учун дарслик. –Т.: 2005., 36–
54- б. 


223 
даражасида сезиларли бўлади. Ушбу шакл муайян тизим - категорияга 
бирлашади. Кўриб ўтилганидек, мазкур категория ва унинг қисми 
ниҳоятда кенг қиррали ва мураккаб табиатли бўлиб, унинг ҳар бир 
қирраси алоҳида таснифни талаб этади. Буни қуйидагича гуруҳлаш 
мумкин: 
1.
Тузилишига кўра: ички парадигмага эга мураккаб категория 
(кесимлик) ва содда категория (нисбат, сон); 
2.
Семантик ва синтактик моҳиятига кўра: функционал морфологик 
(сон, даража) ва функционал-синтактик (кесимлик), мрфологик-синтактик 
(ўзгаловчи) категория; 
3.
Лексеманинг қайси семасига таъсир этишига кўра: аташ семасига 
таъсир этувчи, вазифа семасига таъсир этувчи, ифода семасига таъсир 
этувчи, ҳам аташ ҳам вазифа семасига таъсир этувчи категория.
4.
Фақат бир туркумга хослиги ёки бир неча сўз туркумига 
мансублигига кўра ва ҳ. 
Саналган ичида энг муҳими категориянинг умумий моҳияти билан 
бевосита боғлиғи морфологик ва синтактик категорияга ажратиш.
Морфологик категория сўзнинг луғавий маъносига алоқадор бўлиб, 
сўз туркумининг таснифий белгиси ҳисобланади, бошқа туркумдан 
ажратиб туради ва қўлланилиши асосан шу туркум билан чегараланади: 
отда сон, феълда нисбат, бўлишли-бўлишсизлик, ҳаракат тарзи, сифатда 
даража. 
Синтактик категория моҳияти синтактик шакл моҳияти билан боғлиқ 
бўлиб, сўзнинг луғавий маъноси билан алоқадор бўлмайди, гап бўлаги 
вазифасида кела оладиган исталган сўз туркумига қўшилиб, гап 
қурилишида иштирок этади: эгалик, келишик, кесимлик (ички 
парадигмасини замон, майл, шахс-сон ташкил қилади). 
Морфологик-синтактик категория ҳар икки гуруҳга кирувчи 
категория моҳиятини ўзида кучсиз даражада сақлайди. Бу - ўзгаловчи 
категорияси.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет