216
Бу
икки феълда
-л
ўтган замон формасини ясайди, -
и, -а
«окончание»си эса бу формани сон ва род бўйича ўзгартиради. Ўзбек
тилига «окончание» хос эмас ва сўзга рус тили учун хос бўлган ва основа
деб аталадиган «окончание»сиз қисм ҳам аҳамиятсиз. Шунинг учун форма
ясалиши ва сўз ўзгартиришни ажратишга кескин зарурат йўқ. Лекин ўзбек
тилида ҳам ўзакка қўшиладиган қўшимчани сўз ясовчи ва сўзнинг айрим
шаклини ясовчига ажратиш хос. Бу ўринда сўз ясовчининг сўзнинг ҳар
хил шаклини ясовчи қўшимчадан фарқи хусусида тўхталинмайди. Фақат
шуни айтиш мумкинки, сўз ясовчи қўшимча сўз маъносини тамоман
ўзгартиради.
Масалан,
китоб-китобхон.
Сўз
шаклини
ясовчи
қўшимчанинг эса сўз маъносига таъсир этадигани ҳам, таъсир
этмайдигани ҳам бор. Кўринадики, айрим шакл сўзнинг нутқий
боғланишини таъминласа, баъзиси унинг бирикувчанлик имкониятига
таъсир қилади. Демак, у дастлаб «луғавий маънога таъсир қилиш»,
«синтактик алоқани таъминлаш» белгиси
асосида мутаносиб зиддиятда
турувчи икки гуруҳга ажралади.
Луғавий шакл ясовчи сифатида сўз маъносини қисман ўзгартирувчи,
аниқлаштирувчи, муайянлаштирувчи қўшимча ажратилади. Масалан,
китоб
сўзида бирлик маъноси ҳам (
Бу китоб жуда қизиқарли),
кўплик
маъноси ҳам
(Дўконга китоб келди)
мужассамланган. Нутқ шароити, матн,
контекст
китоб
сўзида бирлик ёки кўплик маъноси воқеланишини
ажратиб беради. Шу сўзга
-лар
кўплик қўшимчаси қўшилса, у китоб
сўзида мужассамланган кўплик маъносини бирлик маъносидан
чегаралайди, яъни луғавий маънони муайянлаштиради - торайтиради.
Шунинг учун
китоблар [китоб]
лексемасининг
бир луғавий шакли
сифатида воқеланади.
Китоб-китобча
сўзида ҳам шу ҳолатни кўрамиз.
Китоб
сўзида катта маъноси ҳам (
минг саҳифали китоб),
кичик маъноси
ҳам (
Достарыңызбен бөлісу: