214
ўзбек адабий тили» қўлланмасидан қуйидаги жумлани келтириш мумкин:
«...аффикс маъно ва вазифасига қараб 3 хил бўлади: сўз ясовчи, форма
ясовчи ва сўз ўзгартирувчи»
1
. Форма ясовчига қуйидагича таъриф
берилади. «Сўзнинг лексик маъносини ўзгартирмай, унга ҳар хил
семантик-грамматик oттенка, қўшимча маъно киритадиган аффикс форма
ясовчи аффикс дейилади. Форма ясовчи янги сўз ясамайди, шу
билан
бирга, сўзнинг ўзаро муносабатини кўрсатиш учун ҳам хизмат
қилмайди»
2
. Сўз ўзгартириш эса: «Грамматик маъно ифодалаб, ўзи
қўшилиб келган сўзнинг бошқа сўз билан муносабатини билдирадиган
аффикс сўз ўзгартирувчи аффикс дейилади. Сўз ўзгартирувчи аффикс
турловчи ва тусловчи аффиксга бўлинади» деб таърифланади. Шу билан
ўзбек тилшунослигида форма ясаш (resp. форма ясовчи қўшимча) ва сўз
ўзгартириш (resp. сўз ўзгартирувчи қўшимча) тушунчаси мустаҳкам
ўрнашди. 70-йиллардан кейин «мактабни фан билан боғлаш», «фан
янгилигини мактабга киритиш» шиори остида она тили таълимига дастлаб
сўз ўзгартирувчи қўшимча киритилиб, у
турловчи ва тусловчи билан
чегараланди. Форма ясовчи эса шарҳланмади. Кейинчалик «форма ясаш»
тушунчаси ҳам мактаб дастуридан жой олди.
Ўзбек тили академик грамматикасида форма ясаш ва сўз
ўзгартирувчи қўшимча қуйидагича умумлаштирилади: «Форма ясовчи
аффикс янги сўз ҳосил қилмайди, маънони кескин равишда бошқа қилиб
юбормайди, балки ҳар
хил оттенка орттиради, модификация қилади.
Ясовчи лексик маъно билан боғланса, у грамматик маънога эга бўлади. Бу
кичрайтириш, эркалаш, чегаралаш, камлик, ошириш, кўпайтириш, гумон,
тахмин, эмоционаллик кабини билдириш - асосий маънога шуни қўшиш
билан характерланади. Бу орттирган қўшимча маъно ясовчи даражасидаги
айрим маъно эмас. Англашиладики, форма ясовчи, сўз ўзгартирувчидан
ҳам фарқланади: лексик маънога қўшимча оттенка бериш, синтактик
характерга
эга эмаслик, парадигма ҳосил қилмаслик ва бошқа. Форма
ясовчи аффикс: от туркумида (кенг маънода); кичрайтириш, эркалаш,
1
Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Морфология.
Лексикология. -Т.: Ўқитувчи, 1965. –180 б., –Б. 5.
2
Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Морфология.
Лексикология. –Т.: Ўқитувчи, 1965. –180 б., –Б. 6.
215
ачиниш, камайтириш, тахмин, гумон каби маъно билдирадиган аффикс
(қизча, бўталоқ, қўзичоқ, онажон, болагина, семизроқ, оқиш, қорамтир,
қисқача ва б.)
; даги (олмошда ҳам) кўплик кўрсаткичи
(болаларни,
нималарни),
соннинг турли кўринишини ҳосил
қиладиган аффикс
(-та, -
инчи, -ала, -ча, -тача),
гумон олмоши ҳосил қилувчи
дир (кимдир,
нимадир) аффикси, феъл туркумида; бўлишсизлик кўрсаткичи
ма,
феълнинг «кенгайтирувчи» - интенсивлик билдирувчи, кучайтирувчи, вид-
тус, ҳаракатнинг такрорланиши, узоқ давом этиши ва кучсизланишини
билдирадиган аффикси
(-қи, -қа, -ги, -ғи, -ла, -инқира, -и,-а кабилар; бур –
бура, чай – чайқа, тўз – тўзги, қўзи – қўзга, юл – юлқи, теп
Достарыңызбен бөлісу: