417
этишни, қўзғатишни ифодалаш. У
-ай,- гин,- син,- айлик,- инг
шакли
орқали юзага чиқади:
борай, боргин, борсин, борайлик, боринг(излар).
Ифодаловчи бирлик ва кўпликда, шахс ва сонда фарқланади.
Буйруқ-истак майлида а) соф буйруқ, даъват, илтимос; б) истак
маъноси қоришади.
Биринчи маъно иккинчи (
йўқолинг, ёндиринг, кулдирмагин
) ва учинчи
шахсга (
борсин, борсинлар
), иккинчи маъно эса сўзловчининг ўзига қарата
(
борай, айтай
) ифодаланади.
Буйруқ-истак майли ифодаловчиси бундан бошқа маънони
(«тўсиқсизлик», маъно кучайтириш ва ҳ.) ифодалаши ҳам мумкин. Аммо
майл умумий грамматик маъноси тажаллиси бўлмаганда у майл маъноси
доирасида ўрганилмайди.
Мақсад майли
субъектнинг кесимдан англашилган ҳаракатни
бажариш мақсадини, ниятини, мўлжалини билдиради:
бормоқчиман,
бормоқчисан, бормоқчи; бормоқчимиз, бормоқчисиз, бормоқчилар
.
Мақсад майли маъноси
-моқчи, -моқчи эди
кўрсаткичи ёрдамида
ифодаланади.
У ҳозир ҳамманинг калласини ғовлатган шум хабарни ё ҳеч
ўйламаяпти, ёки бу гапнинг менга сира дахли йўқ, деб
Достарыңызбен бөлісу: