Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет104/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

10–15 саҳифадаги китоб
) мавжуд. 
Китобча 
сўзида эса шу икки 
луғавий маънодан бири иккинчисидан чегараланган. Худди шундай 
феълда нисбат, сифатдош, равишдош, ҳаракат номи, шунингдек, ҳаракат 
тарзи шакли ҳам феълнинг луғавий маъносида мужассамланган белгини у 
ёки бу даражада муайянлаштиради. Масалан, 
ёзмоқ
феълида ҳаракат 
бажарувчиси бу ҳаракатни бировнинг илтимоси ёки тазйиқи билан 


217 
бажарганлиги ёки бажармаслиги маъноси йўқ. 
Комилжон хатни ёзди
гапини олиб кўрайлик. У қуйидаги бирикмада кела олиши мумкин: 
Лекин 
Мен хатни ёздирдим
гапида ҳаракат, яъни, 
ёзиш
кимнингдир 
сабабчилиги натижасида содир бўлгани англашилиб турибди. Демак, 
орттирма нисбат шакли феъл ифодалаган ҳаракат кимнингдир таъсири 
остида 
бажаришини 
ифодалаб, 
феълнинг 
луғавий 
маъносини 
муайянлаштириб келади. Шунингдек, муайянлаштириш лексик воситалар 
билан ҳам амалга оширилиши мумкин эди. Масалан: 
Онаси Салимжонга 
уйни супуртирди. 
Бу мазмунни қуйидаги гап билан ҳам бериш мумкин. 
Онасининг илтимосига кўра / гапига кўра/тазйиқи остида/ сабабчилигида/ 
ундаши билан Салимжон уйни супурди. 
Луғавий шакл ҳамиша сўзнинг луғавий маъносига таъсир этади, 
шунинг учун жаҳон тилшунослигида луғавий шакл сифатида ажратилган 
сон, нисбат, бўлишли-бўлишсизлик, соннинг, олмошнинг маъновий тури, 
сифат даражаси сўз ясалиши ва форма ясалиши орасидаги мунозара бўлиб 
келмоқда.
Нисбат шакли, тартиб сон, нинг кичрайтириш шакли, шунингдек, 
сифат даражасининг сўз ўзгартириш ва сўз ясашга муносабати 
тилшуносликнинг азалий муаммосидан бири. Бу масалани ҳеч қачон узил-
кесил ҳал этиб бўлмайди. Том моҳияти билан луғавий шакл 
тилшуносликнинг сўз ясалиши ва сўз ўзгартириш тизими орасидаги 
оралиқ учинчидир
1
Маълумки, сўзнинг маьновий жиҳатида юз берган ўзгариш унинг 
синтактик табиатига ҳам таъсир қилади. Зеро, тилшунос В.Г.Гак 
таъкидлаганидек, «Синтаксис қанчалик семантик табиатга эга бўлса, 
семантика ҳам шунчалик синтактикдир»
2
. Морфологик шакл лексеманинг 
бирикувчанлик имкониятини кенгайтириш ёки торайтириш қобилиятига 
1
Нигматов Х.Г. Включенное третье в морфологической системе тюркских языков// 
Сов.тюркология. 1976. -№ 3. –С. 31–36. 
2
Гак В.Г. К проблемы семантической синтакматики // Проблемы структурной лингвистики. –
М. 1972. –C. 367. 


218 
эга. Масалан, кўплик қўшимчаси 
-лар,
кичрайтириш шакли -
ча
сўзга 
қўшилар экан, бу сўз мазкур шакл маъносига номувофиқ сўз билан 
бирикиш имкониятини юзага чиқара олмайди. 
Уй
лексемаси аниқ миқдор 
ифодаловчи, 
китоб
лексемаси ҳажман меъёрдан ортиқлик маъносини 
ифодаловчи сўз билан ҳам бирикаверса, 
уйлар, китобча
сўзида бу 
имконият юзага чиқмайди. Луғавий маънодаги бу ўзгариш сўз 
таркибидаги грамматик шакл эвазига юз беради. 
Китобни, китобим, 
ўқидим 
сўзшаклидаги морфологик шакл бу хусусиятдан холи бўлиб, у 
сўзнинг синтактик алоқаси учун восита вазифасини ўташга хосланган. 
Синтактик шакл ҳосил қилувчи сўз луғавий маьносига таъсир этмай, 
сўзни бир-бири билан боғлашга ёки унга маълум синтактик вазифа 
беришга ҳизмат қилади. Анъанавий таърифдан фарқланиб, алоқа-
муносабат (синтактик) шаклининг қўлланиши луғавий шаклдек маълум 
сўз туркуми билан чегараланмайди, яьни бу шакл истаган мустақил сўз 
туркумига мансуб сўзга қўшилиб, уни ўзидан кейин ёки олдин келган сўз 
билан алоқасини таъминлайди: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет