Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет105/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

қорасини олмоқ, қизили ёқади, келганимни 
ёқтирмади, ўқиши яхши эмас, шундайидан бер, кўпини ўтказди 
ва ҳ. 
Синтактик шаклдан келишик шакли тобелантирувчи, яъни, бир 
сўзнинг иккинчи сўзга тобеланиб келишини ифодаловчи шакл, эгалик 
шакли эса ҳоким сўз шакли сифатида баҳоланади. 
Лоланинг китоби 
бирикмасида эгалик қўшимчаси 
китоб
сўзининг 
Лола
сўзи билан 
бирикишига имконият яратади. Натижада эгалик ва келишик шаклининг 
қарама-қарши йўналтирилган (тобелантирувчи - тобени талаб қилувчи) 
синтактик имконияти ўзаро уйғунлашади
1
. Келишик шаклида маълум бир 
синтактик вазифа учун хосланганлик ҳам ажратилади. Яъни: 
Б.к. - гапнинг эгаси шакли 
Қ.к. - қаратқичли аниқловчи 
Т.к. - воситасиз тўлдирувчи 
Ж.к. 
Ч.к. 

- воситали тўлдирувчи ёки ҳол 
Ў.-п.к. 
1
Назарова С.Н. Бирикмаларда сўзларнинг эркин боғланиш омиллари: филол. фан. номз. дисс. 
автореф . –Т., 1997, –21 б. –Б. 9. 


219 
Яқингача форма ясовчи деб қаралувчи майл ва замон шакли ҳам 
синтактик шакл сифатида баҳоланади. Бунинг сабаби шундаки, майл ва 
замон шакли бўлишли-бўлишсизлик, шахс-сон шакли билан биргаликда 
гапнинг кесимига хос бўлиб, шу мавқеда қандай сўз келишидан қатъи 
назар, бу категория маъноси воқеланади. Масалан
: Мен талабаман
гапида 
ҳам, 
талабаман
сўз шакли кесимлик шаклидир, бўлишли (бўлишсизи – 
талаба эмасман), аниқлик майли (шарт майли – 
талаба бўлсам
), ҳозирги-
келаси замон (ўтган замонда – 
талаба эдим
), I шахс (II шахсда – 
талабасан
), бирлик сонда(кўплик сонда – 
талабамиз
) шаклида. Кесими 
феъл билан ифодаланган 
Мен ёзаман
гапи ҳам юқорида санаб ўтилган 
шаклда ўзгаради. 
Кўриниб турибдики, гапнинг кесими феъл ёки от билан 
ифодаланганидан қатъи назар, бўлишли-бўлишсизлик, майл, замон, шахс-
сон маъно ва шакли кесим таркибида бўлади. Шу сабабли, янги дастур ва 
дарсликда алоҳида кесимлик категорияси ажратилиб, майл, замон, шахс-
сон шакли феъл шакли тизимидан чиқарилди ва кесимлик категорияси 
тизимига бирлаштирилди. Бундай тасниф атоқли тилшунос академик И.И. 
Мешчаниновнинг «феьл феьл бўлгани учун эмас, гапда кесим бўлиб 
келгани учунгина тусланади»
1
деган фикрига асосланиб амалга 
оширилган. 
Морфологик шакл бўйича замонавий ўзбек тилшунослигининг сўнгги 
ютуғи асосида амалга оширилган муҳим тадқиқот сифатида Б.Менглиев,
Ш.Шаҳобиддинова ва Б.Баҳриддинова ишини алоҳида таькидлаш лозим. 
Ш.Шаҳобиддинова грамматик шаклнинг эмпирик таҳлил усули асосида 
ўрганилган ва бевосита кузатишда берилган ҳусусий грамматик маьносини 
босқичли мавҳумлаштириш асосида умумлаштириш йўли билан умумий 
грамматик маьносини тиклаш усулини тавсия этди ва сон категорияси 
шакли мисолида уни амалда синаб, ҳар шакл ва категория умумий 
грамматик маъноси зиддиятли иккиланган, яьни маъновий ва синтактик 
жиҳатнинг диалектик бутунлигидан иборат эканлиги ҳақидаги қарашни 
илгари сурди
2
. Б.Менглиев эса диалектик зиддиятли моҳияти асосида 
1
Мещанинов И.И. Глагол. –М., - Л.: Изд. АН СССР, 1949. - 199 с. –С.123. 
2
Шаҳобиддинова Ш. Грамматик маьно талқини ҳақида;филол.фан.номз…дисс. –Самарқанд, 
1993. –152 б.


220 
тилшуносликдаги шаклнинг синтактик-носинтактиклик белгиси асосида 
бўлиниши, ҳамда ҳар бир морфологик шакл маъновий жиҳати билан бирга 
синтактик имкониятга ҳам эгалигини илмий асослади. Бунда тадқиқотчи 
синтактик хусусият тушунчасини анъанадагидан кенгроқ, лексеманинг 
валентлик имкониятига таъсир қилиши, мустақил содда гапнинг бирин-
кетинлик муносабатини ифодалаш даражасига кенгайтирди
1
ва бундай 
қарашини кейинги тадқиқотида тўла асослаб берди. Б.Баҳриддинова унинг 
ишини давом эттириб грамматик шаклнинг барчаси семантик табиат ва 
синтактик имкониятга эгалиги, унинг айримида луғавий маънони 
модификациялаш, айримида гап қурилишида иштирок этиш хусусияти 
моҳиятни белгилаш даражасида бўлиши, айримида эса ҳар икки жиҳат 
муштараклигини илгари суриб, ўз фикрини сифатдош, равишдош, ҳаракат 
номи шакли мисолида исботлаб, ўзбек тили грамматик шаклини уч 
гуруҳга – луғавий шакл, синтактик шакл, луғавий-синтактик шаклга бўлиб 
таснифлаш мақсадга мувофиқлигини асослаб берди
2
Шакл ясовчи, луғавий шакл деб юритиб келинган ўзгаловчи 
категорияси шакли – равишдош, сифатдош ва ҳаракат номининг ўзига хос 
мураккаб табиати на луғавий шаклга, на синтактик шаклга берилган 
таърифга мос келади. Сабаби мазкур шакл сўз луғавий маъносини 
муайянлаштириш билан бирга, феълни ўзидан кейин келган от ёки феълга 
тобелантириб боғлаш ва шу асосда унинг гапдаги мавқеига ҳам кучли 
таъсир этиш хусусиятига эга. Кейинги тадқиқотларда
3
мазкур шакл 
хусусида гап кетганда «феъл келишиги» терминининг ишлатилиши ҳам 
бежиз эмас. Луғавий маънони муайянлаштириши, аниқлаштириши ва 
фақат феълга хослиги равишдош, сифатдош, ҳаракат номи шаклини 
синтактик шакл сифатида баҳолашга, феълни ўзидан кейинги сўзга 
тобелаб боғлаши ва гапдаги функциясини белгилаши луғавий шакл 
1
Менглиев Б.Р.Морфлогик воситаларнинг маьновий хусусияти ва синтактик имкониятлари: 
филол. фан. номз…дисс. –Бухоро.1995, –144 б. 
2
Баҳриддинова Б.М. Феъл луғавий шакли тизими (тур категорияси): филол.фан.номз.дисс. –
Cамарқанд, 2002. –146 б. Баҳриддинова Б. Ҳозирги ўзбек тили (Қўшимчалар таснифи юзасидан 
материаллар). –Қарши: Насаф, 2004. 92 б. 
3
Менглиев Б.Р. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари: 
филол.фан.номз.дисс. –Бухоро, 1994. –146 б.


221 
сифатида баҳолашга тўсиқ бўлади. Демак, мазкур шакл ўзида ҳам луғавий, 
ҳам синтактик шакллик моҳиятини мужассамлаштирган. Масалан: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет