204
Одамнинг яхшиси
Тур – жинс
Уйнинг тозалиги
Белги эгаси – белги
Боланинг йиғлаши
Субъект – унинг ҳаракати
Яшашнинг завқи
Ҳолат – унинг натижаси
Урушнинг асорати
Жараён – унинг оқибати
Эътиборсизликнинг иллати
Сабаб – натижа
Тадқиқотчилар қаратқич келишиги 50–60 тагача маънога эгалигини
таъкидлашади.
Дарҳақиқат, дейлик,
столнинг оёғи
бирикувидаги
бутун ва қисм
муносабати
-нинг
ва
-и
шаклига тегишлими, ёки бирикув қисмидан келиб
чиқадими, ёхуд
стол
ва
оёқ
сўзининг зотий моҳиятига боғлиқми деган
саволга бир хил жавоб кутиш қийин. Масалан,
дадамлар
сўзшаклидаги
“ҳурмат” маъносининг ифодаловчисини бир қарашда аниқлаб бўлмайди.
Нутқий ҳодисада лисоний имконият қоришган ҳолда воқеланиб,
мураккаб бир ҳолатни вужудга келтирадики, буни тадқиқотчилар бирор
бир матонинг турли бўёқ солинган идишга ботириб олинган кўринишига
қиёслашади. Бунда матонинг асл рангини аниқлаш қанчалик мушкул
бўлса (лекин иложсиз эмас), нутқда воқеланган лисоний бирликдаги асл
моҳиятига тегишли бўлмаган воқеланиш билан зотий хоссаси кўринишини
ажратиш ҳам тадқиқотчидан машаққатли меҳнат талаб қилади. Зеро,
диалектика уқтирганидек, ҳар қандай алоҳидаликда турли умумийликнинг
хусусий кўриниши қоришган ҳолда намоён бўлади ҳамда тегишли
умумийликнинг хос кўринишини тўсиб қўяди ва,
натижада киши оддий
фаҳмий усулда уни аниқлай олмайди. Дейлик, кўз олдимиздаги стул
маълум бир оддий умумийликка (аниқроғи, стул умумийлигига) хос
алоҳидалик бўлиб, унда турли хил умумийлик (хом ашё, ёғоч, пласмасса,
металл, бўёқ, мато)нинг алоҳидалиги биргаликда юзага чиққан. Бунинг
таъсири ўлароқ, стулнинг асл зоти воқеланиши, унга хос алоҳидалик тўсиб
қўйилган ва бир қарашда уни аниқлаб бўлмайди. Лисоний умумийликнинг
нутқий воқеланишида барча–фонологик, лексик, морфологик, синтактик,
услубий ва деривацион омил ўз изини қолдиради. Тилшуносллар
таъкидлашганидек, ҳар бир морфологик
шакл нутқда хусусийлик
сифатида юзага чиқар экан, унинг асл маъносига у бирикаётган сўз, ҳосил
бўлган сўзшаклга боғланаётган сўз, бирикув қолипи ва услубий омили ўз
205
таъсирини ўказмасдан қолмайди. Қуйидаги гапга диққат қилайлик: 1.
Йўлнинг икки томонига чўзилган қир ёнбағирларини эндигина ёриб
чиқаётган ўтлар қопла
Достарыңызбен бөлісу: