Ўзбекистон республикаси


Сон категорияси ҳақида умумий маълумот



Pdf көрінісі
бет109/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Сон категорияси ҳақида умумий маълумот. 
Зиддиятли 
муносабатда бўлган бўлган бирлик ва кўплик маъноси ва бу маънони 
ифодаловчи шакл системаси грамматик сон категориясини ташкил этади. 
Мантиқий ва грамматик сонни аралаштирмаслик керак. Масалан, 
жамловчи
(халқ, қўшин, пода, сурув)
мантиқан предмет жамини 
билдиради, лекин грамматик жиҳатдан бирликда деб қаралади.
Сон категориясининг икки: 
-лар
аффикси билан ясалувчи шакли ва 
шунга оппозицияда бўлган ноль кўрсаткичли шакли бор. Бундан -
лар
аффикси отнинг кўплик шаклини ясайди, бирлик шакл эса ноль 
кўрсаткичли шакли. 
1
Сафарова Р. Лексик-семантик муносабатнинг турлари. –Т.: Ўқитувчи, 1996; Юнусова З. 
Ўзбек тилида луғавий микросистема ва унинг тараққиёти: филол. фанлари номз. ... дисс. автореф. –Т., 
2004; Неъматова Л. Ўзбек тилида привативлик (нофонологик сатҳлар) : филол. фанлари номз. ... дисс. 
автореф. –Т., 2002. 


228 
-
лар
шаклининг кўпликни ифодалаши масаласида барча тилшунослар 
ҳамфикр. Аммо ноль кўрсаткичли шакл масаласида ҳар хил қараш бор. 
Кўп ҳолда ноль шакл фақат бирлик маъносининг ифодаловчиси 
сифатида қаралади. Баъзилар эса у на кўплик, на бирлик ифодалашини 
таъкидлаб, бу шаклнинг сон категорияси таркибидаги ўрнига шубҳа билан 
қарайди.
1
Зеро, ноль шакл миқдорий грамматик маъно англатишдан 
маҳрум экан, унда -
лар
шакли билан айнан бир хил қуршовда ўрин 
алмашишини қандай тушуниш керак? Унда 
Аскар ўраб олди ўнгдан-у 
сўлдан
(Мирт.) гапида мантиқан 
аскарлар
сўзшакли ишлатилган бўлур 
эди.
2
Демак, -
лар 
ва ноль шакл ҳозирги ўзбек адабий тилида миқдор 
англатувчи грамматик шакл. Бу улар соф миқдор англатади, дегани эмас, 
албатта. Миқдор белгиси бу шаклда категориал маъно бўлса, унда сифатий 
ёндош ва бошқа ҳамроҳ маъно ҳам мавжуд.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет