211
2-§. Грамматик категория таснифи
Грамматик категория ва грамматик шакл масаласи ҳар доим
грамматиканинг долзарб ва муаммоли масаласи бўлиб келган. «категория»
асли фалсафий термин бўлиб, манбаларда «…объектив борлиқ ва
билишдаги моҳиятан кўпроқ қонуний алоқа ва муносабатни акс эттирувчи
умумий тушунча» деб изоҳланади. Фалсафада ҳам, тилшуносликда ҳам
категория бир хил нарсани атайди, яъни категория учун жуфтлик ва
яккалик бўлиши шарт ва зарур. Фалсафада жуфтликни сабаб-натижа,
моҳият-ҳодиса,
бутун-қисм; яккаликни борлиқ, миқдор, макон ташкил
этса, тилшуносликда категория атамаси остида қатъий зидланган ва ўзига
ҳусусий белгига эга бўлган шакл тизими бирлаштирилади. Демак,
грамматик категория деганда муайян маъно умумийлиги асосида
бирлашган ва ўзаро зидланувчи шакл системаси тушунилади. Грамматик
категория шаклнинг оддий арифметик йиғиндиси эмас,
балки маълум
турдаги шаклнинг барқарор муносабати тизмасидан иборат бўлган янги
бир бутунлик.
Айни пайтда ўзбек тилшунослигида қуйидаги грамматик категория
ажратилади:
1. Эгалик категорияси
2. Келишик категорияси
3. Сон категорияси
4. Нисбат категорияси
5. Замон категорияси
6. Майл категорияси
7. Шахс-сон категорияси
8. Даража категорияси
9. Бўлишли-бўлишсизлик категорияси
10. Ҳаракат тарзи категорияси
11. Ўзгаловчи (феълнинг хосланган шакли) категорияси.
Грамматик категорияни таснифлашда у ўз остида бирлаштирган
грамматик шаклнинг семантик, морфологик, синтактик табиатига
асосланилади. Грамматик шакл таснифи нафақат тилшунослик, жумладан,
ўрта ва олий таълим грамматик тизимининг муҳим
тушунчасидан бири
212
бўлганлиги сабабли, ҳамма даврнинг долзарб мавзуси бўлиб келган. Ўтган
давр мобайнида ўзбек тили морфологик кўрсаткичининг таснифи
яратилди, аммо хулоса аввалига араб, кейинчалик рус тили грамматик
меъёрига асосланган ҳолда бериб келинди. Ўзбек тилида морфологик
қўшимчага нисбатан форма ҳосил қилувчи деб қаралиб, у иккига – сўз
ўзгартирувчи ва шакл ҳосил қилувчига бўлинарди. Сўз ўзгартирувчи
сифатида сўзни бир-бири билан боғлаш
вазифасини бажарувчи эгалик,
келишик ва шахс-сон қўшимчаси ажратилса, шакл ҳосил қилувчига сўз
маъносига бироз таъсир этадиган, аммо янги маъноли сўз ҳосил
қилмайдиган деб таърифланадиган кўрсаткич киритиларди. Диққат
қилинса, бу қўшимчанинг бири синтактик вазифа билан, иккинчиси
луғавий маъно билан боғлиқ.
Сўз ўзгартирувчи, форма ясовчи атамаси ўзбек тилшунослигига ички
флексияга асосланган рус тили грамматик меъёри
асосида кириб келган
бўлиб, ўзбек тилининг туркона табиатини ёритиб бермас, танланган атама
ва тушунча ўртасида номувофиқлик мавжуд эди. Аниқроғи, сўз
ўзгартирувчи ва шакл ясовчи сифатида ажратилган морфологик восита
ўзбек тилида сўз шаклига ҳеч қандай ўзгартириш ёки ясаш даражасида
таъсир этмайди. Бу шаклнинг бири сўз луғавий маъносига бироз таъсир
этиши билан, иккинчиси сўзга синтактик имконият (боғлаш,
бириктирувчанлик, муайян вазифада келиш) бериши билангина
характерланади.
Ўзбек тилшунослиги 50–90- йилларда сўз шакли, сўз шакл, сўз
формаси каби
атамадан фойдаланиб келди
1
. Луғавий шакл атамаси
истиқлолдан кейин амалиётга киритилиб, кўп ҳолда сўз формаси ёки сўз
шакли каби анъанавий атаманинг янги кўриниши сифатида қабул
қилинди. Аслида эса бу икки давр атамаси ўртасида жиддий фарқ мавжуд.
Сўз формаси тушунчаси ўзбек тилшунослигига XIX асрнинг 2-
ярмидан бошлаб кириб кела бошлаган. Бунда Европа тилшунослиги ва
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас.муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.: Фан,
1972. –610 б. –Б. 66–67; Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Олий
ўқув юртлари учун. 3-нашри. –Т.: Ўзбекистон, 1992. -399 б.; Усмонов С. Морфологические особенности
слова в
современном узбекском языке: автореф. дисс. док. филол. наук. –Т., 1964. –50 с.; Ғуломов А.
Ўзбек тили морфологиясига кириш. Ҳозирги замон ўзбек тили курсидан материаллар. –Т.: Фан, 1953. –28
б.
213
ўзбек (сарт, чиғатой) тили бўйича европаликлар
томонидан яратилган
дарслик туртки бўлган
1
. Араб тилшунослиги ички флексияга эга араб тили
қоидаси асосида иш тутганлиги сабабли
2
, бу асосда туркий тилларнинг
агглютинатив табиатини тўғри баҳолаб бўлмас ва мазкур дарсликларда
сўзнинг ўзагига тизилиб келувчи қўшимча (у араб тили юкламаси -
(ҳарфи)га ўхшаш бўлганлиги сабабли) ҳарф деб баҳоланар эди. Ҳатто
туркийшунос Маҳмуд Қошғарий ҳам
Достарыңызбен бөлісу: