Ўзбекистон республикаси


ган.  (П.Турсун) 2.  Селдан кейин ғўзаларни ўт  босган, ҳашорат орала ган



Pdf көрінісі
бет97/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

ган. 
(П.Турсун) 2. 
Селдан кейин ғўзаларни ўт 
босган, ҳашорат орала
ган.
 
(Ҳ. Назир) . 3.
– Бормадим. 

Бор
ган
сан! 
(Бўлмаса кечикмас эдинг).
Манбада

қўлланган
– ган
замон шакли 
“ҳаракатнинг бажарилганлиги ва ундан юзага келган ҳолатнинг ҳозир ҳам 
мавжуд эканлиги” маъносини, иккинчи гапда қўлланган замон шакли 
“сўзловчининг ўзи кузатмаган, кейин хабардор бўлган ҳаракат”, учинчи
гапда эса ”ҳаракатнинг аниқ бажарилганлиги” маъносини ифодалаганлиги 
таъкидланади.
1
Маълумки, адабиётларда замон категорияси «ҳаракатнинг 
нутқ моментига муносабатини ифодалаши”, “ҳаракат бажарилиш
вақтининг нутқ моментига муносабатига қараб, феълнинг уч замони 
фарқланиши: 1) нутқ моментигача бўлган ҳаракат – ўтган замон; 2) нутқ 
моментида бўлаётган ҳаракат – ҳозирги замон; 3) нутқ моментидан кейин 
бўладиган ҳаракат – келаси замон” таъкидланади. Кўринадики, бир шакл 
турли нутқ шароитига хосланган матнда замон маъносидан ташқари 
“ҳаракат натижасида юзага келган ҳолатнинг мавжуд эканлиги” (1- гапда), 
“сўзловчининг ўзи кузатмаган, кейин хабардор бўлганлиги” (2- гапда), ва 
“аниқ бажарилганлик”(3- гапда). Маъно компоненти ҳам мавжуд бўлиб, у 
муайян замон маъносининг турланиши сифатида қаралади. Замон 
шаклининг ушбу қўлланишидаги мазкур “йўлдош” маънонинг юзага 
чиқишини шаклни алмаштириш натижасидаги ҳолатидан излашга ҳаракат 
қиламиз: 
Йўлнинг икки томонига чўзилган қир ёнбағирларини эндигина 
ёриб чиқаётган ўтлар қоплаган / қоплайди / қоплаяпти. 
Бу матнда ҳам 
«ҳаракат натижасида юзага келган ҳолатнинг мавжудлиги» (
қоплади
), 
“ушбу ҳолатнинг мавжуд бўлиши (келажакда)” (
қоплайди
) кузатилади. 
Демак, шакл алмаштирилганда ҳам зикр этилган маъно бўлаги сақланиб 
қолаверади. 
Қопламоқ 
феълининг ўрнига
ўсмоқ, чиқмоқ 
феъли 
қўлланганда ҳам «натижалилик» сақланиб қолаверади. Аммо
борган, 
келган, ўтган 
сўзшаклида -
ган 
шакли «юзага келган ҳолатнинг 
мавжудлиги” маъносини воқелантирмайди. Демак, ё -
ган 
шакли умумий 
грамматик маъноси таркибида мавжуд “ҳаракат натижасида юзага келган 
1
Ҳозирги ўзбек адабий тили. Дарслик. –Т.: Ўқитувчи, 1980. –Б. 354. 


206 
ҳолатнинг ҳозир ҳам мавжудлиги” маъно компоненти маълум бир сўз 
билан бирикканда воқеланиб, бошқа сўз таркибида юзага чиқмайди, ёки бу 
маъно баъзи лексема семик таркибида мавжуд бўлиб, бошқаси бунга эга 
эмас. С.Н.Иванов ўзининг ўзбек тилидаги 
-ган
шаклига бағишланган 
тадқиқотида феълни таснифлар экан,
-ган
шаклини олган барча феъл 
«мутлақ ёки нисбий тугалланганлик» ҳамда «ҳолат» (бизнингча, ҳаракат 
натижаси) характерига эга бўлишини таъкидлайди. Бошқача айтганда, 
“тугалланганлик” маъноси баъзи феъл гуруҳида “ҳаракатнинг натижаси” 
тушунчаси билан боғланади (чегарали феъл), бошқа гуруҳ феъл эса 
ҳаракатнинг натижасига бефарқ муносабатда бўлади (чегарасиз феъл) 
1
Чегарасиз феъл «ҳолат–давомийлик” маъносига эга бўлиб, у узлуксиз 
ҳаракатни ифодалайди: “ 
Холмурод юлдузлар милтиллаган осмонга 
қаради.”
(П. Турс.) 
2
Кўринадики, биз юқорида таҳлилга тортган 
қопламоқ
феъли ҳам 
чегарасиз феъл бўлганлиги боис 
-ган
кўрсаткичи билан шаклланган бу 
кўрсаткич маъносига унинг маъновий таркибидаги “ҳаракатнинг 
давомийлиги” маъноси қоришиб, шакл умумий грамматик маъноси 
тажаллисини қориштирган ва замон маъноси бошқа ҳодиса ёрдамида 
турланган. Демак, 
-ган 
шакли “сўзловчи бевосита кузатмаган ўтган замон” 
маъносига эга бўлиб, замон маъноси оттенкасида бошқа тажалли 
нокатегориал, замон категориал маъноси устида қаватланувчи “бегона” 
маъно саналади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет